Тарихий манбашунослик


 Ўзбекистон тарихига оид Ҳужжатлар


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

12.2. Ўзбекистон тарихига оид Ҳужжатлар 
Намуналар: 
Айрим муҳим ҳужжатлар ва ёзишмалар ҳақида маълумотлар тарихий ва 
мемуар асарларда, шунингдек маноқибларда ҳам учраб туради. 
 
12.2.1. Бухоро амири Ҳайдарнинг Фармони 
У абадий тирик! 
Каттабек эшик оға
49
га маълум ва равшан бўлсин ва (у) билсинки, 
мулозимингиз Раҳимқулибекбий олижаноб, қутблар қутби жаноб хожа 
Аҳрорнинг, қабри нурга тўлсин, Камонгарондаги вақф ерларига қасд 
48
Асли Хожи тархон (Астрахон)лик бўлганлари учун сулола шундай аталган.
49
Эшик оға, эшик оғаси – саройбон, подшоҳ, хон саройига арз билан келувчиларни, шунингдек элчиларни 
кутиб олувчи мансабдор.


қилган. Бу гапни (подшоҳ ҳазратларининг) олий узангисини ўпиш пайтида 
саодатмаоб эшон Олимгирхожа шайхулислом айтган. 
Шунга асосланиб, Сиз жанобга буюрамиз: 
Агар (ҳақиқатан) шундай қилинган бўлса, Аллоҳнинг лаънатига 
қолмаслик учун бу ишни дарҳол тўхтатсинлар, мазкур вақф ерни, мазкур 
фармони олийга асосланиб, эгасига қайтарилсин, (Фармонга) асло 
монеълик қилмасинлар. 
11.3.2. Жўйбор хожаларининг ҳужжатлари 
Жўйбор хожаларининг ҳужжатлари ХVI асрга доир бўлиб, улар Бухоро 
хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётини ўрганишда катта 
аҳамиятга эгадир. Йирик ер-сув ва мол-мулк эгаси бўлган хожа Муҳаммад 
Ислом ва хожа Саъднинг, у хожа Калон номи билан машҳур бўлган,
жамиятдаги мавқеига оид ҳуқукий ҳужжатлардир. Тўпламдаги ҳужжатлар 
форсий матни ва русча таржимаси П.П. Иванов (1893-1942 йй.)нинг 
тадқиқотлари билан 1938 ва 1954 йилларда икки жилд қилиб Санкт-
Петербургда нашр қилинган. 
Тўплам Жуйборий хожаларидан хожа Саъд (1531/32-1589 йй.)нинг 
мол-мулкига оид 288 ҳужжатдан иборат. Улар ер-сув, дўкон, ҳаммом, 
карвонсарой, тегирмон, ошхона ва бошқа даромад келтирувчи мулкнинг 
олди соттисига оид васиқалардир. 
Жуйбор хожалари ўз даврида катта мол-мулкка эга бўлган бой-
бадавлат кишилар эдилар. Хожа Муҳаммад Саъд икки минг жуфти гов, 100 
минг таноб ери, йигирма минг қўйи, минг бош туяси, бир ярим минг оти
йирик шаҳарларда кўплаб дўконлари, тимлари, тегирмон, ҳаммом, 
мойжувоз ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш ва савдо корхоналари бўлган. 
Булар Хожа калоннинг отасидан қолган мерос мулки, хонлар ва бой-
бадават одамларнинг ҳайр-эҳсонлари, шунингдек сртиб олинган, зархарид 
мулкдир. 
Қуйида ушбу тўпламдаги айрим ҳужжатлар матни ўзбек тилида 
келтирилди, токи талабалар улар тўғрисида умумий тасаввурга эга 
бўлсинлар. (Имкони бўлса бир неча асл нусха фотокопияси илова 
қилинсин-Тузувчига) 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling