Тарихий манбашунослик


Download 1.58 Mb.
bet82/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

9.2.4. “Зубдат ул-асар”
“Зубдат ул-асар” (“Cолномалар сари”) номли туркий-ўзбек тилидаги тарихий асарнинг муаллифи Абдулла Насруллоҳий ёки Абдулла ибн Муҳаммад ибн Али Насруллоҳ бўлиб, у ХУ асрнинг иккинчи ярми ва ХУ1 асрнинг биринчи ярмида ўтган балхлик тарихнавис олимдир.
Тарихчи ХУ асрнинг 80-90-йилларида Балх ҳокими Темурийзода Бадиуззамон Мирзонинг хизматида бўлган. Ҳирот Шайбонийхон томонидан 1507 йили ишғол этилганжан кейин унинг хизматига кирган. 1510 йили Муҳаммад Гайбонийхон ҳалок бўлганидан кейин, унинг ўғли Муҳаммад Темур Султон ҳузурига, Самарқандга келган.
Бобур Мирзо 1511 йили Самарқандга келганида Абдулла Насруллоҳий Шайбоний Султонлар билан Тошкентга келган ва Суюнчхожахоннинг хизматига кирган. Орадан кўп ўтмай тарихчи Суюнчхожахоннинг ўғли, Шоҳруҳия ҳокими Келди Муҳаммад номи билан ҳам машҳур, Султон Муҳаммаднинг хизматига ёлланган ва 1525 йили унинг топшириғи билан ўзининг “Зубдат ул-асар” номли китобини ёзган.
“Зубдат ул-асар” умумий тарих йўналишида ёзилган ва қадим замонлардан то 1525 йилгача мусулмон мамлакатларида юз берган ижтимоий-сиёсий воқеаларни қисқача баён қилади. Асар 11 қисм, фаслдан иборат бўлиб, унинг охирги 11 қисми янги ҳисобланади. Унда ХУ1 асрнинг биринчи чорагида Хуросон ва Мовароуннаҳрда содир бўлган воқеалар бирмунча кенг ёритилган. Айниқса, Шайбоний султонлар Суюнчхожахон, Кўчкинчихон, Жонибек Султон, Убайдуллахон, Муҳаммад Темур Султон билан Бобур Мирзо ва унинг сиёсий иттифоқчилари Сафавийлар ўртасида Мовароуннаҳр учун давом этган қуролли кураш, Суюнчхожахон билан Султон Саидхон ўртаисдаги 1512-1514 йиллардаги тожу тахт учун бўлган кураш ва Фарғонанинг Шайбонийлар томонидан қайтадан бўйсундирилиши, Шайбонийларнинг 1514, 1520, 1524 йиллари Хуросон устига қилган ҳарбий юришлари ва Балхнинг 1526 йили бўйсундирилиши, Шайбонийларнинг қозоқ судтонлари, хусусан Қосимхон (1511-1523 йй.) ўртасида Сирдарё бўйида жойлашган Ясси, Саврон, Сузоқ, Сайрам ва бошқа шаҳарлар учун олиб борилган курашлар тарихи бирмунча кенг баён этилган.
Ушбу қимматли асарнинг фақат иккита қўлёзмаси сақданиб қолган бўлиб, бири Тошкентда, Шарқшунослик институтида (Инв.№ 608) ва иккинчиси Санкт-Петербургдаги РФ ФА Шарқшунослик институти шаҳар бўлимида (Д.104) рақами остида сақланмоқда.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling