Тарихий манбашунослик
“Тарихи жадидайи Тошканд”
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
11.2.27. “Тарихи жадидайи Тошканд”
“Тарихи жадидайи Тошканд” (“Тошкентнинг янги тарихи”) номли асар Муҳаммад Солиҳ Тошкандийдир. Унинг тўла исми Муҳаммад Солиҳ домла Раҳим Қорахожа ўғли. Тарихчи 1830 йилда туғилган, вафот этган йили номаълум. Бошланғич маълумотни бобоси мулла Абдураҳимхожадан, у Қиёт маҳалласида жойлашган Бекмуҳаммадбий масжидида имом бўлган, олган, сўнг Бекларбеги ва хожа Аҳрор мадрасаларида ўқиган. Фарғонанинг Қўқон (1853 й.), Марғилон, Наманган ва Ўш (1853 й.) шаҳарларида, кейинчалик Бухоро, Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда бўлиб, мадрасада олган билимини кенгайтирди. 1863 йилдан бошлаб, илгари бобоси имомлик қилган масжидда имом бўлиб хизмат қилди, айни пайтда дарс ҳам бериб турди. Муҳаммад Солиҳ турли илмлар, тарих, география, адабиёт, тиббдан хабардор бўлган кенг маълумотли киши эди, лекин унинг тарихга рағбати кўпроқ бўлган. У Абу Тоҳирхожа(Х1Х аср)нинг “Самария”сига ўхшаш Тошкент, унинг тарихи ва осори атиқаларига бағишлаб бир асар ёзишни кўпдан орзу қилиб юрган ва ниҳоят, 1863-1888 йиллари мақсадига эришган. Бу асар “Тарихи жадидайи Тошканд” деб аталади ва икки жилддан иборат. Биринчи жилдда қадим замонлардан то ХУ аср охиригача Шарқ мамлакатларида, шунингдек Ўрта Осиёда бўлиб ўтган воқеалар, иккинчи жилдда эса Қўқон хонлигининг ХУ аср озиридан Заҳириддин Муҳаммад Бобур давридан то Х1Х асрнинг 80- йилларигача бўлган ижтимоий-сиёсий аҳволи, маданий ҳаёт ҳақидаги қимматли маълумотларни учратамиз. Асар ҳали бирон тилга таржима қилинмаган. Қўдёзма нусхалари мавжуд. Фақат Тошкентда, ЎзР ФА Шарқшунослик институтида унинг уч нусхаси мавжуд, тартиб рақамлари № 7791, 11072-73, 5732. Китоб ва унинг муаллифи тўғрисида А.Ўринбоев, О.Бўриевлар 1983 йили “Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида (Х1Х аср)” номли рисола чоп этганлар. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling