Тарихий манбашунослик


«Тарихи мулуки Ажам» асари


Download 1.58 Mb.
bet90/175
Sana10.02.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1186849
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   175
Bog'liq
manbashunoslik

10.4. «Тарихи мулуки Ажам» асари
Алишер Навоийнинг иккинчи тарихий асари «Тарихи мулуки Ажам»дир. 890/1485 йилдан сўнг яратилган бу асарда Эронда ҳукмронлик қилган тўрт сулола: Пешдодийлар, Каёнийлар, Ашконийлар ва Сосонийлар тўғрисида маълумот келтирилган. Асар охирида Султон Ҳусайн Мирзо мадҳи ўрин олган. Агар биз аввалроқ яратилган «Садди Искандарий» достонида ҳам тўрт сулола ҳақидаги маълумот борлигини назарда тутсак, достон яратиш жараёнида Алишер Навоий тўплаган маълумотларни махсус тарихга оид асар сифатида ижод қилган кўринади. Бунда Алишер Навоий юқорида номлари зикр этилган асарлар қаторида яна Абу-л-Ҳайр Насириддин Абдуллоҳ бинни Умар ул-Қози Байзавийнинг (ваф.685/1266) «Низом ут-таворих» (ёзилган 674/1275), Абу Ҳомид Ғаззолийнинг (1058-1111) «Насиҳат ул-мулук» ва бошқа асарларни, хусусан ўз замондоши Мир Муҳаммад Мирхонднинг «Равзат ус-сафо» асаридан бохабар ҳолда, Эрон тарихига оид араб ва форс тилларида тарихий асарлардан фарқли, бу китобни туркий тилда яратди. Ушбу асардаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар Алишер Навоий ўзининг достонларида ҳам мавжудлигини эслатиб ўтган. Бу асар илмий танқидий матнини шарқшунос Л.Халилов тузиб, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган эди. Афсус ҳамон унинг танқидий матни чоп этилмаган.
«Тарихи мулуки Ажам» асарини маълум даражада, «Хамса», хусусан «Садди Искандарий» достонига тарихий илмий илова сифатида ҳам қабул қилиш мумкин. Унинг ичидаги маълумотларнинг шеърий ифодаси «Садди Искандарий»да келтирилган бўлиб, уларни бошқа тарихий асарлар билан қиёсий ўрганиш Алишер Навоийнинг тарихчи олим сифатидаги ижод қирраларини очишга рдам бериши мумкин.


10.5. «Хамсат ул-мутаҳҳирин» рисоласи
Алишер Навоийнинг учинчи мемуар биографик асари «Хамсат ул-мутаҳҳирин»дир. У Абдураҳмон Жомий вафотидан сўнг, яъни 898/1492 йилдан кейин яратилган. Бу рисола Алишер Навоийнинг пири, устози ва дўсти Абдураҳмон Жомийга бағишланган бўлиб, икки буюк ижодкор ўртасидаги ғаройиб воқеалар баёни, Жомийнинг шажараси, асарлари номлари ва уларга берилган баҳолардан иборат. Уни мемуар-ёднома асар деб аташ мумкин. Ушбу рисола мазмунини икки буюк шахс асарларидаги лавҳалар, хусусан «Насойим ул-муҳаббат», «Мажолис ун-нафоис» ҳамда уларнинг ўзаро хатти китобати, айниқса, «Мураққаъи Мир Алишер» тўпламидаги Жомийнинг дастхат мактублари бойитишга хизмат қилади.



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling