«Тазкирайи Буғрохоний» илк тариқатлардан бўлмиш Увайсия
тариқати тарихи ва Ўрта Осиёда ислом дини тарқалиши
тарихини
ўрганишда муҳим манбалардан бири бўлиб ҳизмат қилади.
Асар матни чоп этилмаган. Қўлёзма нусхалари ЎзР ФА
Шарқшунослик институти хазинасида мавжуд.
16.2.2. «Маноқиби хожа Юсуф Ҳамадоний»
«Маноқиби хожа Юсуф Ҳамадоний» («Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг
ҳаёт йўли») номли асар муаллифи Хожагон тариқатининг асосчиси ва
назариячиларидан бири Абдухолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний
(ваф.1179 й.) бўлиб, у ушбу асарини устози хожа Юсуф Ҳамадонийнинг
ҳаёт йўли ва таълимотига бағишлаган.
Асарнинг яна бир бошқа номи «Рисолайи шайх аш-шуйух ҳазрат
хожа Абу Юсуф Ҳамадлний» («Машойихлар шайхи ҳазрат
хожа Юсуф
Ҳамадоний ҳақида рисола») деб ҳам аталади.
Асарнинг яхши бир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик
институтида мавжуд.
16.2.3. «Рисолайи шайх Нажмиддин Кубро»
«Рисолайи шайх Нажмиддин Кубро» («Шайх Нажмиддин Кубро
рисоласи») кубровия тариқатининг асосчиси
шайх ва шоир Нажмиддин
Кубро (1221 й. Гурганжни мўғуллардан мудофаа қилиш вақтида жангда
ҳалок бўлган) қаламига мансуб асар.
Ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмаган, ҳаммаси бўлиб 9 варақ, бу
асарда тасаввуф ҳақида
фикр юритилади, муаллиф ўзининг шахсий
кечинмалари ва рухий изтиробларини баён қилади.
Асарнинг яхши бир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик
институти хазинасида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: