Тарихий манбашунослик
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.2.2. «Насабномайи ўзбек»
14.2. Манбалар тавсифи. 14.2.1. «Тарихи Абулхайрхоний» «Тарихи Абулхайрхоний» асарида Бағдод халифалигининг шарқий қисмида жойлашган мамлакатлар ва Мовароуннаҳрнинг қадим замонлардан то ХV асрнинг 60-йилларигача кечган тарихини қисқача баён этади. Китобнинг сўнгги қисми, яъни Дашти қипчоқда Абулхайрхон бош бўлган қисми ноёб ҳисобланади. «Тарихи Абулхайрхоний» Шайбоний Абдуллатиф Султон (Самарқанд хони, 1540-1551 йй.) ҳукмронлигининг бошларида Шайбоний Кўчкунчихон (1510-1530 йй.)нинг собиқ котиби Масъуд ибн Усмон Куҳистоний тарафидан ёзилган. Асарда Абулхайрхон давлатига асос солган ва ХVI аср бошида Шайбонийхон билан бирга Мовароуннаҳрга кўчиб ўтган буркут, дўрмон, ийжон, кенегас, қиёт, қўнғирот,қушчи, қурловут, масит, тубойи, уйшин, коонбойли, қудағай, манғит, мулуж, найман, уйғур, чимбой, қорлиқ, ёнқожар, нукуз, тимат, туман-минг, ўтарчи қавмлари ҳақида маълумотларни учратамиз. 14.2.2. «Насабномайи ўзбек» «Насабномайи ўзбек» бор-йўғи икки варақдан иборат кичик бир асар. Унда 92 ўзбек қавмининг рўйхати келтирилади. Улар қуйдагилар; минг, юз, қирқ, ўзбек, ўн қажот, жалоир, сарой, қўнғирот, олчин, арғин, найман, қипчоқ, чақмоқ, азақ, қалмоқ, торлиқ, тудак, бурлоқ, самарчиқ, кибча, келачи, кинакаш, буйрак, урот, қиёт, хитой, туниди, ўзжулачи, қойчи, ўтажи, бўлотчи, жуют, жоб, чилчут, буймаут, орлот, кераит, унгут, тангут, манбит, чилчувит, месит, маркит, буркут, қурлас, ўкалан, қори, араб, илочи, жубурған, тишлиқ, керай, туркман, дўрмон, тобин, тама, рамадан, кўйтан, уйшин, бадийи, ҳофиз, қирғиз, можор, кўчалик, саврон, бахрин, уйрис, жуброт, бидай, татар, табаш, мичқор, сулдус, тубойи, тилов, кирдор, бактия, қарқин, ширин, ўғлон, қурлат(қурлавут), бағлон, чинбой, чехилкас, уйғур, агар, ёбу, тарғил, туркан, коҳат. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling