Тарихий манбашунослик
Download 1.58 Mb.
|
manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18.2.4. «Иоганн Шильтбергернинг Европа, Осиё ва Африка бўйлаб қилган саёҳати»
18.2.3. Марко Поло хотиралари
Европалик сайёҳ Марко Поло (1254-1324 йй.)нинг 1271-1275 йиллари Мўғулистон ва Хонбалиқ (Хитой)га саёҳат қилган. У 17 йил давомида Хитойнинг кўп вилоятларини бориб кўрган. У Самарқандда ҳам бўлган ва бу ҳақда мана бу маълумотларни қолдирган; «Самарқанд катта, машҳур шаҳар. Унда сарасинлар билан христианлар ҳам истиқомат қиладилар». Марко полонинг китобида Олтин Ўрда ва Чиғатой улусига қарашли шаҳарлар, уларнинг халқи ҳақида ҳам қимматли маълумотлар келтирилган. Унинг асари 1298 йили ёзилган ва бир қанча Европа тилларига таржима қилинган. Асарнинг русча нашри 1955 ва 1990 йиллари амалга оширилган. 18.2.4. «Иоганн Шильтбергернинг Европа, Осиё ва Африка бўйлаб қилган саёҳати» Бавариялик рицарь, қурчи Иоганн Шильтбергер Амир Темур даврига оид ўз эсдаликларини ёзиб қолдирган. У асли немис жангчиси бўлиб, 1396 йилнинг 15 сентябридаги Турклар ва Европаликлар умумий қўшини ўртасидаги жангда асир олинган ва кейинчалик қарийб 8 йил Боязид 1 нинг хизматида бўлган. 1402 йилги Анқара ёнида бўлган урушда Иоганн Шильтбергер Амир Темур тарафидан асир олинди ва Самарқандга олиб кетилди. Амир Темур вафотидан (1405 й.) кейин у дастлаб Шоҳруҳ, сўнгра Мироншоҳ ва унинг ўғли Абубакр мирзо хизматида бўлди. Шундан бошлаб унинг Осиё ва Африка мамлакатлари бўйлаб жаҳонгашталиги бошланди. Иоганн Шильтбергер қарийб 31 йил мобайнида қилган «саёҳат»и пайтида кўрган-билганларини эсдалик сифатида ёзиб қолдирган. Унда жуда кўп ноаниқликлар, айрим воқеаларни бўрттириб ёки камситиб ёзишлар бор. Шунга қарамай, Иоганн Шильтбергернинг кундаликларида қимматли тарихий маълумотлар, муҳим далилларни учратамиз. Бир-иккита мисол; 1)Темурийлар, хусусан уларнинг Озарбайжондаги ноиблари, масалан Абубакр Мирзо Олтин Ўрда ҳукмдорларининг ўзаро курашларига аралашиб турганлар. 2)ХУ асрнинг бошида Олтин Ўрданинг ички аҳволи ва бунда қудратли амир Едигей (Идику Ўзбек)нинг номи кўрсатиб ўтилади. 3)Озарбайжон, Дашти қипчоқ ва унинг халқи ҳақида муҳим маълумотлар келтирилади. Масалан, Озарбайжон ҳақида бундай маълумотлар бор; Табриз Эроннинг бош шаҳарларидан. Унинг савдодан оладиган фойдаси тамом бир христиан давлати топадиган фойдадан ортиқ. «Султония, Рай, Мароға, Ахлат, Гилон ҳам ушбу мамлакатнинг йирик шаҳарларидан... Райнинг халқи бошқалардан шу билан фарқ қиладики, у Муҳаммадга эмас, балки Алига имон келтиради. Уларни рофизийлар114 деб атайдилар». Дашти қипчоқ ва унинг халқи ҳақида Иоганн Шильтбергернинг «Эсдаликлари» да мана бундай гаплар бор; «Мен, шунингдек, Буюк Татаристонда115 ҳам бўлдим. Халқи дон экинларидан фақат тариқ экади. Улар умуман нон ва вино истимол қилмайдилар. Вино ўрнига от ва туянинг сутини ичадилар, шу ва бошқа ҳайвонларнинг гўштини уйдилар ...Яна шуни ҳам айтиш керакки, хон сайлашда уни оқ кигизга ўтқизиб, уч марта кўтариб ерга қўядилар, сўнг чодир атрофида айлантириб, кейин ичкарига олиб кирадилар ва тахтга ўтқазадилар.» Умуман, бу китоб Шарқий Европа, Кичик Осиё, Эрон, Мовароуннаҳр, Дашти қипчоқ, Ироқ, Сурия ва Миср мамлакатлари тарихи ва халқи ҳақида айрим, диққатга сазовор маълумотлар беради. Иоганн Шильтбергернинг мазкур асари «Иоганн Шильтбергернинг Европа, Осиё ва Африка бўйлаб қилган саёҳати (1394-1427 йй.)» деб аталади ва унинг рус тилида (немисча нашри 1859 йили амалга оширилган) учта яхши нашри бор. Биринчис Одесса Университетининг профкссори Ф.К.Браун тарафидан 1867 йили, иккинчиси Озарбайжон Фанлар Академияси академиги З.М.Бунёдов 1984 йили ва учинчиси 1997 йили Тошкентда амалга оширилган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling