Тарихий манбашунослик
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.2.22. “Фатҳномайи султоний”
11.2.21. “Тарихи Амир Ҳайдар”
“Тарихи Амир Ҳайдар” ХVIII асрнинг иккинчи ярми ва ХIХ асрнинг биринчи ярмида ўтган бухоролик олимлари асаридир. Китобнинг номаълум муҳаррир томонидан қисқартирилган нусхаси етиб келган бўлиб, қўлёзма ЎзРФА Шарқшунослик институтида 1836 рақами остида сақланмоқда. “Тарихи Амир Ҳайдар” кичик ҳажмдаги асар, жами 96 варақдан иборат, муҳим тарихий манбалар асосида ёзилган, Бухоро хонлигининг Аштархонийлар, шунингдек, асосан, Манғитлар сулоласидан бўлган амир Ҳайдар ҳукмронлиги (1800-1826 йй.) давридаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади. Асар 81 боб, ёки достондан иборат. 1-2- боблари Бухоро шаҳри тарихига бағишланган, 3-6- бобларда Аштархонийлар тарихи қисқача баён этилган, 7-81- бобларида эса Бухоро амирлиги амирзода Ҳайдарнинг туғилишидан то унинг 1826 йил 6 октябридаги вафотигача бўлган тарихи ҳикоя қилинади. Китоб 50- йилларда А.А.Семенов томонидан рус тилига таржима қилинган, лекин нима сабабдандир қўлёзма нашр этилмай қолган. Таржима қўлёзмаси ЎзР ФА ШИ кутубхонасида сақланмоқда. 11.2.22. “Фатҳномайи султоний” “Фатҳномайи султоний” (“Султон фатҳномаси”) асари муаллифи Мир Олим Бухорий бўлиб, китобини Амир Насруллоҳ даври (1826/27 – 1869/79 йй.)да Ғузор ҳокими бўлган Муҳаммад Олимбекнинг хизматида бўлган ва унинг топшириғи билан ёзган. “Фатҳномайи султоний” амир Шоҳмурод (1785/86-1800 йй.) давридан то Насруллоҳ ҳукмронлигининг дастлабки йилларигача Бухоро амирлигида бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига олади, лекин Шоҳмурод ва амир Ҳайдар даврлари қисқача (ЎзР ФА ШИ қўлёзмаси, инв. № 1838, вв.7б-55б), Насруллоҳ даври эса батафсил ёритилган. Мазкур қўлёзма асарнинг биринчи жилди бўлиб, иккинчиси бизга маълум бўлмаган сабаларга кўра ёзилмай қолган. “Фатҳномайи султоний”нинг биринчи қисми марҳум О.Д.Чехович тарафидан рус тилигатаржима қилинган. Таржима қўлёзмаси ЎзР ФА Шарқшунослик институти кутубхонасида сақланмоқда. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling