Тарихий манбашунослик


 Мўғул ва хитой тилларида ёзилган манбалар


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

12.3.24. Мўғул ва хитой тилларида ёзилган манбалар 
Мўғул ва хитой тилларида ёзилган манбаларда Ўзбекистоннинг ХIII-
ХIV асрлардаги тарихига оид маълумотлар учрайди. Айниқса, Чингизхон 
ва мўғуллар хуружи даври тарихи, мўғул императорлари ҳукмронлиги 
даври тарихини бу манбаларсиз ўрганиб бўлмайди. Шуни алоҳида уқтириб 
ўтиш керакки, бу манбаларда, хусусан хитой манбаларида, воқеалар 
биринчидан йилма-йил баён этилган, иккинчидан, уларнинг содир бўлган 
жойи ва вақти аниқ кўрсатилган. 
Монгол-ун ниуча тобчан 
“Монгол-ун ниуча тобчан” (“Мўғулларнинг махфий тарихи”) Х111 
аср бошида ўрта аср уйғур имлосида ёзилган ва бизгача хитой имлоси
иерографида хитойча таржимаси билан етиб келган. Асарнинг хитойча 
номи “Юань-чао би ши” (“Юань сулоласининг
90
махфий тарихи”) деб 
аталади. Унда Хитой, Мўғулистон, Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг ХIII 
асрдаги тарихи бўйича муҳим манба ҳисобланади. Унда найман, кераит, 
ўнғут, уйғур, қорлиқ ва бошқа туркий халқларнинг Чингизхон хуружи 
пайтидаги тарихи ва уларнинг мўғул асоратига тушиб қолиши ҳақида 
қимматли маълумотларни учратамиз. 
“Монгол-ун ниуча тобчан” хитой тилига 1404 йили таржима 
қилинган. 1800 йили истефодага киритилган. Асар 1866 йили П.Кафаров 
тарафидан рус тилига таржима қилинган ва сўз боши, хитойча матни ва 
луғатлар билан қўшиб, 1941 йили С.А.Козин тарафидан “Сокровенное 
сказание” номи билан чоп этилган. Асарнинг Э.Хённинг тарафидан амалга 
оширилган немисча нашри мавжуд. 
90
Юань сулоласи – Хитойни 1259-1332 йилларда идора қилган сулола. Асосчиси Хубилайхон (1260-1294 
йй.)


“Цзин-ши” 
“Цзин-ши” (“Цзин сулоласининг
91
тарихи”) номли асар сўнгги юань 
императори Шинди (Тўғон Темур) даврида, хитой олими ва ёзувчиси Оуян 
Сиань тарафидан ёзилган. Унга мўғул императорлари даврида ёзилган ва 
кейинча йўқолган “Шилу” (“Саҳиҳ ёзувлар”) номли солномаси асос бўлган. 
“Цзин-ши” тўрт қисмдан иборат: 1)Цзин сулолосининг сиёсий 
тарихи; 2) Цзин давлатининг маъмурий, ҳарбий, ҳуқуқий, молиявий, 
иқтисодий, маънавий ва илмий тизимлари; 3) Цзин императорлари; 4) 
императорлар ва уларнинг оилалари, давлат арбоблари, саркардалари ва 
маданий арбобларининг таржимаи ҳоли. 
Асарнинг тўртинчи қисмида ўша вақтларда Марказий Осиёда 
истиқомат қилган туркий халқлар, уйғурлар, ўнғитлар ва бошқалар, улар 
билан олиб борилган элчилик муносабатлари, уларнинг бошлиқларини 
ҳарбий ҳизматга жалб қилиш ҳақида маълумотлар бор. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling