Таҳририят кенгаши раиси


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/91
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1036604
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91
Bog'liq
Maqolalar 2022 2 soni (4)

II СОН. 2022 
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ 
ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
66 
model of intangible assets , long-term and recommendations for assessing the impact on total 
assets have been formed. 
 
Key words: asset, balance sheet value, intangible asset, research, experimental design
impairment, financial reporting, revaluation, useful life, fair value, correlation, regression
analysis.
 
1. Кириш. 
Ўзбекистон Республикси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611-сон 
“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб, акциядорлик жамиятлари
тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига 
киритилган корхоналар МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 
2021 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаш белгиланди. 
Мазкур қарорда хорижнинг илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларини ва мазкур соҳада кадрлар тайёрлашнинг замонавий 
усулларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”га асосан, Бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандартларини МҲХСга уйғунлаштиришни ҳисобга олган ҳолда 
уларни такомиллаштиришни талаб этади. Бунинг учун қуйидаги муҳим вазифалар 
белгилаб олинди, жумладан: 
биринчи, Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда бухгалтерия ҳисобининг миллий 
стандартлари ва МҲХС ўртасидаги муҳим фарқланишлар бўйича кенг қамровли 
ахборотлар тайёрлаш; 
иккинчи, Бухгалтерия ҳисобининг янги миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва 
амалдаги миллий стандартларга ўзгартишлар киритиш. 
Демак, МҲХС талаблари асосида амалдаги бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандартларига ўзгартиришлар киритиш ёки янги стандартларни ишлаб чиқиш энг 
долзарб масалалардан бирига айланди. Натижада, “Йўл харитаси”га асосан, Молия 
вазирлиги билан ҳамкорликда амалдаги иккита, стандартларини 38-сон БҲМС (2005) 
“Номоддий активлар” номли халқаро стандартларга мувофиқлаштириш амалга 
оширилмоқда. Шу ўринда амалдаги БҲМСга ўзгартириш киритишга ёки уни янгилашга 
нима сабаб бўлди, бунга зарурат бормиди? деган савол туғилиши табиий. Ушбу саволга 
қуйидаги қисқача жавоб бериш мумкин, яъни номоддий активлар билан тажриба-
конструкторлик ишлаб чиқишни ҳисобга олиш тартиб қоидалари (тамойиллари) 
халқарода битта стандартда (38-сон БҲХС) мужассамлашган. Бизнинг амалиётда эса бу 
иккита стандартда ўз ифодасини топган (7-сон БҲМС ва 11-сон БҲМС). Натижада, иккала 
стандартларни умумлаштириб, уларда келтирилан тушунчалар, атамалар ва методикани 
халқаро стандартга мослаштириш ҳамда ягона миллий стандартни жорий этиш зарурияти 
пайдо бўлмоқда. Ушбу мақолада асосан номоддий активларни қайта баҳолаш тартибини 
халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, муаммо ва ечимлар хусусида фикрлар бериб 
ўтилади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling