Тарихий манбашунослик


Туркий ўзбек тилидаги тарихий манбалар


Download 1.58 Mb.
bet80/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

9.2. Туркий ўзбек тилидаги тарихий манбалар


9.2.1.”Қутадғу билик”
Юсуф Хос Хожиб Боласоғунийнинг ”Қутадғу билик” (“Саодатга йўлловчи билим”) номли асари 1069-1079 йиллари ёзилган достон характеридаги бадиий асар бўлса ҳам, унда давлатни бошқаришга оид қимматли фикрлар баён қилинган ва Қорахонийлар даври маданиятини ўрганишда муҳим манбадир. Ундаги “Идора одоби”, “Қудратли давлат қонунлари”, “Подшоҳларга маслаҳатлар” каби боблар катта тарихий аҳамиятга эга.


9.2.2. “Темур тузуклари”
“Темур тузуклари”, “Тузукоти Темурий”, “Малфузоти Темурий” ёки “Воқеоти Темурий” номлари билан аталган асар Амир Темурнинг етти ёшлигидан бошлаб ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.
“Темур тузуклари”- муҳим тарихий манба бўлиб, унда Амир Темур давлатининг тузилиши ва бошқариш хусусиятлари баён этилган. Асар дастлаб туркий-ўзбек тилида битилган. Унинг бир қўлёзмаси Яман мамлакати олий ҳукмдори Жаъфар подшоҳ кутубхонасида сақланган.
“Темур тузуклари”нинг форс тилига таржимони Мир Абу Толиб Ҳусайний ат-Турбатий таржима муқаддимасида, Арабистоннинг муқаддас жойларини ҳаж қилиб қайтишда, Яманда бўлган чоғида Жаъфар подшоҳ кутубхонасида туркий тилдаги мазкур асарни топгани ва у Амир Темурнинг ҳаёт йўли ҳақидаги ўзи ёзган эканлигини таъкидлайди. Мир Абу Толиб Арабистондан қайтиб келгандан кейин, асарни форс тилига таржима қилган. Лекин Арабистондан олиб келинган аслиятдан ёки Ҳиндистонда бўлган бирон қўлёзма нусхадан ўгирилгани айтилмаган.
Мир Абу Толиб 1637 йилда “Темур тузуклари” асари форсча таржимасини буюк бобурийлардан Шоҳижаҳонга тортиқ қилади. Кейин бу таржима Муҳаммад Афзал Бухорий (ваф. 1652 й.) томонидан жиддий таҳрир қилинган.
“Темур тузуклари” икки мақоладан иборат:
Биринчи мақола Амир Темурнинг давлатни барпо этиш ва мустаҳкамлаш, қўшинни ташкил этиш юзасидан тузуклари, режаларидан таркиб топган.
Иккинчи мақолада 13 кенгаш ва унинг қисмларида Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келиши ва ҳарбий юришлари тафсилотлари берилади.
“Темур тузуклари” ХV-ХVI асрларда нафақат ҳукмдорлар ва маълумотли кишилар орасида, балки жаҳон илм аҳли ўртасида шуҳрат топти. Асарнинг кўлёзма шаклида ҳам, тошбосма шаклида ҳам, шунингдек жаҳоннинг кўп тилларига қилинган таржима шаклида ҳам (инглизча, французча, урду, рус ва ўзбек тилларида) нашр этилиши сўзимизга исбот –далилдир.
Икки фозил шахслар Мир Абу Толиб ва Муҳаммад Афзал Бухорий хизматлари туфайли “Темур тузуклари” форс тилида бизгача етиб келган. Бу таржиманинг мўътабар қўлёзмалари Россия, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Миср, Англия, Франция ва бошқа мамлакатлар хазиналарида мавжуд.
“Темур тузуклари”нинг форсий матни 1783, 1785, 1890 ва 1963 йиллари оврупо ва шарқ тилларидаги таржималари билан бирга нашр этилган.
“Темур тузуклари”ни тўлиқ 1857 йили Хивада Муҳаммад Юсуф Рожий томонидан ва 1858 йили Паҳлавон Ниёз девон тарафидан туркий-ўзбек тилига таржима қилинган. Уларнинг биринчиси “Тузуки Темурий”, иккинчиси “Малфузот” номи билан маълум. Яна бир таржима Хўжанд қозиси Набижон маҳдум тарафидан, Қўқон хони Муҳаммад Алихон (1821-1858 йй.)нинг топшириғига биноан амалга оширилган.
“Темур тузуклари” асарини Алихон Тўра Соғуний 1967 йили Мир Абу Толиб таржимасини ўзбекчага таржима қилган эди. 1990 йили Алихон Тўра таржимасини “Темур тузуклари”ни Бомбай нашри матни асосида Ҳабибулло Караматов яна бир таржимани амалга ошириб, нашр эттирди.
“Темур тузуклари”нинг манба сифатидаги тарихий аҳамияти буюк эканлиги мутахассисларнинг унга бўлган катта эътиборидан билиш мумкин. Асарнинг саккизта мўътабар қўлёзмаси Тошкентда, Шарқшунослик институти хазинасида мавжуд.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling