Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

16.2.4. «Маноқиби Амир Кулол» 
«Маноқиби Амир Кулол» («Амир Кулолнинг ҳаёт йўли») асари 
нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган намоёндаларидан бири, ҳазрати 
соҳибқирон Амир Темурнинг пирларидан Амир Кулолнинг хаёт йўлига 
бағишланган. Амир Кулол асли Бухоройи шарифнинг Сухори қишлоғидан 
бўлиб, ота-боболаридан тортиб кулолчилик билан тирикчилик ўтказганлар, 
тариқатда хожа Муҳаммад Бобойи Сомосий (ваф.1354 й.)нинг халфасидир. 
Асарнинг муаллифи Амир Кулолнинг набираси Шиҳобиддиндир.
Асарнинг ХVII асрда кўчирилган яхши бир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА 
Шарқшунослик институти хазинасида сақланмоқда. «Маноқиби Амир 
Кулол»нинг тошбосма нашрлари ҳам бор. 
16.2.5-7. Хожа Муҳаммад Порсонинг «Мақомати хожа Алоуддин 
Аттор», «Фасл ул-хитоб», «Рисолайи қудсия» ва бошқа асарлари 
Хожа Муҳаммад Порсонинг ҳақиқий исми Муҳаммад ибн Муҳаммад 
ал-Ҳофиз ал-Бухорий бўлиб, 1419 йили Маккада вафот этган. Нақшбандия 


тариқатининг назариётчи олимларидан, ушбу тариқат ва унинг кўзга 
кўринган намоёндаларига атаб бир неча асар ёзиб қолдирган.
Улардан бири «Мақомати хожа Алоуддин Аттор» («Хожа Алоуддин 
Атторнинг ҳаёт йўли») бўлиб, муаллиф унда Нақшбандия тариқатининг 
йирик вакилларидан бири Хожа Бузург – Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг 
халифаларидан бири асли хлразмлик хожа Алоуддин (ваф.1400 й.)нинг 
айтганлари жамланган. 
«Мақомати хожа Алоуддин Аттор» асари нашр этилмаган. Қўлёзма 
нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик институти кутубхонасида мавжуд. 
Хожа Муҳаммад Порсонинг яна бир асари «Фасл ул-хитоб» 
(«Равшан фикрлар») бўлиб, унда эътиқод, диний маросимлар
ақидапарастлик ва фалсафий оқимлар ҳақида мутасаввуфона фикр 
юритилади. «Фасл ул-хитоб» тасаввуф бўйича қомусий асар ҳисобланади. 
Асарнинг қўлёзма нусхалари Ўзбекистон, шунингдек, Германия, 
Франция ва бошқа хорижий мамлакатларнинг кутубхоналарида мавжуд. 
1913 йили амалга оширилган тошбосма нашри ҳам бор. 
Хожа Муҳаммад Порсонинг пири муршиди хожа Баҳоуддин 
Нақшбандга атаб ёзган «Рисолайи қудсия» («Қудсий калималар ҳақида 
рисола») асари бўлиб, олим бу асарида устозининг айтганларини зўр 
эътибор билан жамлаган. Хожа Муҳаммад Порсо бу асарини устози хожа 
Алоуддин Атторнинг илтимоси билан ёзган. 
Олимнинг булардан бошқа тасаввуфнинг назарий ва амалий 
масалаларига бағишланган «Маҳақ ал-орифин» («Маърифатли кишиларни 
ажратувчи маҳақ тоши»
106
), «Таҳқиқот» («Ҳақиқат излаш») ва «Рисола» 
деган асарлари ҳам мавжуд. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling