Тарихнинг антик фалсафаси Маъруза машғулотининг режаси
Download 33.82 Kb.
|
2 (1)
Корнелий Тацит
Корнелий Тацит (тахминан 54-120 йиллар) бу давр энг машхур тарихчилардандир. Зодагон суворий оиласидан чиққан Тацит ёшлигида Британияда ҳарбий хизматда бўлган. У машҳур лашкарбоши Юлий Агриколанинг яқин дўсти бўлган. Император Домициан Агриколани қатл қилдиргандан кейин унга ҳомийлик қилган Тацит императорнинг қахридан кўрқиб бир неча вақтгача сургунда юрган. Домициан халок бўлгандан кейингина Тацит Римга қайтганидан сўнг у сенатор бўлиб олиб, магистратурада буюк лавозимни эгаллаб келган. Унинг бадиий фаолияти ҳам ана шу даврга мансубдир. Тацит эрамизнинг 68 йилидан то 96 йилигача бўлган даврни ичига олган “тарихлар” ни, Августнинг ўлимидан (эрамизнинг 14 - йили) Нероннинг халокатигача (эрамизнинг 68 – йили) бўлган даврнинг “Йилномалар”ини, шунингдек “Германия” номли кичикроқ асарини ёзган. Тацит бу сўнгги асарида герман қабилаларининг ва Рим империяси тупроғидан ташқари яшаган бошқа Европа қабилалари ва элатларининг этнографиясини муфассал баён қилган. Тацит ўз асарларида айниқса “Йилнома” ларида Римнинг ўтмиш республика даврини кўкларга кўтариб мақтаган бўлса, ўз замонасининг сиёсий тартибини Юлий – Клавдийлар сулоласидан бўлган императорларнинг ўзбошимчалиги ва истебдодини қаттиқ қоралаб ёзган. Ф.Энгелс Тацитни эски Рим патрицийлари тафаккурининг сўнгги намояндаси деган эди. Тацит сиёсий воқеаларнинг боришини баён қилар экан, у ўзининг баён қиладиган материалларини асл ҳужжатлар асосида синчиклаб ўрганиб чиққан “Йилнома”ларида келтирилган нутқлар ҳам обидалардаги ёзувлар ва археология малумотлари билан тасдиқланади. Тацит асарларининг бир қисмигина замонамизгача сақланиб келган. “Тарихлар”ининг учдан бир қисмигина сақланган “Йилномалар”ини кўп қисми сақланмаган, шундай бўлсада, Тацитнинг тарихий асарлари эрамизнинг I асридаги Рим империяси тарихи тўғрисидаги тасаввуримизнинг негизини ташкил этади. Геродот умрининг маълум қисмини Самос оролида ўтгазган. Шунингдек, у 8-10 йил давомида Кичик Осиё, Миср, Вавилон, Эгей денгизи ороллари, Қора денгиз соҳиллари, Македония, Фракия каби кўпгина ўлкаларга саёҳат қилган. Унинг тарихий билимлари 9 китобдан иборат «Тарих» асарига жамланган. Шу ўринда бу асардаги кўплаб тарихий воқеалар Афина сиёсати нуқтаи назаридан баён этилганлигини таъкидлаш мумкин. Унинг асари александриялик олимлар томонидан 9 та китобга бўлинган ва ҳар бирига музалар (Клио, Эвтепра, Талия, Мелпомена, Терпсихора, Эрато, Полигимния, Урания ва Каллиопа) нинг номи берилган. Шунинг учун ҳам баъзи ҳолларда Геродотнинг «Тарих » асарини «Музалар» деб аташ ҳолатлари мавжуд. Асар бадиий асарга хос тартибда уч қисмга бўлинган ҳолда ёзилган. Биринчи қисм Кир юришлари ва Камбизнинг Миср юриши, Миср тарихига (5 китобнинг 27 бобигача), иккинчи қисм Доро тарихига, учинчи қисм эса Ксеркс даври тарихига бағишланган. Геродотнинг тарих асарини том маънодаги тарихий асар деб бўлмайди. Унда тарихий воқеа ва ходисаларнинг сабабларини очиб бериш эмас, асарнинг бадиийлигини кўтариш асосий мақсад бўлган. Асосий тарихий воқеаларнинг сабаблари муҳаббат можаролари билан изоҳланган, дейиш мумкин. Асарнинг дастлабки томлари дастлаб мустақил асар сифатида ёзилган. Кейинчалик Геродот яхлит асар ёзиш мақсадида дастлабки 5 жилдни қайта ишлаб, уларни бир-бирига боғлаган. Download 33.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling