Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet29/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

4.3.9. ПТОЛОМЕЙ КЛАВДИЙ
Птоломей Клавдий (тахминан 90-160 йй.) – машҳур қомусий олим, Александрияда яшаб ижод қилган. У астрономия, геометрия, физика (оптика, механика) ҳамда географияга оид асарлар ёзиб қолдирган.
Жаҳонга машҳур “Альмагест”- “Ал-мажастий” (18 китобдан иборат, астрономия ва тригонометрия илмларини ўз ичига олади), “Оптика” (5 китобдан иборат), “Германлар ҳақида тушунча” (3 китобдан иборат) ва, ниҳоят, “География” шулар жумласидандир. Лекин олимга шуҳрат келтирган асарлари “Алмагест” ва “География”дир.
“География”нинг (8 китобдан иборат) биринчи китоби, аниқроғи унинг 24- боби жаҳон мамлакатларини тавсифлашга бағишланган ва катта илмий қийматга эга. Шуниси муҳимки, асарда шаҳарлар, мамлакатлар ва уларнинг координаталари келтирилган ва унга 27та харита илова қилинган.
Птоломейнинг “География”сида Гиркания, Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёна ҳамда скифлар мамлакатининг географик ҳолати, Бақтрия ва Сўғдиёнанинг машҳур шаҳарлари, шунингдек ўша мамлакатлар ва улар билан туташ ўлкалар ва уларнинг аҳолиси ҳақида асл ва қимматли маълумотлар келтирилган16.
Юнон ва Рим олимларининг тарих ва гкографияга оид асарлари маълум даражада мусулмон, шу жумладан юртимиз олимлари Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Беруний ва бошқаларнинг ижодига асос бўлиб хизмат қилди.


4.4. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.



  1. Б.А.Ахмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари.-Т.: «Ўқитувчи». 2001.

  2. Ўзбекистон тарихи. Р.Х.Муртазаева тахрири остида.-Т.: 2003.

  3. Саъдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон тарихи манбалардан.-Т.: 1996.

  4. Толстов С.П. Қадимги Хорзм маданиятини гуллаб.-Т.: 1964.

  5. Беруни. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар.

  6. Ртвеладзе Э.В. Великий шелковый путь.-Т.: 1999.



4.5. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.

        1. Ўзбекистон тарихига оид қандай Эрон манбаларини биласизми?

  1. «Шохнома» асарида Ўзбекистон тарихига оид қандай маълумотлар бор?

  2. Ҳиндларнинг «Маҳобхорат» асарида қадимги Ўзбекистон тўғрисида қандай маълумотлар бор?

  3. Қайси Юнон тарихчилари асарида Искандарнинг юртимизга юриш акс этган?

  4. Авестода қандай тарихий маълумотлар мавжуд?




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling