19.4. Расмий ҳужжатлар ва ушбу давр тўғрисидаги адабиётлар.
Туркистон ўлкасининг рус мустамлакачилиги ва шўро ҳукмронлиги
даврида кечган мазлумона ҳаёти тарихий-илмий адабиётларда, қай нуқтаи-
назардан бўлмасин, ҳарҳолда, нисбатан тўлароқ ифода этилган, дейиш
мумкин. Бу адабиётларни мазмун ва моҳият эътибори билан тўрт даврга
ажратиш тўғри бўлади. Биринчи давр асосан 1917 йилгача ёзилган
тадқиқотларни, иккинчи давр 20—50-йилларда, учиинчи давр эса 50-
йилдан то 80-йиллар биринчи ярмига қадар яратилган асарларни қамраб
олади. Тўртинчи давр оид адабиётлар тарихшуносликда «қайта қуриш» деб
ном
олган 80-йилларнинг
иккинчи
ярмидан
то
Ўзбекистон
Республикасининг мустақилликка эришганига қадар ва мустақиллик
йилларида вужудга келган асарлар мажмуидан иборатдир.
19.5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Масальский В.М. Хлопководство, орошение государственных земель и
частная предприимчивость. СПб, 1908; Туркестанский край. СПб, 1913.
2. Кривошеин А.В. Записка главноуправляющего земледилеим и
землеустройством о поездке в Туркестан. СПб, 1912, 111-бет.
3. Сафаров Г.И. Колониальная революция (опыт Туркестана). М., 1921.
4. Галузо П.Г. Туркестан – колония. Очерк история Туркестана от
завоевания русскими до революции 1917 года. М., 1929.
19.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.
1.
Бу даврга оид қандай тарихий манбаларни биласиз?
2.
Баёний
асарларида
русларнинг
босқини
қандай
тасвирланган?
3.
Рус тарихчилари Туркистон ўлкасини забт этилишини
қандай ёритганлар?
4.
Туркистоннинг тарихи замонавий адабиётларда қандай
ёритилган?
20-мавзу. Ўзбекистон Совет давридаги манбалар.
Дарснинг мазмуни: Ўзбекистоннинг шўролар хукмронлик қилган
(1917-1991) даврига оид манбалар, умумий хусусиятлари баён этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |