Тўмарис (мил авв. VI аср) Турон халқларининг ахамонийлар босқинига қарши курашига раҳбарлик қилган массагетларнинг жасур маликасидир. Тўмарис ҳақидаги асосий маълумотлар Герадотнинг "Тарих" асарида келтирилган


Download 18.14 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi18.14 Kb.
#1762439
Bog'liq
Тўмарис


Тўмарис (мил. авв. VI аср) — Турон халқларининг ахамонийлар босқинига қарши курашига раҳбарлик қилган массагетларнинг жасур маликасидир. Тўмарис ҳақидаги асосий маълумотлар Герадотнинг “Тарих” асарида келтирилган.
Милоддан аввалги 530-йилда Аҳамонийлар подшоҳи Куруш Турон ҳудудларини босиб олиб учун Амударёнинг шимолида яшовчи қабилаларга қарши юриш қилади. Бу пайтда Амударёнинг бўйларида яшовчи, асосий машғулоти чорвачилик бўлган кўчманчи массагет қабилаларининг ҳукмдори Тўмарис бўлган. Куруш бу қабилаларни ўзига жангсиз бўйсундириб, уларнинг ерларини тобе қилиш мақсадида массагетлар маликаси Тўмарисга ўзига турмушга чиқишни сўрайди. Аммо Тўмарис Курушнинг асл мақсадини нима эканлигини билгани учун бу таклифни рад этади. Кейин Кир ўз мақсадига айёрлик билан эриша олмагани учун очиқчасига массагетларга қарши уруш бошлади. Амударёдан кечиб ўтиш учун кўприк қуришни буюради.
Бундан хабардор бўлган Тўмарис Курушга тинчлик билан орқага қайтишни, ҳар ким ўз ерида ҳукмронлик қилишни айтади. Агар бу фикридан қайтмаса форс қўшинлари дарёдан кечиб ўтишига қаршилик қилмаслиги ва дарёдан уч кунлик узоқликда кутишини ёки массагетларга шундай қилишга имкон беришини айтади. Шундан сўнг Куруш форс зодагонларини мажлисга чақириб, уларга ишни тушунтириб, нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат сўради. Ҳамма бир овоздан Тўмарис ва унинг қўшинларини бу ерда кутиш керак деган фикрга қўшилди.
Йиғилишда ҳозир бўлган лидиялик Крез бу қарорни маъқулламади. У агар душман форс мамлакатига кирса бу катта таҳдидлиги, бу урушда массагетлар ғалаба қозонса Куруш барча кучини йўқотишини таъкидлайди. Яъни массагетлар ғалаба қозонса, улар орқага қайтиб кетмаслиги ва бутун форс мамлакатига бостириб кириши билан ўз фикрини тасдиқлайди. Бундан ташқари, агар душман ўз юртида мағлуб этилса, уларнинг юрти тўғридан-тўғри бўйсундирилишини, қолаверса, Курушнинг аёл кишига бўйсуниши ва унинг форс мамлакатига бостириб киришига йўл қўйиши уят ва чидаб бўлмас иш бўлишини ҳам қўшимча қилади.
Крез Курушга бу урушда ҳийла ишлатишни ҳам маслаҳат беради. Яъни дарёдан ўтиб жангдан олдин қўшиннинг энг заиф қисмини озиқ-овқат, шароб ва зиёфат учун керак бўладиган бошқа нарсалар билан қолдиришни, қўшиннинг асосий қисми эса пистирмада туришини айтади.
Шундай қилиб, маслаҳатчиларнинг фикрлари турлича эди. Куруш биринчи фикрни рад этди ва Крезнинг маслаҳатини қабул қилди. Куруш дарёдан ўтиб жанг қилиш ниятини Тўмарисга хабар қилади. Тўмарис олдинги ваъдасига содиқ бўлиб, қўшини билан орқага чекинди ва Куруш қўшини билан дарёдан ўта бошлайди.
Бу орада Куруш ўз қўшини билан бир кунлик масофадан кейин Окснинг (Амударё) нариги томонига кириб борди ва кейин Крезнинг маслаҳати билан ҳаракат қилди. Фақат кучсиз жангчиларни қолдириб, шоҳнинг ўзи қўшиннинг энг яхши қисми билан яна Окс томон чекинди. Кейин Спарангиз бошчилик қилган массагет қўшинининг учдан бир қисми Куруш қолдирган аскарларга ҳужум қилди ва уларни қириб юборди. Ғалабадан кейин массагет аскарлари бу ердаги форсларнинг озиқ-овқат ва шароблари билан зиёфат уюштириб, шароб натижасида маст бўлиб, хушёрликни батамом йўқотди. Кейин форслар келиб, душманларнинг кўпини ўлдиришди ва яна кўпларини қўлга олишди. Асирлар орасида Тўмариснинг Спарганис исмли ўғли ҳам бор эди.
Тўмарис ўз қўшини ва ўғлининг тақдиридан хабар топиб, Курушга элчи жўнатади. Элчи орқали Тўмарис ўғлини озод қилишини ва массагетлар юртидан қайтиб кетишини талаб қилади. Агар буни қабул қилмаса қуёш худоси(массагет қабилаларининг бош худоси қуёш худоси бўлган) номи билан қасам ичиб, Курушни қонга тўйдиришини айтади.
Куруш эса элчининг сўзларига эътибор бермайди. Тўмариснинг ўғли Спарганис Курушдан уни қўлларини ечишни сўрайди. Спарганис қўллари бўшатилиши билан, бу мағлубиятда ўзини айбдор билиб ханжар билан ўз жонига қасд қилади.
Шундан сўнг Тўмарис бутун қўшини билан форсларга қарши жанга киради. Герадотнинг таърифлашича, бу жанг жанглар ичида энг шафқатсизи бўлган. Аввалига ҳар икки томон бир-бирига камондан ўқ узишади. Сўнг ўқлари тугаб, ханжар ва найзалар билан жангга кирадилар. Рақиблар узоқ вақт курашдилар ва ҳеч ким чекинишни хоҳламади. Ниҳоят, массагетлар ғалаба қозонди. Деярли бутун форс қўшини жанг майдонида ҳалок бўлди ва Курушнинг ўзи ҳам ўлдирилди. Тўмарис Курушнинг бошини олиб қон тўлдирилган бўчкага солишни буюради.
Герадот массагетларнинг турмуш тарзи ва қурол-яроғларини ҳам таърифлаб ўтади. Хусусан, массагетлар скифларга ўхшаш кийим кийиб, отда ва пиёда жанг қилишган. Улар одатда камон, найза ва жанговар болталар билан қуролланган. Уларнинг барча буюмлари олтин ва мисдан қилинган. Уларнинг қурол-яроғлари мисдан тайёрланиб, бош кийимлари, камар ва бошқа устки безаклари олтиндан бўлган. Шунингдек, массагетларнинг отларида мисдан ясалган баргустувонлар ҳам бўлган. Уларда темир ва кумуш умуман фойдаланишмаган, чунки бу металларни бу мамлакатда умуман топиб бўлмас эди. Лекин у ерда олтин ва мис кўп эди.
Download 18.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling