Тарихий манбашунослик
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Manbashunoslik
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.3.6. ГАЙ ПЛИНИЙ СЕКУНД
4.3.5. КВИНТ КУРЦИЙ РУФ
Квинт Курций Руф (милоднинг 1 асри) – машҳур Рим тарихчиси, Искандар Зулқарнайннинг Эрон, Турон ва бошқа мамлакатларга қилган ҳарбий юришлари ҳақида 10 китобдан иборат “Буюк Искандар тарихи” номли асар ёзиб қолдирган. Муаллиф Птоломей Лаг ва Искандар Зулқарнайннинг сафдошлари Онесикрит ва Каллисфеннинг хотира ва асарларидан кенг фойдаланган. Квинт Курций Руфнинг асарида Ўзбекистон ҳудудининг Искандар Зулқарнайн қўшинлари томонидан истило қилиниши, халқларнинг чет эл босқинчиларига қарши кураши, хусусан, Спитамен бошлиқ қўзғолон кенг ёритиб берилган. “Буюк Искандар тарихи” 1841 йили Мютцель, 1867 йили Т.Нёльдеке ва 1885 йили Фогель томонидан нашр этилган. Русча янги таржимаси В.С.Соколов таҳрири остида чоп этилган (М.,1963 й.). 4.3.6. ГАЙ ПЛИНИЙ СЕКУНД Гай Плиний Секунд (24-79 й.) – римлик машҳур ёзувчи, тарихшунос олим ва давлат арбоби, 79 йили машҳур Везувий вулқонининг отилиб чиқиши натижасида юз берган умумхалқ фожеаси вақтида ҳалок бўлган. Гай Плиний Секунд – сермахсул олим, 20 китобдан иборат “Германларнинг урушлари”, икки жилддан иборат “Помпоний Секунднинг ҳаёти” ва 37 китобдан иборат “Оддий тарих” номли асарлар ёзиб қолдиргани маълум. Плинийнинг германлар тарафидан Рейн ва Дунай бўйлари мамлакатларининг босиб олиниши тарихидан баҳс юритувчи “Германларнинг урушлари” номли асари бизнинг давримизгача етиб келмаган, лекин у Корнелий Тацитнинг (тахминан 56-117-йй.) “Cолномалар” император Октавиан Август вафотидан (милоднинг 14-йили) Нероннинг ҳалок бўлишигача (милоднинг 68 йили) бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига олади ҳамда “Германия” (унда герман ва бошқа қабилаларнинг тарихи баён этилган) номли асарлари учун биринчи манба бўлган. “Помпонийнинг ҳаёти”да Плиний собиқ бошлиғи Помпоний Секунднинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Бу асар ҳам бизнинг замонамизгача етиб келмаган. “Оддий тарих” Гай Плиний Секунднинг шоҳ асари ҳисобланади ва унда антик дунё тарихи, иқтисодий аҳволи ҳамда маданияти баён этилган. Унда миаллифнинг ўз манбаларига жиддий ва танқидий муносабатда бўлмаганлиги, айрим далил ва воқеаларни бузиб кўрсатилганлиги сезилиб туради. Бу китоб антик дунё тарихи бўйича кенг маълумот берувчи қомусий асар сифатида эътиборга сазовордир. “Оддий тарих”да Ўзбекистоннинг ҳам қадимий тарихи, унда яшаган халқлар, масалан, скифлар, Окс-Амударё, Яксарт-Сирдарё ва скифча жой номлари, табиий бойликлари, Антиохия шаҳарларининг барпо этилиши ҳақида қимматли маълумотлар бор. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling