Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

4.3.7. ПОЛИБИЙ 
Полибий (милоддан аввалги 201-120- йй.) – йирик юнон тарихчиси, 40 
китобдан иборат “Умумий тарих” асари билан машҳур. Унда Юнонистон
Македония, Карфаген, Миср, Сурия ва Римнинг 220-146- йиллар орасидаги 
ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади. Умумий тарих йўналишида 
ёзилган бу асарнинг катта қисми сақланмаган, бизгача фақат 1-5- 
китобларгина етиб келган, халос. 
Полибийнинг “Умумий тарихи” далилий маълумотларга бойлиги
воқеаларнинг нисбатан холисона ёритилиши билан алоҳида аҳамиятга 
эгадир. 
Унда Окс – Амударё ва Яксарт – Сирдарё ҳақида, Антиох 1 нинг 
Бақтрия подшоҳи Эфтидемга қарши ҳарбий юриши ҳақида муҳим 
маълумотлар бор. 
“Умумий тарих”нинг матни 1889-1905 йиллар орасида тўрт жилдда 
Лейпцигда чоп этилган. Унинг инглизча (В.Р.Патон, Лондон, 1922-1927; 


иккинчи нашри, Лондон, 1957-1960) ва русча (Ф.Г.Мишченко, 1-3 жилдлари. 
Москва,1890-1899) таржималари мавжуд. 
Ўзюекистоннинг қадимий тарихини ўрганишда қадимий Юнонистон ва 
Рим тарихчиларининг асарлари бениҳоят қимматлидир. 
Эфор (милоддан аввалги тахминан 405-330-йиллар), Клавдий Эллиан 
(тахминан 
милоднинг 170-235-йиллари), александриялик 
Климент 
(милоднинг 11 асри), Корнелий Тацит (тахминан милоднинг 56-117-
йиллари), Ксенефонт (тахминан милоддан аввалги 430-355-йиллар), Плутарх 
(милоднинг 46-127-йиллари), Полиен (милоднинг 11 асри) ва бошқаларнинг 
асарлари ҳам ана шундай қимматга эгадир. 
Географ олимлардан Страбон ва Птоломей асарлари ҳам зўр илмий 
қийматга эгадир.
4.3.8. СТРАБОН 
Страбон (милоддан аввалги 63 – милоднинг 23 й.) қадимги 
Юнонистоннинг атоқли географ олимларидан, асли амосиялик (Понт 
подшоҳларининг қароргоҳларидан), нуфузли ва бадавлат оиладан чиққан, 
машҳур юнон файласуфи Аристотельнинг (милоддан аввалги 384-322-йй.) 
шогирди, қарийб 80 йил умр кўрган.
Страбонни дунёга танитган унинг 17 китобдан иборат “География” 
номли асаридир. Асарнинг 1-2- китоблари “Муқаддима” деб аталади ва унда 
география илми ва унинг ҳокимлар, саркардалар ва савдогарлар 
фаолиятидаги ўрни ва роли ҳақида гап боради. Эратосфен, Посейдон ва 
Полибийнинг Ер тузилиши ҳақидаги таълимоти танқид қилинади, Ер юзини 
тавсифлаш ҳақида умумий тушунча бкрилади. 
3-10- китобларида Европа мамлакатларининг тавсифига, шундан 8-10- 
китоблар Эллада ва унга туташ мамлакатларга бағишланган. 
Асарда Осиё мамлакатларига катта ўрин берилиб, улар тўғрисида 11-16 
китобларда маълумот берилган. 17 китоб Африка мамлакатларига 
боғишланган. 
Страбон Полибийнинг “Умимий тарих”ини давом эттириб, унга 
милоддан аввалги 146-31- йиллар орасида бўлиб ўтган воқеаларни қўшган. 
Афсуски, бу муҳим асар бизнинг замонимизгача етиб келмаган, лекин книнг 
айрим қисмлари, хусусан Ўзбекистон тарихидан хабар берувчи айрим 
парчалар олимнинг “География” номли асарига кириб қолиб сақланган. 
Страбоннинг “География”сида Гиркания, Парфия, Бақтрия ва 
Марғиёнанинг табиий ҳолати, шаҳарлари, қисман уларга бориш йўллари, Оха 
(Ҳаррируд), Окс ва Яксарт дарёлари ҳақида, Ўзбекистоннинг қадимий 
халқлари – саклар, массагетлар, дайлар, атасиялар, тоҳарлар ҳамда 
хоразмликлар ва уларнинг келиб чиқиши, бу халқларнинг турмуши, урф-
одати ва эътиқоди, шунингдек Парфия ва Бақтриянинг милоддан аввалги 111 
асрнинг биринчи чорагидаги ички аҳволи ва ўзаро муносабатлари ҳақида 
муҳим ва қимматли маълумотлар мавжуд. 
Страбрннинг ушбу асари 1844 ва 1848 йиллари Крамер ва Мюллер 
тарафидан, махсус харита ва тарҳлар билан қўшиб нашр қилинган. Унинг 


немисча (Гросскурд, Берлин, 1831-1834) ҳамда русча (Ф.Г.Мишченко, 
Москва, 1879, Г.А.Стратанович, Москва, 1964) таржималари ҳам мавжуд. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling