Мустақил иш мавзу: ибтидоий жамоа либослари


Download 0.69 Mb.
bet1/2
Sana27.12.2022
Hajmi0.69 Mb.
#1067937
  1   2
Bog'liq
РЕФЕРАТ - ИПТИДОИЙ ОДАМЛАР КИЙИМИ (ДИЗАЙН КОЛЛЕЖИ)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМЛИ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ


МУСТАҚИЛ ИШ
МАВЗУ: ИБТИДОИЙ ЖАМОА ЛИБОСЛАРИ


БАЖАРДИ: ХУСАНОВА ДИЛОБАР


ТОШКЕНТ 2014


Режа;



  1. Либоснинг келиб чиқиши

  2. Археологик топилмалар баёни

  3. Қадимий санъат



Либоснинг келиб чиқиши
Кийим тарихи инсониятнинг келиб чиқиши ва яшаш тарзи билан чамбарчас боғлиқдир. Инсониятнинг махаллий ўрни, дунёқараши, маданияти, техниканинг ривожланиши, мамлакатлар аро савдо сотиқнинг ривожланиши ва шу кабилар инсоният тарихига ва уларнинг либосларининг ташкил топиши ўзгаришига етарлича таъсир ўтказган. Замонавий либос бу узоқ давом этган тўнтарилишнинг натижаси, турли хилдаг ихтиролар натижаси ва бир неча авлоднинг тажрибаси натижаси хисобланади.
Қадимдан либослар ноқулай иқлим шароити, хашоратларнинг чақишидан химояланиш, овда ёввойи хайвонлардан, жанг вақтида душман зарбасидан химояланиш мақсадида пайдо бўлган. Либос хақида археологик маълумотлардан хамда қабилаларнинг яшаш шароитидан, хозиргача яшаб келаётган Африка, марказий ва Жанубий Америкадаги ривожланишдан орқада қолган халқлардан ўрганиш мумкин.


А ввалига тери мато ўрнида ишлатилган. Тери бутунлигича ишлатилган кўкрак, қорин ва белни беркитиб турган. Аввал терида тешик хосил қилиниб калла шу ердан кирғазилган. Кейинчалик эса енг қисми ва либоснинг олди қисми хам шаклланди. Сўнг белбоғга иккита тери боғлаб чулкига хам асос солдилар.Қабилалар терини қайта ишлаб чиқарув машинаси ва тикув машинасини ўйлаб топтилар.
Зироатчи дехқонларда кийимлар анжир дарахти баргларидан бўлган. Бундан ташқари турли хилдаги ўсимликлар баргларидан хам фойдаланганла шу йўл билан тўқувчилик юзага келган.
Эркакларнинг киймини асосий қисми чўзиқ ва тўғри бурчакли ёпинчиқ бўлган. Аёллар ушбу даврга келиб узун енгли кофталар ва матолардан юбка кийганлар.
Биринчи оёқ кийим терининг бир бўлаги хисобланиб одамлар у билан оёқларини ўраб юрганлар. Теридан ташқар хар хил ўсимлик барглари пўстлоқ, қамиш, папирус, буғдой похоли, намат) хам ишлатилган.
Либослар инсонга эстетик чирой ва завқ берибгина қолмай совуқ хамда иссиқда . шомолда ўз вазифасини бажаган.Қуйдаги вазифалардан қайси бири қадимийлигини айтиб ўтиш қийин... Совуқ хамда қорга қарамасдан аборигенлар ялонғоч юришган, африка қабилалари эса байрамларда узун эчки терисидан тикилган пўстинларда юришган. Эр аввалги 4 минг йилликдан шуни кўришимиз мумкинки ахолининг асосий қисми ёлонғоч юрган. Шундан хулоса қилиб либослар аввалига безак сифатида ишлатилган. Либос ўрнига одамлар таналарига турли хилдаги химояловчи бўёқ ва татуировкаларни чизиб юрганлар.
Археологик топилмаларнинг гувоҳлик беришича либос инсоният ривожланиш босқичининг илк даврларида пайдо бўлган. Палеолит даврининг ўзидаёқ инсон фил суягидан игна ясаб, тикиш, бичиш ва табиий материаллар – барглар, сомон, қамиш, хайвон терисини бирлаштириш орқали ўзига лозим бўлган шаклга келтирган. Бош кийим сифатида хам табиий материаллардан фойдаланишаган, масалан, ич қисми тозаланган қовоқ, кокос ёнғоғининг пўстлоғи, туяқуш тухуми ёки тошбақа чаноғи ва бошқалар. Оёқ кийим кечроқ пайдо бўлган ва бошқа костюм элементларига қараганда камроқ истеъмолда бўлган.
Кийим яратилишидан олдин инсонлар танасини татуировкалаш, хар-хил ранглар билан бўяш, сехрли белгилар чизиш орқали ўзларини ёвуз рухлардан ва тушунарсиз табиат ходисаларидан, душманларни қўрқитиш ва дўстларининг хурматини қозониш мақсадларида фойдаланишган.
Шу тариқа нақшли татиуровкаларни матоларга ўтказа бошлашган. Масалан, алвон рангли тўтрбурчак шаклга эга қадимги кельтликлар нақшлари хозирда шотландия кийимининг миллий нақшига айланган.
Хайвон терисидан ва ўсимлик баргларидан бир-бирига улаб тўғри тўртбурчак шаклини хосил қилишган ва елка ёкибел қисмини ёпишган тана горизонтал ёки диагонал тарзда ўралган.
Ш у йўсинда ибтидоий жамоа одамларининг асосий – драпировкали кийими пайдо бўлган. Вақт ўтиши билан тикилиши мураккаб бўлган кийимлар пайдо бўлди, яъни матонинг икки ён қисмини тикиб енг тўқилган ва тепа қисмидан бош кириши учун тешик кесиб ишланган.
1955 йилда Россиянинг Владимирск вилоятининг Сунгирь водийсида палеолит даврига тўғри келувчи ёши 25 минг йиллик иккита ўсмирлар қабри топилди, унда 12-14 ёшли ўғил бола ва 9-10 ёшли қиз дафн этилган эди. Усмирлар либоси мамонт суягидан ясалган шодалар билан безатилган.
Ибтидоий жамоа одамлари аждодлар рухи ва ўлган одамлар рухлари бошқа оламга “ўликлар оламига” кўчиб ўтади деб ишонишган. Шунингдек рухлар нариги дунёда ов қилишига ва зироатчилик билан шуғулланишига қаттиқ ишонишган ва шу сабабли қабрда маййит ёнига нариги дунёда керак бўладиган нарсалар, маҳкам оёқ кийим, йўл учун овқат, қурол-яроқ ва кийимларни қўйишган.


1 991 йилда Альп тоғлари ён бағрида эрамиздан аввалги 3300 йилда яшаб ўтган “Эци” деб номланувчи ибтидоий жамоа одамининг музлаб қолган мумияси топилди. Эци одамларининг кийимлари қисман сақланиб қолган ва рекострукция қилинган.
Эци кийимлари ўзига яраша мохирона ишланган. Уларнинг кийими қамшдан тўқилган плащ, ва шунингдек чарм жилет, белбоғ, белни ўраб турувчи мато ва оёқ кийимдан иборат бўлган. Бундан ташқари қабрдан айиқ терисидан тўқилган қалпоқ, кенг ва сув ўтказмайдиган оёқ кийим тадқиқотларга қараганда қорда юриш учун мўлжалланган.
Ушбу оёқ кийимнинг устки қисми кийик терисидан остки қисм айиқ терисидан тикилган. Пайпоқ сифатида юмшоқ ўтни оёқ атрофига боғлаб фойдаланилган. Белбоғ эса чарм парчаларидан тикилган бўлиб унда суякдан ясалган ўқлар, ўйиш учун асбоблар, бурама михлар ва пилик сифатида ишлатиш учун қуруқ қўзиқоринлар олиб юрилган. Бундан ташқари Эци танасида нуқталар, чизиқлар ва хоч шаклидаги 57та татуировкалар топилган.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling