Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

12.3.12. У (ХУДО), ЯГОНАДИР
Ҳукми олий содир бўлдики, Тобон деган ердаги лаҳяк ер Муҳаммад 
Замонхожанинг мулки ва ўғли Чангакнинг мерос мулки бўлганлиги, шу 
кунларда Чакчак вафот этганлигини эътиборга олиб, .қорида зикр этилган 
ерни юқорида исми шарифи тилга олинган шахсга (Муҳаммад 
Замонхожага) инъом қилдик. 
Девон хизматчилари ушбу ерни дафтарга, Муҳаммад Замонхожа 
номига ёзиб қўйсинлар ва мазкур иноятномага ҳурматсизлик қилмасинлар. 
Имомқули Баҳодирхон 
(ҳижрий) 1036 йил
12.3.13. (ҲУКМНОМА) 
Ҳу, Аллоҳ ал-мустаъин! 
Абулмузаффар ва-л-мансур Убайдулла Баҳодирхон сўзимиз! 
Бухоронинг Пойариқ (тумани) ҳокимлари, омиллари(омил-қишлоқ 
оқсоқоли), кадхудолари(оила бошлиғи), элликбошилари, ўнбошилари, 
шунингдек Шомуҳаммад қишлоғининг кадхудоларига маълум бўлсинким, 
Работак қиглоғидаги 46 таноб ер мулла Мир Шофкъга тааллуқли эканлиги 
ҳақида берилган шаръий чекка асосан уч қисмга бўлинган эди. Шу 
кунларда у вафот 
этган. (Шунинг учун) мазкур ерлар мерос сифатида унинг ўғли 
Ўзбекхожага тааллуқли деб томилган ва унинг тарафидан тасарруф 
қилинмоқда ва ҳамма солиқлардан озод этилган. 
Шунинг учун бирон важҳ билан дирҳам, ёки динор тўламаган. 
Шу сабабдан буюрамиз. Ушбу ерларни қадимдан мулки хурри холис 
ҳисоблаб, ундан танобона, аворизот ва бошқа олиқ-солиқ талаб 
қилинмасин. Айтилганлардан ташқарига чиқмасинлар ва ундан янги 
ҳужжат талаб қилмасинлар. 
 
12.3.14. У, АЛЛОҲ! 
(Ҳижрий) 1131 йил сафар ойининг (1718 й. декабр ойининг...), олижаноб ва 
шуҳрат топган Ёрмуҳаммад қаравулбеги марҳум Тиловбий ўғли мана бу 
эътиборли (ҳужжат)ни тақдим этди:
59
Амлок – мулкнинг кўплиги, нуфузли ва бой-бадавлат шахс қўлида тўпланган катта ер-сув. Бир қисми 
алоҳида хизматлари учун ҳукумат тарафидан инъом қилинган бўлиши ҳам мумкин.
60
Ихрожот-саройнинг кундалик ҳаражатлари учун раиятдан тўпланадиган махсус йиғим.
61
Б.Аҳмедов. Юқ. асар.87-88 бетлар. 


“Унда бундай дейилган: Кеш вилоятига қарашли Улуғ ўғил деган 
жойдаги давлатга қарашли ёбисаларни
62
ўз ичига олган ерларни, бу ерлар 
ғарб тарафдан қисман Қора ботқоқ билан ва қисман Туғи деган ер билан
шимол тарафдан Қашқадарё билан, шарқ тарафдан қисман Хосёр ва қисман 
Балхиён билан, жунуб тарафдан Ҳожакент билан туташ, (ораларидаги) 
масофа ҳар тарафдан аниқланган ёбиса ерларни ёбиса сифатида олижаноб, 
ғозийлик рутбаси билан шарафланган ва Аллоҳ тарафидан мағфиратланган 
Ғози чуҳра оқоси
63
 Шер чуҳра оқоси ўғлига, у ердаги барча чорполар
64
 ва 
уч ғарам қилинган бичан билан, унинг мулки деб ҳисобланади. 
Бундан буён ушбу ёбисага бизнинг дахлимиз йўқдир. Уша куни ва 
ўшал соатда буни юқоридаги тилган олинган Ғози чуҳра оқоси ҳам 
ишончли гувоҳлар ҳузурида тасдиқлади. 
Ушбу келишувда иштирок этган гувоҳлар: 
Олижаноб охунд мулла Муҳаммад ўғли; 
Қодирберди удайчи
65

Турсунхожа садр
66

Мирза Абдулла чуҳра боши; 
Ниёз арбоб ва бошқалар. 
Ҳаммаси 16 киши.”
67
 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling