Тарихий манбашунослик
“Юань-чао мин-чень ши-люэ”
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Шэн-у цинь чжен-лу”
“Юань-чао мин-чень ши-люэ”
“Юань-чао мин-чень ши-люэ” (“Юань сулоласи машҳур мансабдорларининг қисқача таржимаи ҳоли”) номли асар 15 бобдан иборат бўлиб, уни тарихчи Су Тяньцзюэ яратган. Китобда салтанатда хизмат қилган 47 йирик мансабдорнинг таржимаи ҳоли баён этилган. Улар орасида туркий қавмлардан чиққанлари ҳам бор. Бу уч китобдан иборат асарнинг кўпгина нашрлари мавжуд. Энг яхши нашри 1962 йили Нанкин университети профессори Хань-Жулин тарафидан амалга оширилган. Ноширнинг сўз бошиси муҳим илмий аҳамиятга эга. “Шэн-у цинь чжен-лу” “Шэн-у цинь чжен-лу” (“Муқаддас саркарда Чингизхоннинг ҳарбий юришлари тафсилотлари”) номли асар асли мўғул тилида ёзилган, лекин унинг шу номдаги хитойча таржимаси бизгача етиб келган, халос. Унда Чингизхоннинг ҳарбий юришлари ва мўғуллар хуружи вақтида туркий халқларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. “Шэн-у цинь чжен-лу” асарини биринчи марта Юань Чжон 1894 йили, Ван Говей номли тарихчи 1925-1926 йиллари кенг изоҳлар билан чоп этган. 1872 йили П.Кафаров асарнинг русча таржимасини, сўз боши ва зарур изоҳлар билан қўшиб, нашр этган. 1951 йили Пельо ва Гамбус унинг французча нашрини амалга оширганлар. “Юань-ши” “Юань-ши” (“Юань сулоласи тарихи”) Юань сулоласининг тўлиқ расмий тарихидир. Уни Сун-лян (1310-1381 йй.) бошчилигидаги 16 муаллиф-тузувчилар яратган деб ҳисоблайдилар. Китоб Мин сулоласининг императори Тайқчунинг буйруғи билан 1369 йили ёзиб тамомланган. 91 Цзин сулоласи – 265-420 йй. Асар тўрт қисмдан иборат: Биринчи қисмда Юань сулоласи шажараси, яъни Хубилайхондан бошлаб 13 мўғул императори, уларнинг шахсий ҳаётида бўлиб ўтган ва уларнинг даврида мамлакатда кечган асосий воқеалар берилган. Иккинчи қисмда самовий воқеалар тафсилоти, мамлакатда бўлиб ўтган ҳудудий воқеалар, мамлакатнинг маъмурий бўлиниши ҳақида, мамлакатдаги дарёлар ва наҳрлар, халқининг либослари, амалдорларни мансабга тайёрлаш олдидан ўтказиладиган имтиҳонлар ва бошқалар ҳақида маълумот келтирилади. Учинчи қисмда император ва унинг хонадони аъзоларининг шажараси ўрин олган. Тўртинчи қисмда император хонадони аъзоларининг таржимаи ҳоли ва қўшни мамлакатлар ҳақида қисқача маълумот келтирилади. Туркий халқлар тарихи ва турк аслзодаларининг мўғул империясининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ҳақида “Юань- ши”нинг тўртинчи қисмида, еттинчи бобда жуда қимматли маълумотлар берилади. Унда келтирилган маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, турклар, жамиятда тутган мавқеига кўра хитойлардан кейин иккинчи ўринда турган халқ бўлган. Йирие турк амалдорлари асосан уйғур, қорлиқ, қипчоқ, қонғли, ўнғут, арғин, найман ва кераит қавмларидан чиққан. Улар асосан мўғул империясининг маъмурий идоралари ва ҳарб ишларини бошқарганлар. Турклар орасида олимлар ҳам кўп бўлган. Булар - қолуқлардан чиққан Баён, ўнғут Мақчузан, қипчоқ Тойбуға, Бобохуду, Улчайботир, қонғлидан чиққан Бухулу, Ўрус, Табрикчи ва бошқалар. Мўғул императорлари хизматида бўлган турклар орасида уйғурлардан 300 мансабдор ва олим бўлган. “Юань-ши”нинг айрим қисмлари турли йилларда Н.Я.Бичурин, Пельо, Л.Гамбис, Э.Хёниш, С.А.Козин, А.Вайли, Г.Франко, Ф.В.Клаваза ва Г.Ф.Шурманн тарафидан таржима қилинган. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling