Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

12.3.15. ҲУ, АЛЛОҲ АЛ-МУСТАЪОН
Абулмузаффар ва-л-мансур саййид Убайдулла баҳодирхон сўзимиз! 
Бухорога қарашли Пойируд (тумани)нинг ҳокимлари, аъмоллари, 
арбоблари, кадхудолари, элликбошилари ва ўнбошилари 
ҳамда 
Шоҳмуҳаммад 
қишлоғининг 
кадхудолари 
билсинларки, Работак 
қишлоғидаги қонуний ҳужжат асосида қадимда мулки хурри ходисга 
айлантирилган 46 таноб ер эшонимиз мулла Мир Шофеъга тегишли бўлган. 
У ҳозир вафот этган. Бу ер мерос тариўасида унинг ўғли Ўзюекхўжага 
ўтган. У ҳозирда шу ерга эгалик қилади ва солиқлардан озод қилинган, 
бирон дирҳам ёки динор тўламайди. 
Шу важҳдан буюраман. Бу ерлар бундан кейин ҳам мулки хурри 
холис ва солиқлардан озод этилган деб ҳисоблансин; танобона, аворизот, 
таклифот ва қора хат ҳамда мардикор бериш мажбуриятлари хусусида 
ундан бирон дирҳам ёки динор талаб қилмасинлар. Бундан буён бу ерларда 
карвон тўхтамасинлар. Фармонни бузмасинлар ва ҳар йили янги ҳуддат 
талаб қилмасинлар
68
.
 
62
Ёбиса - қўриқ ер.
63
Чуҳра оқоси – хон қўриқчилари бошлиғи.
64
Чорпо – тўрт оёқлилар.
65
Удайчи – уруш пайтида навкар ва қўшиннинг тўғри тақсимланиши билан шуғулланган.
66
Садр – Бухорои шарийнинг ичкари қисмида жойлашган вақфларнинг ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи 
мансабдор.
67
Б.Аҳмедов. Юқ. асар. 89-90 бетлар.
68
Б.Аҳмедов. Юқ. асар. 90 бет.


12.3.16. АМИР НАСРУЛЛО
69
 ҲУКМНОМАСИ 
Ҳукми олий содир бўлдики, Қоракўл вилоятидаги Зиёрат ариғи 
бўйларида жойлашган ва Абдураҳим миробга тегишли тахминан 100 
таноблан иборат даҳяк ер юқорида исми шарифи зикр этилган Аблураҳим 
миробга тегишли деб билсинлар ва олий ҳукмга биноан унинг мулки деб 
билсинлар. Солиқ йиғувчилар ва доруғалар
70
унга дахл қилмасинлар ва 
олиқ-солиқ хусусида аралашмасинлар; мазкур олий ҳукм асосида иш 
юритсинлар. 
Ҳижрий 1212 йил зулҳижжа ойида 
(1798 йилнинг май ойида) ёзилди.
71
 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling