Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet26/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

4.3.3. ПОМПЕЙ ТРОГ
Помпей Трог( милодгача 1-милоднинг 1 асрлари ўртасида яшаб ўтган) – “Филипп тарихи” асари билан машҳур бўлган Рим тарихчиси. 44 китобдан иборат бу асар афсонавий Ассуария подшоҳлари замонидан то Рим императори Август (милоддин аввалги 63 – милоднинг 14-йили) давригача бунёда бўлиб ўтган воқеаларни баён қилади, лекин асосий эътибор Юнонистоннинг македониялик Филипп 11 (милоддан аввалги 359-336-йй.) ва Искандар Зулқарнайн давридаги ижтимоий-сиёсий тарихини баён этишга қаратилган.
Мазкур асарнинг қиммати шундаки, у бир талай номаълум китобларга суяниб ёзилган, Рим, Юнонистон каби йирик давлатларнинг пайдо бўлиши ва тарихини кенг ёритиб берган. Муҳими шундаки, муаллиф бундай давлатларнинг охир-оқибатда инқирозга учрашини айтади. Помпей Трог тарихни ҳаракатга келтирувчи куч урф-одат ва тақлир деб ҳисоблаган.
“Филипп тарихи”да скифлар, Бақтрия, Искандар Зулқарнайн даврида Бақтрия ва Сўғдда қурилган шаҳар ва катта иморатлар, Искандар Зулқарнайн вафотидан кейин юз берган воқеалар, парфияликларнинг келиб чиқиши, уларнинг урф-одатлари, Парфия подшолигини ташкил топиши, Бақтрия, Парфия ва Мидиянинг ўзаро муносабатларига оид муҳим маълумотлар мавжуд.
Помпей Трогнинг бу асари Юстин (11-111 аср) тарафидан қисқартирилиб қайта ишланган шаклда бизнинг замонимизгача етиб келган ва Рухл томонидан 1935 йили чоп қилинган. Унинг русча таржимаси А.А.Деконский ва М.М.Рижский томонидан “Вестник древней истории” журналининг 1954 йил 2-4 ва 1955 йил 1-сонларида босилган.


4.3.4. АРРИАН ФЛАВИЙ
Арриан Флавий (тахминан 95-175-йй.) – йирик юнон ёзувчиси, тарихчиси ва географ олими, асои Кичик Осиёнинг Никомадия шаҳридан. У “Искандар ҳақида”, “Парфияликлар ҳақида”, “Ҳиндистон” ва 7 жилдлик “Искандарнинг юришлари” номли китоблар муаллифидир.
Ўзбекистон ва Эроннинг қадимий тарихини ўрганишда Аррианнинг “Искандарнинг юришлари” номли асари муҳим аҳамият касб этади. Унда фотиҳнинг Ўзбекистон, Эрон ҳудудлари ва бошқа мамлакатларга истилочилик юришлари тарихи батафсил баён қилинган.
Асар панегризм-маддоҳлик руҳида ёзилган – муаллиф Искандар Зулқарнайн ва унинг фаолиятини кўкларга кўтариб улуғлайди. У кўпгина қўлёзма манбалар ва расмий ҳужжатлар асосида ёзилган бўлиб, мавзу бўйича муҳим ва асосий манбалардан ҳисобланади.
Арриан Флавийнинг “Искандарнинг юришлари” асари немис (Мюллер, Лейпциг, 1886 й.) ҳамда рус (Коренков, Тошкент, 1912 й. ва М.Е.Сергеенко, М.-Л., 1962 й.) тилларида нашр этилган.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling