Тарихий манбашунослик


 Агиографик асарлар тавсифи


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

16.2. Агиографик асарлар тавсифи. 
16.2.1. «Тазкирайи Буғрохоний» 
«Тазкирайи Буғрохоний» («Буғрохоннинг ҳаёт йўли ва айтганлари») 
Аҳмад ибн Саъдулла ал-Ўзгандий қаламига мансуб асардир. Китоб машҳур 
Қорахонийлардан Сотуқ Буғрохон (вафоти 955 й.)га бағишланган. Асарда 
Увайсия тариқати ва унга эргашган толибларнинг, шулар қатори Сотуқ 
Буғрохоннинг ҳам таржимаи ҳоли берилган. Асар «Увайсия» 
(машойихлари)нинг таржимаи ҳоли» деб ҳам аталади.
105
Аҳмедов Б.А. Жития мусульманских святых, как исторический источник// «Источниковедческие
изыскания», Т. 11,- Тбилиси, 1988.-стр. 207-214.


«Тазкирайи Буғрохоний» илк тариқатлардан бўлмиш Увайсия 
тариқати тарихи ва Ўрта Осиёда ислом дини тарқалиши тарихини 
ўрганишда муҳим манбалардан бири бўлиб ҳизмат қилади. 
Асар матни чоп этилмаган. Қўлёзма нусхалари ЎзР ФА 
Шарқшунослик институти хазинасида мавжуд. 
16.2.2. «Маноқиби хожа Юсуф Ҳамадоний» 
«Маноқиби хожа Юсуф Ҳамадоний» («Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг 
ҳаёт йўли») номли асар муаллифи Хожагон тариқатининг асосчиси ва 
назариячиларидан бири Абдухолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний 
(ваф.1179 й.) бўлиб, у ушбу асарини устози хожа Юсуф Ҳамадонийнинг 
ҳаёт йўли ва таълимотига бағишлаган. 
Асарнинг яна бир бошқа номи «Рисолайи шайх аш-шуйух ҳазрат 
хожа Абу Юсуф Ҳамадлний» («Машойихлар шайхи ҳазрат хожа Юсуф 
Ҳамадоний ҳақида рисола») деб ҳам аталади. 
Асарнинг яхши бир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик
институтида мавжуд. 
16.2.3. «Рисолайи шайх Нажмиддин Кубро» 
«Рисолайи шайх Нажмиддин Кубро» («Шайх Нажмиддин Кубро 
рисоласи») кубровия тариқатининг асосчиси шайх ва шоир Нажмиддин 
Кубро (1221 й. Гурганжни мўғуллардан мудофаа қилиш вақтида жангда 
ҳалок бўлган) қаламига мансуб асар. 
Ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмаган, ҳаммаси бўлиб 9 варақ, бу 
асарда тасаввуф ҳақида фикр юритилади, муаллиф ўзининг шахсий 
кечинмалари ва рухий изтиробларини баён қилади. 
Асарнинг яхши бир қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Шарқшунослик
институти хазинасида сақланади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling