Тарихий манбашунослик
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
7.3.16.”Аҳсан ат-тақосим”
”Аҳсан ат-тақосим” ёки “Аҳсан ат-тақосим фи маърифат ал-ақолим” (“Иқлимларни ўрганишучун энг яхши қўлланма”) номли асар муаллифи Х асрнинг йирик географ олими ал-Муқаддасийдир. Унинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абубакр ал-Муқаддасийдир. Олим 947 йили Қуддиси шарифда туғилган, бутун дунё мусулмон мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилган ва 1000 йили вафот этган. Ал-Муқаддасий саёҳат вақтида тўплаган ҳамда бошқа манбалардан олинган аниқ маълумотлар асосида 985 йили ўзининг қимматли асарини ёзиб қолдирган. Китобнинг иккита таҳрири мавжуд. Биринчи таҳрири 986 йилда амалга оширилган бўлиб Сомонийларга, 989 йилги иккинчиси эса Фотимийларга бағишланган. Асар муқаддима ва икки қисмдан иборат. Муқаддимада муаллиф асарнинг ёзилиш тартибини баён этган ва ўзидан аввал ўтган географ олимларнинг асарларига тўхталиб ўтган. Биринчи қисмда араб мамлакатлари, Арабистон ярим оролида жойлашган мамлакатлар Ироқ, Месопотамия, Сурия, Миср, Мағриб ҳамда Кичик Осиёнинг географик ҳолати, машҳур шаҳарлари, осори атиқалари, аҳолиси ва унинг машғулоти, эътиқоди ҳамда урф-одатлари, аҳолидан тўпланадиган солиқ ва жарималар ва уларнинг умумий ҳажми, шунингдек, ҳар бир мамлакат ва вилоятнинг маъмурий тузулиши ҳамда машҳур кишилари ҳақида маълумот берилган. Иккинчи қисмда Ажам мамлакатлари Хуросон, Сеистон ва Мовароуннаҳр тавсифланган. ”Аҳсан ат-тақосим” ижтимоий-иқтисодий, тарихий ҳамда маданий ҳаётга оид қимматли аниқ маълумотлари билан блшқа географик асарлардан ажралиб туради ва араб мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий тарихини ўрганишда муим манба бўлади. Асарнинг арабча матни де Гуе томнидан 1877 йили чоп этилган эди. У яна 1906 ва 1967 йиллари нашр этилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling