Тарихий манбашунослик


“Силсилат ас-салотин” асаридаги мактублар


Download 1.58 Mb.
bet127/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

12.3.23. “Силсилат ас-салотин” асаридаги мактублар
“Силсилат ас-салотин” асарида Шайбонийлар ва Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Юухоро ва Балх хонлари, Эрон подшоҳлари – Сафавийлар ва Ҳиндистондаги Бобурийлар ўртасида олиб борилган дипломатик ёзишмалардан айримларининг матнлари келтирилган. Улар қуйидагилардир:
Ҳиндистон подшоҳи Акбар (1556-1605)нинг 1586 йили Бухоро хони Абдуллахон 11(расман 1583-1598 йй.)га ўз элчилари Ҳаким Хумом ва Садри Жаҳон орқали юборган мактуби;
Эрон подшоҳи шоҳ Аббос 1(1587-1623 йй.)нинг 1590-1591 йили элчи Ёдгор султон эрамли орқали Балх хони Шайбоний Абдулмўъминхон (1582-1598)га юборган хати;
Акбар подшоҳнинг 1591 йили Бухорога Абдуллахон 11 номига .борган мактуби;
Туркия султони Мурод 11 (1574-1595 йй.)нинг 1592 йили Балх хони Абдумўъминхогша юборган хати;
Балх хони Абдумўъминхоннинг Эрон подшоси Аббос 1 номига элчи Али Ёрбек орқали 1597 йили юборган хати;
Эрон шоҳи Аббос 1нинг 1598 йили Балх хони Абдумўъминга (ўша йили отаси ўрнига хон этиб сайланган эди) йўллаган жавоб мактуби;
Шоҳ Аббос 1нинг 1598-1599 йили элчи Зулфиқорбек Зулқадар орқали Нисо ва Обивард ҳокими Шайбоний Динмуҳаммад султонга юборган хати;
Шоҳ Аббос 1нинг 1611 йили Бухоро хони Аштархоний Имомқули (1611-1642 йй.) номига юборган хати;
Имомқулихоннинг шоҳ Аббос 1 номига 1611 йили элчи Ўзбекхўжа додхоҳ орқали юборган жавоб мактуби;
Ҳиндистон подшоҳи Нуриддин Жаҳонгир (1605-1627 йй.)нинг 1611 йили Бухорога, Имомқулихон номига йўллаган хати;
Ҳиндистон подшоҳи Шаҳобиддин Шоҳижаҳон (1627-1667 йй.)нинг 1628 йили Имомқулизон номига элчи Ҳаким Хозиқдан бериб юборган мактуби;
Эрон подшоҳи шоҳ Сафиъ 1 (1629-1642 йй.)нинг Бухорога, Имомқулихон номига 1629 йили элчи Дониш муншийдан бериб юборган хати;
Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг 1628 йили Балхга элчи Тарбиятхон орқали юборган мактуби;
Бухоро хони Аштархоний Надр Муҳаммадхон (1642-1655 йй.)нинг Шоҳижаҳон номига элчи Надрбий Шабоят орқали бериб юборган хати;
Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг Надр Муҳаммадхонга 1645 йили шаҳзода Мурод Бахш орқали йўллаган жавоб мактуби;
Шоҳижаҳоннинг 1646 йили Надр Муҳаммадхонга юборган мактуби;
Бухоро хони Аштархоний Абдулазизхон (1645-1680 йй.)нинг 1666-1667 йили Ҳасан қушбеги элчилиги орқали Эрон подшоҳи шоҳ Сафиъ номига йўллаган хати;
Ҳиндистон подшоҳи Аврангзеб Оламгир (1658-1707 йй.)нинг Бухоро хони Аштархоний Субхонқулихон (1680-1702 йй.)га элчи Яккатозхон орқали 1671 йили йўллаган мактуби;
Бухоро хони Субхонқулихоннинг Ҳиндистонга, подшоҳ Аврангзеб Оламгир номига 1687 йили элчи Надр девонбегидан бериб юборган мактуби;
Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг Балх устига қўшин тепасида юборилган шаҳзода Мурод Бахш ва Асолатхон номига Надр Муҳаммадхоннинг ўғли шаҳзода Хусрав Султонга ҳурмат-эҳтиром ва меҳрибонлик қилиш ҳақида юборган хати.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling