Тарихий манбашунослик
«Асомийи наваду ду фирқайи ўзбек»
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
14.2.3. «Асомийи наваду ду фирқайи ўзбек»
«Асомийи наваду ду фирқайи ўзбек» («Тўқсон икки ўхбек фирқасининг номлари» тўрт нафар мустақил асар «Мажмаъ ал-ғаройиб», «Солномайи хожа Абдулҳаким Термизий», «Тарихчайи Сомий» ва номи аниқ бўлмаган гео-носмографик асар билан бир муқовада, ЎзР ВА Шарқшунослик институти фондидаги 1330 рақамли китоб таркибида мавжуд. Унда Чингизхондан то Аштархоний Абулфайзхон (1711-1747 йй.) давригача кечган влқеалар қисқача баён этилади. «Солномайи Абулҳаким Термизий»дан кейин «Асомийи наваду ду фирқайи ўзбек» асари бошланади ва ўзбек халқи таркибига кирган 92 қавмнинг номи келтирилади. Улар қуйидагилардир; минг, юз, қирқ, ўнг, ункажот, жалоир, сарой, хитой, қипчоқ, найман, чақмоқ, урмоқ, тудақ, бўстон, самарчиқ, қалмоқ, қорлиқ, қатағон, орлот, арғин, барлос, бўйтай, кенагас, келачи, буйрак, уйрот, қиёт, қўнғурот, қонғли, ўз, жуловчи, жусуловчи, кажи (хожи), ўтарчи, қирловчи, жуют (жиют), жид, чулчут (чулчут), буёзит (баёзит), уймовут, керай, бағлон, лонғит, тангут, манғит, марки, буркут, моди қиёт, ўкалан, олчин, қори, ғариб, шибирғон, қишлиқ, туркман, дўрмон, табаи, там, тобин, рамадан, митон, уйшун, бўса, ҳафт, қирғиз, татар, бочқир, сулдус, келовчи, дужор, журот, бадайи, ўғлон, қурювут, чимбой, меҳди, чилкас, уйғур, фаркон, нукус, қора тушлуб, ёбу, торғил, кўхат, шуран, ширин, тама, бахрин, керай, тахтиён, муғол, қоён. ХVII асрда ўтган шоир Турди Фароғий ҳам ўзбеклар ўша даврда 92 қавмдан иборат эканлигини айтади. Тор кўнгиллик беклар, манман деманг, кенглик қилинг, Тўқсон икки бори ўзбек юртидир, кенглик қилинг! Бирни қипчоқу, бирни юз, бирни найман деманг, Қирқу юз, минг сон бўлиб, бир жон ойинлик қилинг! Бир яқодин бош чиқориб, барча бир тўнға кириб, Бир ўнгирлик, бир терезлик, бир яқо-енглик қилинг! Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling