Тарихий манбашунослик


“Китоб ал-масолик вал-мамолик”


Download 1.58 Mb.
bet44/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

7.3.11. “Китоб ал-масолик вал-мамолик”
Ушбу номдаги етти жилдлик улкан асарни ватандошимиз, давлат арбоби ва олим Жайҳоний (870-942 й. ҳалок бўлган) ёки Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср ал-Жайҳоний яратган. У Бухорода Сомонийлар давлатида катта обрўга эга бўлиб, 914 йилдан ҳаётининг охиригача вазир бўлиб хизмат қилган.
Олимнинг асосий асари тарихий жуғрофияга оид бўлиб, у яна “Китоб ал-молик фи маърифийи ал-мамолик” (“Мамлакатларни билишда масофалар китоби”) деб ҳам аталган. Бу китоб ўз даврида жуда машҳур бўлиб, барча кейинги олимлар Беруний, Гардизий, Ибрисий, Муқаддасий ва бошқалар ундан қимматли ва ишончли манба сифатида фойдаланганлар, иқтибос (цитаталар) келтирганлар.
Жайҳоний асарида Шарқ мамлакатлари, хусусан Мовароуннаҳр, турк қабилалари тўғрисида қимматли маълумотлар бўлган.
Мазкур асар бизгача етиб келмаган бўлса-да, унингноми барча йирик олимлар асарларида зикр қилинган ва Беруний, Ибн Хавқал, Гардезий ва Авфий асарларида парчалар уклтирилганлиги, унинг қимматли манба эканлигидан гувоҳлик беради.


7.3.12. “Китоб ахбор уз-замон ва ажойиб ул-булдон”
Бу китоб ал-Масъудий ёки Абулҳасан Али ибн ал-Масъудий (ваф.956 й. Қоҳира) Х асрнинг кўзга кўринган географ ва тарихшунос олими асаридир. Муаллиф IХ аср охирларида Бағдодда зодагон оиласида дунёга келган. Жуда кўп (915-945 й.) саёҳат қилган, турли ўлкаларда бўлиб, адабиёт, фалсафа, фиқҳ, география ва тарих илмлари бўйича чуқур маълумотга эга бўлган, хусусан Мовароуннаҳрда бўлганда шаҳарлар ва одамлар ҳақида қимматли маълумотлар тўплаган.
Ал-Масъудий илмнинг турли соҳаларига оид “Китоб ахбор уз-замон ва ажойиб ул-булдон”( “Давр хабарлари ва мамлакатларнинг ажойиботлари ҳақида китоб”), “Китоб ул-авсат” (“Ўртача китоб”), “Китоб ат-таворих фи ахбор ал-умум мин араб ва-л-ажам” (“Араб ва Ажам халқлари тарихи”), “Хазоин ул-мулук ва сирр ал-оламайн” (“Подшоҳларнинг хазиналари ва икки олам сирлари”), “Китоб ар-расоил” (“Рисолалар тўплами”), “Китоб ат-танбиҳ, ва-л-ишраф” (“Огоҳлантириш ва ишонтириш ҳақида китоб”) сингари 20дан ортиқ асар ёзган.
Ал-Масъудийнинг асарлари араб халифалиги, Мовароуннаҳрнинг IХ-Х асрлар тарихини ўрганишда зўр аҳамиятга эга. Улар ўзига хос географик қомус бўлиб, жаҳон халқлари ва туркий халқларнинг тарихи, ижтимоий-сиёсий аҳволи, урф-одатлари ҳақида бой маълумотга эга.
Тарихчининг яна “Муруж аз-заҳаб ва маъдан ал-жавоҳир” (“Олтин тозалагич ва қимматбаҳо тошлар кони”) номли асари ҳам бор. Бу китобнинг арабча матни французча таржимаси билан бирга, 1861-1877 йиллари Парижда тўққиз жилдда нашр этилган.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling