Тарихий манбашунослик


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 1.58 Mb.
bet154/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

17.3. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Б. А. Аҳмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 2001.
2. Т. С. Саидқулов. Ўрта Осиё халқлари тарихининг тархнавислигидан лавҳалар. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 1993.
3. Собрание восточных рукописей Академии наук Республики Узбекистан. История. Составители Д. Ю. Юсупова, Р.П.Джалилова. –Ташкент: “Фан”. 1998. –С. 3-7.
4.Òàðèõèé ìàíáàøóíîñëèêíèíã äîëçàðá ìóàììîëàðè (èëìèé-àìàëèé àíæóìîíëàð ìàòåðèàëëàðè). Тузувчилар: А.А.Мадраимов, Г.С.Фузаилова-Ò.: ТДПУ. 2001.


17.4. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.
1. Мемуар сўзнинг маъносини айтиб беринг?
2. Қандай мемуар адабиётларни биласиз?
3. Мемуар адабиётларнинг тарих фани ўрганишдаги аҳамияти нимада?


18-мавзу. Сайёҳлар ва элчиларнинг эсдаликлари


Дарснинг мазмуни: талабаларга юртимизда бўлган элчи ва сайёхларнинг эсталиклар тўғрисида умумий маълумот бериш, уларнинг тарихни ўрганишдаги илмий аҳамиятини очиб беришдан иборат.


Режа:

18.1. Сайёх ва элчиларнинг эсдаликларининг умумий хусусиятлари.


18.2. Сайёх ва элчиларни эсдаликлари тавсифи.
18.3. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
18.4. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.


Асосий тушунчалар: Сайёҳ, элчи, хотира, кундалик, расмий қабул.....


18.1. Сайёҳлар ва элчиларнинг эсдаликлари
Араб, Хитой ва Россия элчилари ва сайёҳларининг эсдаликларида ҳам тарихимизни чуқур ва атрофлича ўрганиш учун зарур далилий маълумотлар кўп. Шу боис эсдаликлар ҳам муҳим тарихий манба ҳисобланади.
Шуни эътиборга олиб, улардан айримларига қисқача тўхталиб ўтишга қарор қилдик.
Марказий Осиё Россия ва унинг сармоядор гуруҳларини ҳар жиҳатдан; ҳарбий стратегик, яъни унинг Ҳиндистон ва Хитойга яқинлиги, заминнинг бойлиги ва халқининг соддадил ва меҳнатсеварлиги билан кўп вақтландан бери қизиқтириб келган. Марказий Осиё билан қизиқиш, уни Россиянинг мустамлакасига айлантириш йўлидаги ҳаракат подшоҳ Миҳаил Фёдорович (1613-1645 йй.) давридан бошланди ва икки юз қирқ беш йилдан кейин, 1865 йили Қўқон, Бухоро ва Хива хонликларини бўйсундириш билан якунланди.
Россия ҳукумати ўзининг бу сиёсатини амалга ошириш учун Марказий Осиёни яхши билган, кенг маълумотли дипломатлари ва ҳарбийларидан фойдаланган. Улар оғизда савдо ва маданий алоқаларни ривожлантириш учун, аслида эса мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни ўрганиш, Хива, Бухоро ва Қўқон хонликларининг қўшни давлатлар; Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва Хитой билан қандай муносабатда эканлигини аниқлаш ва Марказий Осиё шаҳарларига олиб боридиган яқин ва қулай йўлларни белгилаш учун юборилди.
Дарсликда 1620 йилдан то рус армиясининг Марказий Осиёга бостириб киришигача кечган икки юз йил мобайнида мамлакатимизга Россиядан келиб кетган баъзи элчиликлар ва ҳарбий мутахассисларнинг фаолиятига қисқача тўхталиб ўтилади.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling