Тарихий манбашунослик
Турли масалалар ҳақидаги ҳужжат, фармонлар ва мактублар
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
Турли масалалар ҳақидаги ҳужжат, фармонлар ва мактублар
Ер-сув, Жуйбор хожаларини солиқ ва жарималардан озод қилиш, уларга тегишли ерларга Вахш дарёсидан сув чиқариш учун турли вилоятлардан ҳашарчиларни сафарбар қилиш, олди-сотти ҳақида берилган фармонлар ва Жуйбор хожаларига жўнатилган мактублар, масалан, шайбоний султонларининг Абдуллахон сонийдан шикоят қилиб Жуйбор хожаларига юборган арзномалари, Кошғар ва Бадахшон ҳукмдорларининг хожа Муҳаммад Саъд (1531-1532 – 1589 йй.) номига йўллаган мактублари Бадриддин Кашмирийнинг “Равзат ар-ризвон” асарида ҳам кўп келтирилган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, асар муаллифининг ўз сўзларига қараганда, унинг қўлида хожа Муҳаммад Ислом билан хожа Муҳаммад Саъд номига келган жами мактублар сони 500 дан ортиқ бўлган. Шундан у ўз асарига 132 мактубни киритган. Мактублар шайбоний султонлар Муҳаммад Амин Султон, Худойберди Султон, Жувонмард Али Султон, Кепак Султон, Динмуҳаммад Султон, Хусрав Султон, Абулқуддус Султон ва бошқаларга тегишли бўлиб, улардан мамлакатдаги беқарорлик ва ур-йиқитларнинг авж олиб кетганлиги, солиқ ва жарималарнинг ҳаддан ортиқлиги ва солиқ йиғувчиларнинг зулми тувайли раият аҳволи оғирлашиб кетганлиги, хон тарафидан қўйилган амалдорларнинг зулмидан шикоят қилинади. Масалан, Султон Саъидхон (1530-1533 йй.)нинг иниси Хубойберди Султонга тегишли бир хатда хусусан бундай дейилган: “Қўшҳокимият орқасида Шайхин ва Офаринкент туманлари халқи Бухоро ва Миёнқол тарафларга кўчиб кетди”. Мактуб охирида Худойберди Султон Хожа Исломдан уларни ватанларига қайтаришда кўмак беришларини илтимос қилади. Сулаймон Султоннинг ўғли Маҳмуд Султоннинг Хожа Саъдга йўллаган мактуби ҳам эътиборга моликдир. Мактубда Султон Абдуллахон тарафидан ўзига оталиқ 87 этиб тайинланган Хушимбий устидан устидан шикоят қилади. Мактубдан маълум бўлишича, оталиқ султонга тегишли ҳамма нарсани, хусусан давлат ишлари ва мулкидан келадиган барча ларомадни эгаллаб олган. Масалан, ҳар йили хирождан тўпланадиган 30 минг хонийдан султонга бир чақа ҳам бермай қўйган. Мазкур асарда, унинг бешинчи бобида, Ҳиндистон, Кошғар, Туркия ва Эрон прдшоҳлари тарафидан Жуйбор хожадарига юборилган мактубдарнинг нусхалари келтирилган. Масалан, Кошғар хони Абдурашидхон, Муҳаммад Қурайш Султон ва Бадахшон ҳукмдори темурийзода Сулаймоншоҳнинг мактубларида мамлакатнинг ички аҳволидан ва Балх хонларининг тазйиқидан шикоят қилинади. 87 Оталиқ - Темурийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар ва Манғитлар давлатида энг олий мансаб. Улар шаҳзодалар балоғатга етгунларича уларнинг мол-мулки ва ҳокимиятини идора қилганлар. ХVI асрда ўтган хуросонлик ёзувчи Зайниддин Восифийнинг “Бадойиъ ул-воқойиъ” (“Ажойиб воқеалар”) деган мемуар асарида шайбоний ҳукмдорларнинг мактублари, фатҳномалари ва ёрлиқларидан баъзиларининг нусхалари илова қилинган. Масалан, улардан иккитасида шайбоний султонлар Убайдуллахон, Жонибек Султон ва бошқаларнинг 1512 йили темурийзода Бобурнинг Нажми соний бошлиқ Эрон (қизилбош) аскарлари устидан қозонган ғалабаси ва ўша Убайдуллахоннинг Кошғар хони Абжурашидхон билан иттифоқда қозоқ султонлари устидан қозонган ғалабаси муносабати билан Мовароуннаҳрнинг барча вилоятлари, Кошғар ва бошқа мамлакатларга юборган фатҳномалари бор. Мазкур асарда Тошкент хони Наврўз Аҳмадхон-Бароқхон тарафидан берилган бир ҳужжат, ёрлиғ диққатга сазовордир. Ҳужжатда мазкур хоннинг Саййид Шамсуддин Муҳаммад Куртий садрга вилоятда, Тошкент вилоятидаги барча конлар суюрғол 88 қилиб берилгани айтилган. Ва яна номи тилга олинган садрга ушбу вилоятда янгидан ўзлаштирилган барча ерлар мулк сифатида инъом қилиб берилгани айтилган. Ҳуқуқий ҳужжатлар, ёрлиқлар “Равзат ар-ризвон” китобида ҳам бор. Улардан баъзиларини қайдга олиб ўтамиз. 1) Абулғозий Абдулла Баҳодирхоннинг 1579 йилги фармони. Унда Ҳисор, Деҳи нав - Денов, Кубодиён ва шаҳри сафонинг ҳокимлари-арбобон ва калонтаронга хожа Саъдга тегишли ерларни суғориш учун Вахшдан чиқарилаётган ариқни қазиш ишларига 10 минг ишчи, маркидор юбориш мажбурияти юклатилган. 2) Мазкур хоннинг жуйборий хожаларидан хожа Саъдга Тошкент яқинидаги Заҳ ариқни тортиқ қилингани ҳақидаги 1583 йилги фармони. 3) Тошкент ҳокими Абдулқуддус Султоннинг Зах ариқ атрофидаги ерларни хожа Саъдга суюрғол қилиб берилгани ҳақидаги ва ўша ерларни барча солиқ ва жарималардан озод қилингани, унинг ерларида ишлаш учун ишчи, коранда юбориш ҳақидаги фармони. 4) Абулғозий Абдулла Баҳодирхоннинг ҳазрат хожа Саъднинг Марви шоҳижаҳон вилоятидаги барча ер-суви ва бошқа мулкини унинг фақат бир ўзига тегишли эканлигини ва уни молу жиҳот, муқаррарий, тарҳ, сабон 89 ва бошқа солиқлардан озод этилганлиги ҳақидаги 1578 йил августдаги фармони. 5) Абулғозий Абдулла Баҳодирхон тарафидан мулла Муҳаммадбий номига берилган 1585 йил апрел ойидаги ёрлиғ. Унда Ҳисор вилоятининг ҳокимлари унга хожа Саъднинг мазкур вилоятдаги ерларни суғориш учун Вахш дарёсидан чиқарилаётган наҳрни қазиш ишига 10 минг ишчи, мардикор тўплаб беришлари ва номи зикр этилган амирнинг барча кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари зарурлиги айтилган. 88 Суюрғол – давлат олдидаги катта хизматлар учун берилган ер-сув, мулк. 89 Сабон - ҳосил байрами, сабан тўйни ўтказиш учун аҳолидан олинадиган йиғим, сабан тўй харажатлари. 6) Абулғозий Абдулла Баҳодирхоннинг хожа Калонга, хожа Саъдга Язд ва Исфаҳон вилоятларидан ер-сув инъом қилиш-дарубаст ҳақидаги 1588 йил октябр-ноябр ойидаги фармони. 7) Абулғозий Абдулла Баҳодирхоннинг хожа Саъднинг суюрғол ерларини ўғиллари хожа Тожиддин билан хожа Абдураҳим ўртасида тақсимлаш ва бу ерларни солиқ ва жарималардан озод қилиш тўғрисидаги 1590 йил январ-феврал ойларидаги фармони. 8) Абулғозий Абдулла Баҳодирхоннинг хожа Тожуддин Ҳасаннинг Марв вилоятидаги ер-сувини барча солиқ ва жарималардан озод қилиш тўғрисидаги 1590 йил феврал-март ойларидаги фармони. Юртимиз тарихига оид ҳужжатларни ўрганиш ва илмий тадқиқотларга тадбиқ этиш ҳали талаб даражасида эмас. Бу ишни кучайтириш лозим, чунки буларсиз тарихни, айниқса унинг ижтимоий- иқтисодий муаммоларини ўрганиб бўлмайди. Бизнинг фикримизча, энг аввало, уларни илмий тавсифлаб, каталогларини нашр қилиш зарур. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling