Таҳририят кенгаши раиси


Автомобилларга кўрсатиладиган кафолатли хизматлар


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/91
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1036604
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   91
Bog'liq
Maqolalar 2022 2 soni (4)

Автомобилларга кўрсатиладиган кафолатли хизматлар деганда уларни кафолатли 
эксплуатация қилиш муддати ичида ишлаб чиқарувчи корхона – завод, шунингдек 
кафолатли жорий ва капитал таъмирлаш муддати ичида автотеххизматларни кўрсатувчи 
корхона томонидан кўрсатиладиган хизматлар тушунилади. 
Автомобилларга кўрсатиладиган кафолатли хизматларнинг турлари, уларни амалга 
оширишнинг шартлари ва бошқа жиҳатлари олди-сотди, жорий ва капитал таъмирлаш 
тўғрисидаги шартномаларда ёки ушбу шартномаларга илова қилинадиган махсус кафолат 
шартларида акс эттирилади.
Автомобилларга кафолатли хизматлар, одатда, автомобилларни сотувга тайёрлаш 
вақтида ҳамда шартнома шартига кўра уларнинг кафолатли эксплуатация даврида 
(масалан, «Асака автомобиль заводи»нинг дилер корхоналари – «Автотеххизмат» 
ХАЖларида ушбу давр 1 йил ёки 20 минг километр йўл босишгача бўлган муддатда- 
уларнинг қайси бири олдин келганда) бепул кўрсатилади. Бунда кафолатли хизмат ўз 
ичига автомобилнинг деталлари, узеллари, агрегатларини алмаштириш ёки таъмирлаш 
ишларини олади. 
Қуйидаги ҳолатларда автомобилларга кафолатли хизматлар кўрсатилмайди:
*кафолатли хизмат муддати ўтиб кетгандан кейин мурожаат қилинганда;
*автомобиль 
конструкцияларига 
завод 
томонидан 
рухсат 
этилмайдиган 
ўзгартиришлар кафолат муддати даврида унинг эгаси томонидан мустақил киритилганда; 
* автомобиль аварияга учраганда;
*автомобилнинг бўёғи эксплуатация даврида тош текиши сабабли кўчганда; 
*эксплуатация натижасида автомобил агрегатлари, қисмлари, баллонларининг 
эскириши ва бошқалар. 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
94 
Автомобилларга кўрсатиладиган кафолатли хизматлар, табиий равишда, қўшимча 
харажатлар қилишга олиб келади. Автомобилларни сотишга тайёрлаш чоғида ҳамда 
кейинги кафолатли эксплуатация давридаги кўрсатилган кафолатли хизматлар ҳақлари 
дилер корхоналарга ишлаб чиқарувчи корхона-завод томонидан қопланади. Дилер 
корхоналарнинг ўзлари томонидан амалга оширилган жорий ва капитал таъмирлаш 
ишлари бўйича берилган кафолатли хизмат ҳақлари уларнинг ўзлари томонидан 
қопланади. 
Автомобилларга кўрсатиладиган кафолатли хизматларга турли сарф-харажатлар 
қилинади, масалан алмаштирилган деталлар, узеллар ва агрегатларнинг қиймати 
(таннархи), қўшимча хизматлар учун ҳисобланган иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага 
ажратмалар, турли бошқа хизматлар ҳақи ва бошқалар. Ушбу харажатлар кўрсатилган 
кафолатли хизматларнинг таннархини ташкил этади. Ишлаб чиқарувчи корхона-заводда 
кафолатли хизматларга сарф-харажатларн уларнинг сотиш харажатлари бўлиб 
ҳисобланади. Дилерлик ташкилотларида эса улар харажат ҳисобланмайди, балки ишлаб 
чиқарувчи корхона-завод тўлайдиган қарз сифатида тан олинади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling