Тарихнинг антик фалсафаси Маъруза машғулотининг режаси


Download 33.82 Kb.
bet3/5
Sana05.05.2023
Hajmi33.82 Kb.
#1432292
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 (1)

Полибий.
Эрамиздан аввалги II асрнинг иккинчи яримида Полибий “Умумий тарихни” ёзган. Унда эрамиздан аввалги 264-146 йиллардаги воқеалар баён қилинган. Унинг бу асари илмий тадқиқотдир. Полибий грек историографиясининг энг яхши анъаналарига амал қилган. Аммо унинг сиёсий қарашлари Рим жамиятидаги консерватив табақаларнинг манфатларини ифода қилган. Полибий Римнинг ўрта денгиз шарқий қисмининг ҳаётига аралашишини кузатиб, унда Рим ҳокимияти ўрнатилиши муқаррар деган ҳулосага келган. У ўзининг асарида Римнинг бир қанча қабилалар ва ҳалқларни ўзига бўйсундирилишининг сабабларини кўрсатиб беришга, яни рим давлатининг вужудга келиш тарихини яратишга харакат қилган. Полибий Рим давлатининг қудратини унинг  давлат тузумидаги хусусиятларидан деб билган, унинг назарида бу тузумни идора қилишнинг аристократик, демократик ва монархик шакллари ажойиб тарзда бир – бири билан қўшилиб кетган. Полибий манбаларни жуда синчиклаб текширган, мамлакатнинг географик холати ва унинг иқлимини ўрганган. У антик давр тарихининг одат хукмидаги адабий усулларидан фойдаланган. У воқеанинг баёнотида воқеада иштирок қилувчи нутқларини киритган. Полибий бу билан уларнинг гапларига мумкин қадар “ҳақиқий” тус беришга харакат қилган. У манбаларнинг нақадар ростлигини аниқлаб, тарихий воқеаларнинг сабабларини айрим шахснинг иш ва харакатларида кўрган холос.
Полибий тарих чинакам воқеаларни изоҳлашга ва бу воқеаларнинг кейинчалик тараққиёт йўлини белгилашга имкон беради. Яни тарих “насихат бериши” “ўргатиши” мумкин амалий жиҳатдан фойдали бўлиши мумкин деб фараз қилган.
Тит Ливий.
Тит Ливий  Римнинг афсонавий замондан бошлаб ўзи яшаган давргача ўтган бутун тарихини ёзишга ҳаракат қилган. Унинг бу ғоят пухта асари 142 та китобдан иборат бўлган, лекин ундан атиги 38 таси ва бошқа бази китобларидан парчалар сақланган холос. Тит Ливий тарихни ёдгорлик деб билган. Унинг фикрича, тарих ўрнак бўла оладиган намуналарни кўрсатиши бизнинг авлодларимиз кўп йиллар  давомида кўриб келган, офатлардан қандай қилиб, сақланишига ўргатиши лозим.
Тит Ливий воқеаларнинг сабабли боғланишларини аниқлаш уларни изоҳлаш ва бу воқеалар ростми – йўқми, бу ҳақда бош қотирмаган. Унинг асарларида Фукидид, Полибий асарларига хос тарихий танқидлар йўқ. Тит Ливий, Цицеронга тақлид қилишга уринган у бу уринишда муваффақият қозона олмаган. Унинг биринчисини иккинчисидан асрлар ажратиб турган қахрамонни  бир хилда чиройли фикр юритишади, бир хил ҳаракат қилишади ва бир хил гапиришади. Тит Ливийнинг республика тарихидан қимматли манба бўлмиш асарлари муаллифнинг фикрича китобхонга чуқур таъсир қилмоғи лозим бўлмаган. Унинг асарлари илмий тадқиқот эмас, балки  В. Г. Белинский айтганидек, санъаткорнинг асари,  санъат асаридир.

Download 33.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling