Тарихнинг антик фалсафаси Маъруза машғулотининг режаси


Юнон тарихшунослик мактабининг тараққий этиши


Download 33.82 Kb.
bet2/5
Sana05.05.2023
Hajmi33.82 Kb.
#1432292
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 (1)

Юнон тарихшунослик мактабининг тараққий этиши. Юнон тарих мактабининг ҳамда тарих фанининг асосчиси, Цецерон томонидан “Тарих отаси” деб номланган Геродот Кичик Осиёнинг Галикарнас шаҳрида туилган. Тарихчининг ҳаёти ҳақидаги малумотлар жуда оз. Унинг туилган вақти милоддан аввалги 484 йилга, вафоти тахминан милоддан аввалги 431- 425 йилларга тўри келади. Антик тарихчилар унинг ҳаёти ҳақида қисқа маълумотлар беришган. Милоддан аввалги I аср муаллифи Галикарнаслик Дионисий шундай деб ёзади: « Геродот Эрон урушларидан сал аввал дунёга келган ва Пеллопоннес урушигача яшаган. Геродот тарихни энг олий, арзигулик даражага кўтарган: асарининг мазмуни ниҳоятда кенг ва ажойибдир. Унинг мақсади бир давлат ёки халқ тарихини ёзиш эмас, балки бир асарда Европа ва Осиёда рўй берган турли ва жуда кўп воқеаларни ёритиш бўлган ». Свида луатида эса Геродотнинг Ликс ва Дрионинг ўли эканлиги таҳкидланади.
Антик тарихшунослик ўзининг мавжуд узоқ йиллик тараққиёти йўлида ўзига хос хусусиятларга, характерга эга булди. Купчилик антик тарихчилар учун тарих тушунчаси «Хаёт мураббийси» деган фикрга хос булиб, тарихчилардан холисона ва аник ёндашилган тадкикотлар талаб этилмаган. Балки, тарихий вокеаларни маълум максад йулида изохлаш, булиб утган кахрамонликларни улуғлаш, макташ, укувчиларда яхши фазилатлар ва олий максадларни уйготиш учун уринганлар.
Купгина тарихчилар ўз тадкикотларида асосий фикрдан чалгиб кетган, мавжуд тарихий фактларни тахлил килмасдан, ишониб булмайдиган маълумотлар хам танлаб олинган.
Антик тарихчилар асосий эътиборини укувчи туйгуларига таъсир курсатадиган ташки жихатларига: хакикий хаётда учрамайдиган вокеликларни киритиш, тарихий шахсларни адабий асар кахрамони даражасига кутаришга каратган. Натижада тарихий асар илмий тадкикот эмас, балки дидактик жанрдаги бадиий асарга ухшаб коларди.
Антик тарихшуносликнинг узига хос жихати махаллий тарихга катта кизикиш билан богликдир. Хакикатдан хам антик тарихшунослик жахон ёки муайян регион тарихини куплаб мисоллари билан таниш булган. Масалан, Геродотнинг Юнон-форс урушлари тарихи хамда Эфор, Полибий ёки Помпей Трог асарлари алохида улкаларнинг тарихига кизикиш асосида яратилган. Жахон тарихи фактлари муайян вокеалар марказида маълум бир гурухларга ажралган, яъни Афина, Лаконика, Рим ёки бошка кандайдир давлатлар тарихига ажралган.
Антик тарихшуносликнинг эришган мухим ютуғи тараққиёт назариясининг конуният тушунчаси билан боглик эканлигини асослаб берганлигидир.Табиат ва жамиятдаги харакатлар тўғрисидаги ғоялар Аристотель томонидан чукур асослаб берилган эди.
Унинг мазкур асослаб берган ғоялари негизида харакатнинг олти тури – пайдо булиш ва мавжуд булмаслик, ривожланиш ва инкироз, сифат узгариши ва урин алмашуви, узгаришнинг турт типи – моддий, сон, сифат ва урин ёки холат узгаришларидан иборатдир. У ана шу ғоялар асосидаги тараққиётнинг умумий концепциясига асос солган. Масалан, ибтидоий туда холатидан оилага, кейин кишлок жамоасига, жамоадан давлат институтларининг шаклланиши, аста-секинлик билан оммавий-сиёсий муассасаларнинг пайдо булиш жараёнини мисол тарикасида келтирган. Жамият тараққиётида турли хил сиёсий шаклларнинг тузилиши Аристотелнинг тарихий тараққиёт теориясини юзага келишига олиб келди.Бу антик жамият ғояларининг ёркин ютуги бўлди.
Антик тарихшуносликда яна бир жиҳат шуки, инсон жамиятининг тарихий тараққиёти хусусидаги оммавийлик концепциясида туртта давр ажратилган: олтин, кумуш, мис ва темир даврлари. Гесиод пессимистик карашларга эга булишига карамай, биринчи булиб антик даврнинг узига хослик жихатларини баён этиб берган. Кейинрок бу карашлар Лукреций томонидан кайта ишланган ва ривожлантириб берилган. Лукреций инсон жамиятининг тарихий тараққиёти жараёнини жамиятдаги моддий ишлаб чикариш ва ахлокий инкироз ўртасидаги карама-каршилик билан боғлик холда талкин этади. Жамият тараққиётининг антик концепцияси даврий ривожланиш жараёнига ухшаш булиб, бир жамият шаклининг бошга шаклга айланиши, яъни тараққиётининг бир даврини бошкаси билан алмашинуви билан богликдир. Инсон жамияти тараққий этар экан, уни харакатлантирувчи кучлар кандай намоён булади?
Хеч бир кадимги мутафаккир тарихий жараёнларга дин ва худоларнинг аралашувини салбий жиҳат деб карамаган, аммо антик тарихшуносликда тарихни харакатлантирувчи кучлар илохий кучлар аралашувисиз дунёвий характердаги кучлар сабабли вужудга келади деб бахоланган. Улар томонидан тарихни харакатлантирувчи кучлар тарихий шахсларнинг, арбобларнинг иродаси, давлат тузилиши, аждодлар урф-одатлари, прагматик тартибнинг аник сабабларини бир-бирига табиий бирикиши деб талкин этилган. Баъзи бир тарихчилар тарихий жараёнлардаги харакатлантирувчи куч деб давлатнинг урнини курсатадилар. Масалан, рим тарихчилари аждодлар удумларининг урнини таъкидлаб утганлар. Полибий асосий харакатлантирувчи кучни давлат тузилиши билан боглик холда талкин килган. Страбон географик шарт-шароитлар, Плутарх эса алохида тарихий шахсларнинг урнини белгилаб утганлар. Бирок антик тарихчилар хамма сабабларни курсатишса хам охир окибат улар тарихий вокеаларни такдир билан боглашга колаверса инсон онги тушуна олмайдиган сабабларга боглашга мажбур булганлар.
Тарихий тараққиёт сабабларини тушунишда кадимги умумий тарих назариясидаги пессимистик - рухий тушкунлик урнини антик даврда агностицизм – борликнинг, объектив дунёнинг туб мохиятини англаш, билиш мумкин эканлигини инкор килувчи идеалистик фалсафий таълимот тулдиради.
Антик тарихшунослик манбалар ва алохида тарихий тадкикотлардан ажралиб туради. Антик тарихшуносликдаги архив хизматидан тўғри фойдаланиш йулга куйилмаган. Тарихчилар факат эпизодик материаллардан, айрим холларда хужжатларга асосланган маълумотлардан фойдаланган. Антик тарихчилар вокеаларни ёритиш жараёнида купинча эшитганларидан, огзаки хикоялардан, махаллий рухонийларнинг аник таржималаридан самарали фойдаланган. Уларни эса танкидий тахлил этиш кийин эди. Бирок антик тарихий фикрлар узининг узок йиллик тараққиёти даврида катта ютукларга эришди. Бир қанча фундаментал пухта ишланган ғоялар: Геродотнинг жаҳон тарихи концепцияси, Фукидиднинг манбаларни танқидий ўрганиш услуби, Аристотелнинг жамият тараққиёти қонуниятлари каби ғоялари яратилди.
Грецияда тарих фани бирданига вужудга келган эмас.  Грекларнинг тасаввурича тарих фан эмас, балки санъатдан ва панд – насиҳатдан иборат, шу сабабли қадимги греклар бошқа фанлар сингари тарихнинг ҳам ўз музаси бор, бу муза Клиодир. Клио бошқа музалар билан бир қаторда санъатлар худоси Аполон аёнлари орасида бўлган, деб ҳисоблаганлар . Греклар тарихий воқеалар тўғрисида чиройли ва панд – насихатли ҳикояни хаммадан кўпроқ қадрлаганлар. Улар тарихнинг асосий вазифаси панд – насихатдан иборат деб ҳисоблаганлар. 
Дастлабки вақтларда логограф деб аталувчи кишилар (“логос” “сўз”, “графо”- ёзаман демакдир) шаҳарларнинг одатда ўзлари туғилган шаҳарларнинг тарихи тўғрисида ёзганлар. Логографлар эрамиздан  аввалги  VII асрда  ва V асрнинг бошларида яшаганлар. Ўз асарларида улар бирон шаҳарнинг тарихини ёзганлар, лекин улар бу тарихни афсона билан аралаштирганлар.
Герадотни биз тарихчи сифатида яхши биламиз. Унинг тўққиз томли тарих асарининг ҳар бири юз эллик ва ундан ортиқ ҳикоя, ривоят ва ўзига хос тарихий новеллаларни ўз ичига олади.
Герадот асарлари Плутарх, Юстин ижодларига ҳам катта таъсир ўтказган, таниқли тадқиқотчи М. Мандеснинг фикрича, Юстиннинг кўпгина фикрлари Герадотдан олинганлиги, Диадорнинг кўпгина тасвирлари Фукидидга яқин турганлиги қайд этилади.
Арриан Ксенофонт ижодини давом эттирганлигини очиқ ойдин айтади. Герадот ёшлигидидан саёхат қилишни яши кўради. Галикарнос порт шаҳри, савдо-сотиқ билан шуғилланувчи савдогарлар, йўловчилар шаҳри бўлгани учунми ўспиринлик йилларидаёқ у яқин атрофдаги мамлакатларга бориб қолади. Денгиз шунқори ва сайёҳлари тилидан ғаройиб саргузаштларни тинглашни жуда – жуда ёқтиради. “Эрон тарихи китоби” Герадот этиборини айниқса ўзига тортади. Хароннинг “Эрон тарихи” китобида Аҳамонийлар давлатига қарам бўлган Осиёдаги кўпгина халқлар ҳақида қимматли малумотлар бор.
Геродот туғилган ўлка тарихий саргузаштларга бой эди. Бундай тарихий воқеаларни кўп эшитган Геродот кейинчалик ҳақли равишда тарихий ҳикоялар ижодкори бўлиб қолади. Геродотнинг она шаҳри Галикарнос ҳокими Лагдимидга қарши кўтарилган исён бостирилади. Герадот эса мамлакатдан қувғин қилинади. Шундан сўнг бўлажак тарихчи Осиё бўйлаб сафарга чиқишга қарор қилди. Герадот қора денгиз қирғоқлари бўйлаб сафардалигида Олвия шаҳри ва уларга яқин жойлашган скифлар ҳақида қизиқарли малумотларни эшитади. Ундан илгари ҳам скифлар ҳақида талайгина китобларни ўқиб уларнинг ҳаёт кечириш тарзига қизиқиб қолган эди.
Герадот Самос оролида бир мунча вақт бўлиб, Осиё  бўйлаб сафарга жўнайди. Герадот дастлаб, Аҳамонийлар давлатининг маркази бўлган Суза шаҳрига келади. Эфес ва Сард шаҳарларида бўлди. Кичик Осиёдаги Галис, Месопатамиядаги Эфрат ва Тигр дарёларидан ўтади. Герадотнинг фикрича, Каспий бўйларида кўчманчи массагетлар яшайди. Массагетлар балиқ гўшти, парранда ва сутли таомларни истемол қилишади. Бу ернинг халқлари жуда жангари бўлишган. Айтишларича Эрон шоҳи Кир хам уларни ўзига бўйсудира олмаган. Герадот Месопатамия ва Вавилония ўлкаларининг табиатига ҳам кенг тўхталади. Бу жойлар Орол денгизига яқин бўлиб, айрим тадқиқотчилар бу ўлкаларга Герадот келмаган дейишса, бошқалар келган дейишади. Герадот Ўрта Осиё ҳақида муҳим малумотлар келтиради. Бу ерда бир неча ҳокимликлар мавжудлигини, уларнинг ҳаммаси улкан Эрон давлатига қарам эканлигини тасдиқлайди. Бу ҳокимликларни аниқ номи билан атайди. Жумладан, Бақтрия, Гиркания, Каспий, сўғдлар, саклар, хорасмийлар ва орийлар, бу ўринда изоҳ талаб номлардан орийлар Афғонистоннинг ғарбий қисмига жойлашган элатлардир. Бақтриянинг пойтахти ўша вақтда Балҳ шаҳри бўлган. Каспий ҳокимлигига Туркманистоннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган қабилалар кирган. Хоразмийлар хоразмликлар, сўғдлар Политимет (Зарафшон) бўйларида, саклар Тяншан тоғининг ғарбий этакларида жойлашган эдилар. Шундан сўнг Герадот Ҳиндистон ўлкасида саёҳатини давом эттириб, Панжобга боради. Бу ерга бостириб келган Доро ҳақида қимматли малумотлар тўплайди. Герадот кейинги асарларида Ливия, Миср ўлкаларини ҳам кенг тасвирлайди. Герадот тарихнинг шунчаки хабарчиси эмас, балки тарихни жонлантириб кўрсатувчи етук ижодкордир. Унинг скифлар ҳақидаги асарлари ниҳоятда бебахо ва қадрли.
Герадотнинг “скифлар” асари  жаҳон хазинасида муносиб ўрин тутган, бу асар жуда кўплаб тилларга таржима қилинган. Скифларни биринчи бўлиб, жаҳонга танитган ҳам Герадотдир, ХVII – ХVIII асрлардаёқ рус императорлари Герадотнинг “скифлар” асарини жуда катта қизиқиш билан ўқишган ва жуда кўп нусхаларда таржима қилишга буйруқ беришган. Натижада, асар бир неча марта таржима қилиниб, қайта-қайта нашр этилади. Скифлар ҳақида Герадотдан илгари Юнон олимлари Гомер, Эсхил ҳам ёзганлар, лекин скифларнинг хақиқий ва биринчи тарғиботчиси Герадот эди. Герадотнинг “скифлар” асарининг услуби, ундаги ҳикояларнинг характерли хусусиятлари ҳақида бир қанча илмий тадқиқот ишлари юзага келди. Бу илмий тадқиқотлар ичида айниқса, И. Й. Тимошенконинг “Герадот ва унинг асари” Витолд Клингернинг “Ҳикоячилик мотивлари” асарлари  шунингдек, шарқ ҳалқларини тарихий ҳикоялари” каби жуда катта ахамиятга эга бўлган ижод  дурдоналари юзага келди. Герадот катта ишга қўл уради. Фақат скифларни эмас Европа ва Осиёдаги ҳатто Африкадаги кўпгина қабилаларнинг ҳаётига оид малумотларни акс эттиради. Герадот ижоди Тарих номли Тўққиз китоби катта илмий хазинани ташкил этиб, бу китобларнинг ҳар қайсиси юзлаб ҳикояларни ўз ичига олган. Герадот антик даврдаги бошқа олимлардан шу билан фарқ қиладики, у фидойи тарихчи эди. Ўз ҳаётини тахликага қўйиб бўлса – да ижод дардида узоқ юртларни кезди. Жаҳонгашта тарихчи не - не хавф – хатарларларга дуч келмади. Бу сафарларида у аввал ўз кўзи билан кўриб, қулоғи билан эшитгач, кейин ижод қиларди. Хар қандай фараз ва тахминлар унинг учун бегона эди. У минглаб қабила ва элатларда бўлади. Юзлаб дарёларни кечиб ўтади. Ўша пайтда хеч бир олимнинг қадами етмаган узоқ ўлкаларни кезади. Хали кўп кўрилмаган мавзуларни биринчи бўлиб ёритади. Шунинг учун ҳам Герадот номи тарихимизда алоҳида ахамият касб этади.
Юқоридаги фактлар асосида биз айтишимиз мумкинки илмий тарихнинг яратилишида Герадотнинг Тарих асари муҳим ахамият касб этади.

Download 33.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling