Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   190
Bog'liq
Manbashunoslik

 
20.2. Расмий манбалар 
Шўро даври расмий манбалар деганда турли давлат идораларнинг 
ҳужжатлари партия тизими органлари қарорларини тушунамиз.
Ўша давр расмий матбуотда уларнинг бир қисми чоп этилган. Лекин 
турли тасиқ органлари ҳужжатлари маълум давргача кўпчиликдан пинҳон 
сақланган. Агар чоп қилинган расмий маълумотлар махсус тизимлар 
ҳужжатлари билан қиёсий ўрганишини жуда муҳимдир. Бу ҳужжатлар 
ичида шўро даври раҳбарлари ҳаёти ижодийга оид маълумотлар уларнинг 
асарлари муҳим тарихий манба вазифасини ўтайди.
Фақат, Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритиши билан 
тарихий ҳақиқатни тиклаш учун, янгича ва холис ёндашув, совет даврида 
юзага келган Ватанимиз тарихидаги нохолисликлар ва «оқ доғлар»ни 
миллий мустақиллик мафкураси асосида тугатиш учун қулай шарт-шароит 
қарор топди. Бунга бош мезон сифатида тарихий далил ва воқеаларга, 
бутун тарихий жараёнга республика ва унинг халқи манфаатларини 
ҳисобга олган ҳолда принципиал баҳо бериш асос қилиб олинди. Айнан 
шундай ёндашувларнинг асосий принциплари Ўзбекистон Республикаси 
Президенти 
И.А.Каримов 
асарларида, шунингдек, Вазирлар 
Маҳкамасининг 1996 йил декабрдаги «Ўзбекистоннинг янги тарихини 
яратиш» ва 1998 йил июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар 
академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 
қарорларида баён этилган бўлиб, ушбу илмий-оммабоп китобнинг 
муаллифлар жамоаси ҳам шу асосда совет даври Ўзбекистон тарихини
совет давлатчилигининг мустабидчилик моҳиятини холисона ёритишга 
ҳаракат қилди. Муаллифлар жамоаси бу ишнинг уддасидан қанчалик 
чиққанлигига баҳо бериш, Сиз-муҳтарам китобхонлар ҳукмига ҳавола.
20.3. Давр тарихи тадқиқотларда 
Шўро даврида амалга оширилган тадқиқотлар мавжуд сиёсий 
йўналиш ва мафкурага бўйсинган эди. Бу даврдаги тадқиқотларни 1917-30 
йилларда амалга оширилган тадқиқотлар. Уларда шу давр тарихий бутун 
бор зиддиятлар билан ёритилган. 40-50 йилларда амалга оширилган 
тадқиқотларда тарихий ҳақиқат маълум даражада «социалистик» ғояларга 
бўйсиндирилган ҳолда ёритилган.
60-70 йилларда амалга оширилган тадқиқотларда маълум даражада 
шахсга сиғинишдан озод бўлинган бўлсада, умуман, «коммунистик» 
мафкура рухида ёритилган.


Мустақиллик туфайли биз шўро даври тарихини холис ва тўғри 
ёритиш имконига эгамиз.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling