Тарихий манбашунослик
”Таржимаи аҳволи амирони Бухоройи шариф аз амир
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
11.2.24.”Таржимаи аҳволи амирони Бухоройи шариф аз амир
Дониёл то асри амир Абдулаҳад” ”Таржимаи аҳволи амирони Бухоройи шариф аз амир Дониёл то асри амир Абдулаҳад” (“Бухоройи шариф амирларининг таржимаи аҳволи. Амир Дониёлдан то амир Абдулаҳадгача”) асарининг муаллифи Аҳмад Дониш ёки Аҳмад Калла номи билан машҳур бўлган, Х1Х асрда кўзга кўринган мутафккир шоир, адиб, олим ва дипломатдир. Унинг тўла исми Аҳмад ибн Носир ибн Юсуф ал-Ханафий ал-Бухлоийдир. Бўлғуси тарихчи 1827 йили Бухорода туғилган. У ёшлигидан яхши ўқиб тарих, мумтоз адабиёт, риёзиёт- математика, илми нужум-астрономия, мусиқа ва тиббиёт илмларини яхши ўрганган, ҳуснихат ва мусаввирлик сирларини ҳам эгалланган. Аҳмад Дониш ўз фаолиятини хаттотликдан бошлаган ва 50- йил бошларида амир Насруллоҳ хизматига қабул қилинган, 1870 йили истеъфога чиқиб, илмий фаолият билан машғул бўлган. Аҳмад Дониш 1857 йили амир Насруллоҳ, 1869 ва 1974 йиллари амир Музаффар (1860-1885 йй.) элчилиги таркибида Петурбургда бўлди ва Россиянинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти билан яқиндан танишди. Бу сафарлар олимнинг дунёқарашига катта таъсир кўрсатди. Лекин у Бухоронинг Россияга қараганда қолоқлигининг ҳақиқий сабабларини тушуниб етмади. У жамиятни мавжуд қонун ва тартибларини такомиллаштириш йўли билан, одил подшоҳнинг қўли билан қайтадан қуриш мумкин деб ҳисобларди. Олимнинг бу қарашлари унинг “Наводир ул-вақоеъ” (“Нодир воқеалар”) номли асарида ўз аксини топган. Аҳмад Дониш ушбу асарида амирга давлатни бошқариш ишларини қайтадан қуришни маслаҳат берди. Лекин амир бундан дарғазаб бўлди ва 70- йиллар охирида Аҳмад Донишни пойтахтдан узоқлаштирди ва Ғузорга қози қилиб юборди. 1885 йили, амир Музаффар вафотидан кейин, у Бухорога қайтиб келди ва умрининг қолган қисмини илмий машғулотлар билан билан кечирди. Аҳмад Дониш 1897 йили вафот этди. Аҳмад Дониш сермахсул ижодкор бўлиб, илоҳиёт, илми нужум, география, адабиёт ва тарихга оид 20 га яқин асар ёзиб қолдирди. “Манозир ул-кавокиб” (“Сайёраларнинг манзаралари”), “Наводир ул-вақоеъ” ва ”Таржимаи аҳволи амирони Бухоройи шариф” (1885 йилдан кейин ёзилган) асарлари ана шулар жумласидандир. Ўзбекистоннинг Х1Х асрдаги ижтимоий-сиёсий ҳаётини ўрганишда олимнинг сўнгги асари катта илмий аҳамиятга эга. Китобда катта сўз боши, сайёраларнинг инсон тақдиридаги аҳамияти, дин ва унинг жамиятдаги ўрни тўғрисидаги фикрлардан кейин қисқа тарзда амир Дониёл (1758-1785 йй.), Шоҳмурод (1785-1800 йй.), Ҳайдар ва амир Насруллоҳ ҳукмронлиги йилларида бўлиб ўтган воқеалар баён этилган. Асарнинг катта ва сўнгги қисми амир Музаффарга бағишланган. Бу қисмда Бухоро хонлигининг Х1Х аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий аҳволи, шунингдек, чор Россияси қўшинлари томонидан 1866 йили Жиззах ҳамда 1868 йили Самарқанднинг ишғол қилиниши воқеалари батафил баён этилган. ”Таржимаи аҳволи амирони Бухоройи шариф” асарининг қўлёзма нусхалари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Душанбе кутубхоналарида мавжуд. Асарнинг матни А.Мирзоев томонидан чоп этилган. 1960 йили китобнинг қисқартирилган русча таржимаси Душанбеда нашр қилинган. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling