Тарихий манбашунослик


«Равзат ур-ризвон ва ҳадиқат ул-ғилмон»


Download 1.58 Mb.
bet146/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

16.2.11. «Равзат ур-ризвон ва ҳадиқат ул-ғилмон»
«Равзат ур-ризвон ва ҳадиқат ул-ғилмон» («Жаннат боғи ва чангалзор маҳрамлари») асари Бадриддин Кашмирий қаламига мансуб бўлиб, унда ХVI-ХVII асрларда Ўзбекистонда ва қўшни мамлакатлар, Хуросон, Шимолий Ҳиндистон ва Кошғарнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта нуфузга эга бўлган Жуйбор хожалари, хусусан хожа Муҳаммад Ислом (1493-1563 йй.), хожа Саъд (1531/32- 1589 йй.) ва хожа Тожиддин Ҳасан (1574-1646 йй.)ларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Китоб ХVII асрнинг биринчи ярмида ёзиб тамомланган.
Асар муаллифининг тўла номи Бадруддин ибн Абдуссалом ибн саййид Иброҳим ал-Ҳусайний ал-Кашмирийдир. Асар муқаддимасида ўзи келтирган маълумотларга қараганда, асли кашмирлик бўлиб, 1554 йили Бухоройи шарифга кўчиб келган ва хожа Муҳаммад Исломнинг шахсий котиби сифатида хизматига кирган. Унинг вафотидан кейин ўғиллари хожа Саъд ва хожа Тожиддин Ҳасанларнинг хизматида (унинг фаолиятининг бошида) бўлган.
Асар мазмуни, услуби ва унда турли мавзу бўйича тўпланган маъоумотлардан кўринишича, Бадриддин Кашмирий кенг маълумотли, тарих, шеърият, иншо илмларини чуқур эгаллаган киши бўлган. У «Равзат ар-ризвон»дан бошқа «Шамъи дилафрўз» («Дилни равшан қилувчи чироғ», 1568/69 йили ёзилган), “Меърож ул-комилин” (“Комил кишиларнинг меърожга кўтарилиши”, 1573/74 йили ёзиб тамомланган), “Равзат ул-жамол” (“Гўзал боғ”, 1575/76 й. ёзиб тамомланган), “Баҳр ул-авзон” (“Вазнлар ўлчови”, 1583 й.) ва “Расулнома” (1593 й.) каби назмий ва насрий асарлар ёзиб қолдирган. Сўнгги асарининг тўртинчи қисми “Зафарнома” шеърий достон бўлиб, унда Шайбоний Абдуллахон сонийнинг тарихи баён қилинган.
“Равзат ур-ризвон” – катта 552 варақдан иборат асар бўлиб, муқаддима, хотима ва етти бобдан ташкил топган.
Муқаддимада хожа Муҳаммад Исломнинг авлод-аждоди, ҳазрат эшоннинг хулқ-атвори, хориқ одатлари ва олижаноб фазилатлари ҳақида маълумотлар келтирилади, Бадриддин Кашмирийнинг Бухорога кўчиб келиш сабаблари, мазкур асарнинг тўрт йил ичида ёзиб тамомланганлиги ва бунинг эвазига ҳазрат эшондан 2.500 Абдуллахоний кумуш танга ва бошқа инъомлар олгани ҳақида гап боради.
Биринчи бобда Мовароуннаҳрнинг ХVI асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий ҳаёти, 1556 йили Бухоронинг Абдуллахон соний тарафидан ишғол этилиши, Абдуллахоннинг ғалабалари ва бунда хожа Муҳаммад Исломнинг иштироки ва ўрни ҳақида қимматли, кўп ўринларда тарихий асарларда учратиш қийин бўлган маълумотлар мавжуд.
Асарнинг иккинчи боби ўта қимматли. Унда Шайбоний султонлар – Муҳаммад Амин султон, Динмуҳаммад султон, Хисрав султон, Абдуқуддус султонларнинг хожа Муҳаммад Ислом ва хожа Саъд номига йўллаган арзномалари ва Бухоро, Самарқанд, Марв ва Бадахшон шоирлари Мушфиқий, Маҳрамий, Шуурий, Восифий, Сабрий ва бошқаларнинг ҳазрат эшон – хожа Муҳаммад Ислом ва хожа Саъдлар шарафига битган шеърларидан намуналар келтирилган. Бу ерда келтирилган арзномалар, шунингдек хон ва султонларнинг фармонлари асосан уч масала; 1) Бухоро хонлигининг ХVI асрдаги ички аҳволи, яъни марказий ҳукумат билан улус, вилоят, ўлка ҳокимлари ўртасидаги муносабат, 2)хонликларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, 3) Бухоро хонлиги билан Эрон, Шимолий Ҳиндистон ва Кошғар ўртасидаги муносабатлари масаласига тўхталинган. Арзномалар ва шеърлар Ўзбекистоннинг ХVI асрдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва маданиятини ўрганишда катта аҳамиятга эга.
Асарнинг учинчи ва тўртинчи бобларида хожа Муҳаммад Исломнинг ХVI аср 60-йиллари бошидаги ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ маълумотлар келтирилади, шунингдек, Жуйбор хожаларининг мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ишлари ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Бу маълумотларнинг кўпчилиги ҳатто шу масалаларни махсус ўрганган тадқиқотчиларга ҳам маълум бўлмаса керак107.
“Равзат ур-ризвон”нинг бешинчи боби ҳам ёзишмаларга бағишланган. Бу бобда Абдуллахоннинг хожа Муҳаммад Ислом ва хожа Саъдга йўллаган 100 дан ортиқ мактубининг нусхалари, Шайбоний султонлар, йирик олимлар ва вилоят ҳокимлари, шунингдек, Ҳиндистон, Эрон ва Кошғар ҳукмдорларининг Жуйбор хожаларига йўллаган мактубларининг нусхалари келтирилган. Булар орасида ҳазрат хожаларга инъом этилган мулклар, ҳазрат эшоннинг ерларини обод қилиш юмушига аҳолини мажбурий сафарбар қилиш ва деҳқонларни ерга бириктириш ҳақидаги фармонларнинг нусхалари келтирилган.
Жуйборий хожаларга шеър, қасидалар, маснавийлар, таърихлар бағишлаган шоирлар Меҳрий Бухорий, Раҳимий Самарқандий, Масиҳо, Фоний, Ҳофиз Ҳусайн, Меҳрий, Ҳофиз Иброҳим ва бошқаларга асарнинг олтинчи боби бағишланган. Тарихда Абдуллахон ва Жуйборий шайхлар қурдирган бинолар ҳақида муҳим далил ва маълумотлар келтирилган.
Асарнинг сўнгги, еттинчи бобида Бухоро хонлигининг хожа Саъд ва Абдуллахон давридаги ижтимоий-сиёсий аҳволи ҳақида муҳим, диққат эътиборга сазовор маълумотлар келтирилади.
“Равзат ур-ризвон”нинг яхши ва ягона қўлёзмаси ЎзР ФА Шарқшунослик инсититутининг хазинасида 2094 рақами остида сақланмоқда. Асар ҳали бирон хорижий тилган таржима қилинмаган. Унинг тўғрисида Б.Аҳмедов ва И.Саидаҳмедов мақолалари эълон қилинган.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling