Таҳририят кенгаши раиси
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2022 2 soni (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Адабиётлар шарҳи.
II СОН. 2022
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ www.soliqvahayot.uz II СОН. 2022 84 Солиқ ислоҳатларини амалга ошириш борасида Ўзбекиcтoн Реcпубликacининг Қонунлари, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг бир қанча фармон ва қарорлари, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Жумладан солиқ ислоҳатларини амалга ошириш борасида Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2017 йил 18 июлдaги «Сoлиқ мaъмуриятчилигини тубдaн тaкoмиллaштириш, сoлиқлaр вa бoшқa мaжбурий тўлoвлaрнинг йиғилувчaнлигини oшириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa»ги ПФ-5116-сoнли Фaрмoни, 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813- сонли Фармони, «Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг сoлиқ сиёсaтини тaкoмиллaштириш кoнцeпцияси тўғрисидa»ги ПФ-5468-сoнли Фaрмoни, 2019 йил 10 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4389-сонли Қарори ҳамда 2019 йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa»ги ПФ-5837-сонли Фармони, 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813- сонли Фармони ва бошқалар. 2. Адабиётлар шарҳи. Қ.Яҳёев (2003) Солиқларнинг назорат функцияси - бу солиқ тўловчилар даромади, маҳсулот сотиш обороти, мулк қийматини тақсимлаш жараёнида уларни қонунийлигини, иқтисодий мақсадга мувофиқлигини солиқлар орқали текшириб, назорат қилиб бориш жараёнидир. Бу жараён солиқларнинг тақсимлаш (хазина) функцияси билан ёнма - ён бирга бориб бажаради. Назоратсиз тақсимлаш бўлмайди. Тақсимлаш бор экан албатта назорат бўлади. Назорат функцияси мавжудлиги махсус солиқ назорати хизмати идоралари бўлишининг назарий асосидир. И.Ниязметов (2018) Солиққа тортиш механизмлари мўрт бўлмаслиги, аксинча, эгилувчан (қайишқоқ) ва вазиятга мослашувчан бўлиши лозим. Амалдаги солиққа тортиш механизмларида айнан шу нарса етишмайди. Айрим фаолият турларидан расмий даромад олишнинг қонуний тартибга солинмаганлиги ёки бу борада ортиқча регламентациянинг мавжудлиги жисмоний шахсларнинг кўплаб даромадлари солиқдан четда қолишига сабаб бўлмоқда. Агар жамият ҳаётидаги фаолият турлари ёки даромад олиш манбаларига назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг кўпчилиги норасмий амалга оширилаётганлигини кузатишимиз мумкин. Масалан, қурилиш (айниқса якка тартибда фуқаролар томонидан амалга ошириладиганлари), уй жиҳозларини таъмирлаш, уй-жой олди-сотдиси ва унда воситачилик, тикувчилик, репититорлик, киракашлик, мулкни қисқа муддатли ижарага бериш ва шуларга ўхшаган ишларнинг аксарияти солиқ назоратидан четда қолмоқда. Бунинг сабаби, кўрсатиб ўтилган ва бошқа шу каби майда фаолият турлари билан расмий (қонуний) шуғулланиш ва солиқ тўлаш тартиб-таомилининг мураккаблиги ёки айрим фаолият турларининг мавсумийлигидадир. Статистик солиқ ҳисоботларини таҳлил қилиш солиқ назоратини ривожлантиришнинг танланган векторининг тўғрилигини тасдиқлаб амалий аҳамияти ва илмий аҳамияти давлат солиқ назоратини ташкил этишда содир бўлаётган модернизация жараёнларини тизимли тақдим этишда мақсадга мувофиқ деб ўйлаган. Г.Терентева, Т.Солодимова (2016) солиқ назоратининг янги шакли – солиқ мониторингини ўтказиш тартиби, солиқ назоратининг ушбу шаклини амалга оширишда солиқ ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг афзалликлари, ҳозирги вақтда солиқ www.soliqvahayot.uz II СОН. 2022 85 мониторингининг ҳаракатсизлиги сабаблари кўриб чиқилади деб муаллифлар қайд этганлар. Ҳар йили зарур натижаларга эришиш ва солиқ назоратини такомиллаштириш мақсадида, солиқ назорати сифатига қўйиладиган талаблар ортиб бораётганлигини энг йирик солиқ тўловчилар учун солиқ назоратининг янги шакли – солиқ мониторинги жорий этилганлиги мақолада солиқ назоратининг ушбу шаклининг ўзига хос хусусияти, уни амалга ошириш шартлари ва унинг афзалликлари деб Плеханова ва Матягиналар ўз илмий ишларида кўриб чиқилган. Россиялик илмий изланувчилар Тихонова ва Дзюба (2017) солиқ назорати самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш кўрсаткичлари тизими ва методологиясини такомиллаштириш қиёсий усуллар ёрдамида солиқ назорати самарадорлигини баҳолашга илмий ёндашувлар кўриб чиқилиши лозим деб ҳисоблайдилар. О.Голосная (2017) илмий ишида амалдаги солиқ қонунчилигининг таҳлилида трансфер нархлари бўйича солиқ назорати солиқ текширувларининг янги турлари ҳисобланиши улар анъанавий сайёр ва камерал солиқ текширувларидан субъектлар, муддатлар ва амалга ошириш механизми жиҳатидан фарқ қилиши эътироф этган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling