Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

12.3.10. Терма ҳужжатлар 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик 
институти кўлёзмалар фондида, Ўзбекистон Республикаси Марказий тарих 
архивида, Бухоро ўлкашунослик музейи ва Абу Али июн Сино номидаги 
Бухоро кутубхонасида сақланаётган ҳужжатлар: фармонлар, ҳумномалар, 
иноятномалар, васиқалар, олди-сотти ҳақидаги ҳужжатлар ва ажримлардан 
иборат бўлиб, улардан О.Д.Чехович 51-тасини танлаб олиб, рус тилига 
таржима қилиб, матни билан кўшиб, 1954 йили “Дркументы к истории 
аграрных отношений в Бухарском ханстве ХУ11 – Х1Х вв.” номи билан 
алоҳида китоб қилиб чоп эттирди.
Китобда келтирилган ҳужжатлар Аштархоний ҳукмдорлардан 
Имомқулихон (1611-1642 йй.) билан Убайдуллахон соний (1702-1711 йй.), 
манғат сулола вакиллари амир Ҳайдар, амир Музаффар ва 
Насруллоларнинг фармонлари, ҳукмномалари ХУ 11 асрда ўтган йирик ер 
ва мулк эгалари бўлмиш Ялангтўшбий, Аллоҳёр девонбеги, Одина 
Муҳаммаджонларга тегишлидир. 
Ҳужжатлар ер-сувни солиқлардан озод қилиш, ерни сотиш, гаровга 
қўйиш - васиқаи жоиз, ерни сотиб олиш ва уни имтиёзли мулкка 
айлантириш –васиқаи мубодила, ерни инъом қилиш – васиқаи бахшиш, 
танҳоҳ, мулкни ижарага бериш – васиқаи ижара, маълумот етказиш – ариза 
ва бошқа масалалар ҳақидадир. Уларнинг ичида алоҳида хирож олинадиган 
ва давлат ерларини мулки хурри холисга айлантириш, яъни солиқлардан 
озод этиш ҳоллари учрайди. 
Бу тўплам мамлакатимизнинг ўша давридаги ижтимоий-иқтисодий 
тарихини ўрганишда муҳим манба вазифасини ўтайди. 
Қуйида мазкур тўпламдан мисоллар келтирамиз. 
12.3.11. У (Худо) ғанийдир! 
Абулғози Имомқули Баҳодирхон сўзимиз! 
Бахтиёр биродарлар, саодатли фарзандлар, зилиқтидор
56
амирлар, 
кифоят асар вазирлар, Самарқанд вилоятининг анъёнлари, арбоблари ва 
калонтарлари
57
билсинларки, шу кунларда бахтиёр хоқоннинг арзига 
етдиким, амирлар суянчиғи, Ялангтўшбийнинг зикр этилган вилоятнинг 
(Самарқанднинг) туманларида сотиб олган ерлари бор. Шариат 
қоидаларига кўра унинг бир қисмини давлат ҳисобига ўтказганлар, икки 
қисмини эса мулки хурри холисга
58
айлантирган ва бу ҳақда унинг қонуний 
56
Зулиқтидор – иқтидор (куч-қудрат) эгаси.
57
Калонтар – қишлоқ, даҳа оқсоқоли. 
58
Мулки хурри холис – солиқ ва бошқа тўловлардан озод этилган ер-сув.


ҳужжати (чеки) бор. Бинобарин, биз мазкур амлокни
59
, юқорида тилга 
олинган ҳужжатларга асосан, унга иноят қилдик. 
Мазкур амлокни унинг мулки хурри холис деб ҳисобласинлар ва ҳеч 
ким унга дахл қилмасин, ундан бирон нарса талаб қилмасин. Моли жиҳот, 
ихрожот
60
 ва бошқа олиқ-солиқ талаб қилинмасин.
61
 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling