Асар Маҳмуд Ҳасанов тарафидан ўзбек тилига таржима қилинган ва
зарур изоҳлар билан 1993 йили нашр этилган.
16.2.9. «Мақомоти хожа Аҳрор»
«Мақомоти хожа Аҳрор» («Хожа Аҳрорнинг ҳаёти») номли асар
нақшбандия тариқатининг яна бир йирик намоёндаси, маърифатпарвар ва
раиятпарвар инсон хожа Убайдулла Аҳрор Валининг ҳаёти, ижтимоий-
сиёсий фаолиятига бағишланган. Бу китоб
эшон буванинг набираси хожа
Абдулло томонидан ХVI асрда ёзилган. Хожа Абдулло ёшлигидан
бобосининг хизматида бўлган ва мазкур асарида ҳазрат эшондан ўзи
эшитган, унинг яқинлари ва мулозимлари, беклар ва амирларнинг оғзидан
эшитган, шунингдек Темурийзодалар Султон Аҳмад (1469-1494 йй.) ва
Умаршайхдан эшитганларини қунт билан тўплаб китоб ҳолига келтирган.
Асарда Ўзбекистон ва у билан қўшни
мамлакатларнинг ХV асрдаги
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётига оид ўта қимматли
маълумотлар бор.
Китоб
нашр этилмаган, унинг қўлёзма нусхалари ЎзР ФА
Шарқшунослик институтининг хазинасида сақланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: