Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

11.2.28. «Тарихи Шоҳуҳий» 
«Тарихи Шоҳуҳий» («Шоҳруҳ (бек) тарихи») номли асар муаллифи 
Х1Х асрда ўтган фарғоналик тарихчи олим Ниёз Муҳаммад Хўқандийдир. У 
тахминан 1803 йили Қўқонда йирик ҳарбий хизматчи оиласида тўғилган, 
Худоёрхон қўшинида лашкарнавис, яъни ҳарбий котиб лавозимида хизмат 
қилган, 60-йиллар бошларида истеъфога чиқиб, илмий фаолият билан 
машғул бўлган. 
Ниёз Муҳаммад кенг маълумотли киши бўлиб, «Ниёзий» тахаллуси 
билан шеърлар ҳам ёзган. Лекин, йирик тарихий асари «Тарихи Шоҳуҳий» 
билан кўпроқ машҳур. Бу асар Қўқон хонлигининг 1709-1876 йиллар 
орасидаги тарихи тўғрисида мукаммал маълумот бериб, унда ушбу хонликка 
қарам бўлган бошқа Тошкент, ҳозирги Қирғизистон, Қозоғистоннинг 
жанубий вилоятлари ҳудудларининг ижтимоий-сиёсий тарихи ҳам баён 
этилган. Унда Қўқон хонлигининг Бухоро, Шарқий Туркистон ва бошқа 
мамлакатлар билан бўлган иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалари ҳақида 
ҳам эътиборга молик маълумотлар келтирилган. 
«Тарихи Шоҳуҳий» асарининг матни Н.Н.Пантусов томонидан 1885 
йили Қозонда чоп этилган. Айрим парчалари В.В.Бартольд, Н.Г.Маллицкий 
ва В.А.Ромодин тарафидан рус тилига таржима қилинган. Бу асар 


Т.К.Бийсембиев тарафидан чуқур ва атрофлича ўрганилиб, 1987 йили рус 
тилида Олма-Отада алоҳида китоб чоп этилди. 
 
11.3. Фойдаланилган адабиётлар р´йхати: 
1.Б. А. Аҳмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 
2001. Б. -. 
2. Т. С. Саидқулов. Ўрта Осиё халқлари тарихининг тарихнавислигидан 
лавҳалар. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 1993. Собрание восточных рукописей 
Академии наук Республики Узбекистан –Б. -. 
3. . История. Составители Д. Ю. Юсупова, Р.П.Джалилова. –Ташкент: 
“Фан”. 1998.
4. Рукописная книга в культурах народов Востока. Книга первая.-Москва: 
‘’Наука’’. 1987.-С. 330-406. 
5. Б.А.Ахмедов. Историко-географическая литература Средней Азии. ХУ1-
ХУ111 вв. (Писменные памятники).-Ташкент: “Фан”, 1985. 
6. Б. А. Аҳмедов. Тарихдан сабоқлар. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 1994. - 299, 
310, 363-369 ва бошқа бетлар. 
7. Манбашуносликдан маърузалар мажмуаси. Тузувчи А.А.Мадраимов.-
Тошкент: ТДПУ, 2001. 42-53 бетлар. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling