Тарихий манбашунослик


«Маноқиби Хожа Баҳоуддин Нақшбанд»


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

16.2.8. «Маноқиби Хожа Баҳоуддин Нақшбанд» 
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, унинг ҳаёти, айтганлари, кароматлари 
ҳақида ҳикоя қилувчи яна бир муҳим асар Абулмуҳсин Муҳаммад Бокир 
ибн Муҳаммад Алининг «Маноқиби хожа Баҳоуддин Нақшбанд» («Хожа 
Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт йўли») номли китобидир. Абулмуҳсин 
Муҳаммад Бокир бу асарини ёзишда Хожойи бузургнинг яқин кишидари 
билан суҳбатлари чоғида йиққан маълумотлардан ва хожа Муҳаммад 
Порсонинг китобларидан олинган маълумотлардан фойдаланган. 
«Маноқиби хожа Баҳоуддин Нақшбанд» муқаддима, хотима ва уч 
қисмдан (мақсад) иборат. 
Муқаддимада Хожойи бузургнинг таваллуд топиши ва келиб 
чиқиши, биринчи қисмда ҳазрат эшон фаолиятининг бошланиши, иккинчи 
қисмда ҳазрат эшоннинг сулуклари ва айтганлари, ва ниҳоят, учинчи 
қисмда ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг кашфу кароматлари баён этилган. 
Хотимада ҳазрати бузургнинг вафоти хусусидадир. 
106
Маҳақ тоши – кумуш ва олтинларга суртиб, уларнинг соф ёки қалбакилигини аниқлаб берувчи сирли 
тош.


Асар Маҳмуд Ҳасанов тарафидан ўзбек тилига таржима қилинган ва 
зарур изоҳлар билан 1993 йили нашр этилган. 
16.2.9. «Мақомоти хожа Аҳрор» 
«Мақомоти хожа Аҳрор» («Хожа Аҳрорнинг ҳаёти») номли асар 
нақшбандия тариқатининг яна бир йирик намоёндаси, маърифатпарвар ва 
раиятпарвар инсон хожа Убайдулла Аҳрор Валининг ҳаёти, ижтимоий-
сиёсий фаолиятига бағишланган. Бу китоб эшон буванинг набираси хожа 
Абдулло томонидан ХVI асрда ёзилган. Хожа Абдулло ёшлигидан 
бобосининг хизматида бўлган ва мазкур асарида ҳазрат эшондан ўзи 
эшитган, унинг яқинлари ва мулозимлари, беклар ва амирларнинг оғзидан 
эшитган, шунингдек Темурийзодалар Султон Аҳмад (1469-1494 йй.) ва 
Умаршайхдан эшитганларини қунт билан тўплаб китоб ҳолига келтирган. 
Асарда Ўзбекистон ва у билан қўшни мамлакатларнинг ХV асрдаги 
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётига оид ўта қимматли 
маълумотлар бор. 
Китоб нашр этилмаган, унинг қўлёзма нусхалари ЎзР ФА 
Шарқшунослик институтининг хазинасида сақланмоқда. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling