Тарихий манбашунослик


“Китоб ул-масолик ва-л-мамолик”


Download 1.58 Mb.
bet46/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

7.3.15.“Китоб ул-масолик ва-л-мамолик”
Ушбу китобнинг муаллифи Ибн Ҳавқал (ваф. 976 й.)дир. У ўз даврининг кўзга кўринган йирик географ олими ва сайёҳи бўлган. Олимнинг тўла исми Абулқосим ибн Ҳавқал ан-Насибий бўлиб, нисбасига кўра вчлм Шимолий Месопотамияда жойлашган Нисибин шаҳридан чиққан.
Ибн Ҳавқал 943 йилдан бошлаб савдогар сифатида турли мамлакатлар Марказий Африка, Испания, Италия, Эрон, Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилган. У Истахрий билан шахсан учрашган. Учрашув вақтида Истахрий гўёки ундан ўз асаридаги хато ва чалкашликларни халос қилиш ва кайтадан ишлашни илтимос қилган.
“Мен,-деб ёзади Ибн Ҳавқал,- унинг китобидаги бир эмас, бир неча хариталарни тузатдим, сўнгра ушбу ўз китобимни ёзишга қарор қилдим. Истахрий китобида учраган хатоларни тузатдим, китобимга бир нечта (янги) хариталарни илова қилдим ва уларни изоҳлаб бердим.”
Ибн Ҳавқалнинг асари “Китоб ул-масолик ва-л-мамолик” (“Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб”) ёки қисқача “Китоб сурат ал-арз” (“Ернинг сурати”) номи билан машҳур бўлиб, Ҳамадонийлардан Сайфулла Али I га (945-967 й.) бағишоанган. Уни ёзишда муаллиф саёҳатлари вақтида тўплаган, савдогарлардан сўраб-суриштириб йиққан материаллардан ҳамда Ибн Хурдодбеҳ, ал-Жайҳоний, Қудама асарларидан фойдаланган. Китобда тавсифланган ҳар бир мамлакат ва вилоятнинг харитаси ҳам берилган. Масалан, Мовароуннаҳр қисмига илова қилинган харитада Жайҳун (Амударё), Бухоро, Самарқанд, Усрушана (Ўратепа), Испижоб (Сайрам), шош ва Хоразм шаҳарлари ва вилоятлари тасвирланган. Асарда туркий ва ғуззлар, уларнинг машғулоти, шунингдек, Мовароуннаҳр шаҳарлари, халқлари хусусида келтирилган маълумотлар ниҳоятда қимматлидир.
“Китоб ул-масолик ва-л-мамолик” асарининг арабча матни икки марта М.Я. де Гуе (1878) ҳамда Крамерс тарафидан (1938-1939) чоп этилган. Крамерс нашри (у 1086 йили кўчирилган ва ҳозир Истамбул кутубхоналаридан бирида сақланаётган мўътабар қўлёзмага асосланган) бирмунча нашр сифатида қадрланади.


7.3.16.”Аҳсан ат-тақосим”
”Аҳсан ат-тақосим” ёки “Аҳсан ат-тақосим фи маърифат ал-ақолим” (“Иқлимларни ўрганишучун энг яхши қўлланма”) номли асар муаллифи Х асрнинг йирик географ олими ал-Муқаддасийдир. Унинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абубакр ал-Муқаддасийдир. Олим 947 йили Қуддиси шарифда туғилган, бутун дунё мусулмон мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилган ва 1000 йили вафот этган.
Ал-Муқаддасий саёҳат вақтида тўплаган ҳамда бошқа манбалардан олинган аниқ маълумотлар асосида 985 йили ўзининг қимматли асарини ёзиб қолдирган. Китобнинг иккита таҳрири мавжуд. Биринчи таҳрири 986 йилда амалга оширилган бўлиб Сомонийларга, 989 йилги иккинчиси эса Фотимийларга бағишланган.
Асар муқаддима ва икки қисмдан иборат. Муқаддимада муаллиф асарнинг ёзилиш тартибини баён этган ва ўзидан аввал ўтган географ олимларнинг асарларига тўхталиб ўтган.
Биринчи қисмда араб мамлакатлари, Арабистон ярим оролида жойлашган мамлакатлар Ироқ, Месопотамия, Сурия, Миср, Мағриб ҳамда Кичик Осиёнинг географик ҳолати, машҳур шаҳарлари, осори атиқалари, аҳолиси ва унинг машғулоти, эътиқоди ҳамда урф-одатлари, аҳолидан тўпланадиган солиқ ва жарималар ва уларнинг умумий ҳажми, шунингдек, ҳар бир мамлакат ва вилоятнинг маъмурий тузулиши ҳамда машҳур кишилари ҳақида маълумот берилган.
Иккинчи қисмда Ажам мамлакатлари Хуросон, Сеистон ва Мовароуннаҳр тавсифланган.
”Аҳсан ат-тақосим” ижтимоий-иқтисодий, тарихий ҳамда маданий ҳаётга оид қимматли аниқ маълумотлари билан блшқа географик асарлардан ажралиб туради ва араб мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий тарихини ўрганишда муим манба бўлади.
Асарнинг арабча матни де Гуе томнидан 1877 йили чоп этилган эди. У яна 1906 ва 1967 йиллари нашр этилди.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling