Тарихий манбашунослик
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3.9. ВАСИҚА
12.3.8. ВАСИҚА
Ҳижрий 998 йил жумоди ул-аввал ойининг 9-куни (1590 йил 16 мартда) Ашурали Давлатқадам ўли шаръан иқрор бўлди шу хусусдаки, Самарқанднинг ҳазрати хожа Салмон мозори маҳалласида жойлашган ўзимнинг ҳасфурушлик дўконимни ва йигирма газ шахсий лалми еримни соф мисдан зарб қилинган, вазни бир мисқолли 30 тангага узил-кесил савдо билан Аваз мавлоно Солиҳ ўғлига сотдим. (Мазкур) дўкон ва ернинг тўрт тарафдаги чегараси аниқ, чунончи ғарюий тарафи ҳазрат Тоҳир тархон ерига, шимол тарафи жамоат йўлига туташ. (Ҳовлига) кириш йўли ҳам ўша тарафдан. Шимоли-шарқий тарафи шимолга ўхшаш, жануби Тоҳир тархоннинг ерига туташ. Ҳамма белгилари аниқ. Шартга биноан ҳар икки томон ўз бадалини, яъни дўкон ва ер сотган –пулини, пул тўлаган – дўкон билан ерни олди. Савдо адолатли бўлиб, фириб ва бузуқликлардан холидир. Ҳар иккила томон юзма-юз туриб, иззат-эътибор мла кишилар олдида мазкур савдонинг тўғрилигига иқрор бўлиб тасдиқ қилдилар. Ҳижрий 997 йил шаввол ойининг 29-куни(1589 йил 13 сентябрда) Самарқанд шаҳри ва унга қарашли вилоятнинг адолатли ҳокими ҳузурида, Аллоҳ унинг соясини узун қилсин, Момо Султон Бекмуҳаммад қизига, ушбу тарихдан бошлаб ар куни 2 динор майда мис танга маош тайинланди, шунинг учунким фақир сағи Фўлод Муҳаммад Хўжамберди ўғлини кийинтириб ва овқатлантириб турсин. Васиқа холис кишилар ҳузурида тузилди. 12.3.9. ВАСИҚА Ҳижрий 1000 йил раби ул-аввал ойининг 11-сида (1591 йил 28 декабрда) хожа Ҳусайннинг қизи Оға Ховандзода шаръан тўғри иқрор бўлди, шу тўғридаким, тасарруфида бўлган битта бўғдойранг, очиқ чеҳрали ўртадан сал юқори бўйли, соғлом, тахминан 17 ёшлардаги Давлатбахт исмли хоназот канизагимни соф кумушдан зарб этилган бир мисқолли 140 танга бадалига мутлақ озод қилдим. Ва юқорида тилга олинган Давлатбахт у берган озодлик туфайли тўла озод бўлиб, ҳур кишилар қаторига қўшилди... Васиқа холис кишилар ҳузурида тузилди. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling