Таҳририят кенгаши раиси
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2022 2 soni (4)
5. Хулоса ва таклифлар.
1. «Ўзавтотеххизмат» тизимига кирувчи корхоналар учун республикамизда автомобилларга кўрсатиладиган хизматларни ҳужжатли расмийлаштиришнинг яхлит тартиби тасдиқланмаган. Фикримизча, автомобилларга кўрсатиладиган барча хизматларни акс эттирувчи бошланғич ҳужжатлар тизими тасдиқланиши ва улар барча автотеххизмат корхоналарида бир хилда қўлланилиши лозим. 2. Автотеххизмат корхоналари томонидан амалга ошириладиган ҳам жорий (майда), ҳам капитал таъмирлашга доир хизматларга сарф харажатлар ушбу кўрсатилган автотеххизматлар таннархини ташкил қилади. Ушбу хизматлар таннархининг таркиби, уни шакллантириш тартиби ҳозирги кунда махсус меъёрий ҳужжат билан белгиланмаган. Республикамизда амалда бўлган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» (Қарор, 1999) айнан автомобилларга кўрсатиладиган хизматлар таннархини шаклантириш хусусиятларини қамраб олмайди. Шу боис ҳам, фикримизча, автотеххизмат корхоналари учун махсус «Автосервис хизматларини кўрсатувчи корхоналарда ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш зарур. 3. Автомобилларга кўрсатилаётган хизматлар таннархи уларнинг ҳар бири бўйича индивидуал тарзда ҳисоб-китоб қилиниши лозим. Бундай ҳисоб-китоб ҳар бир автомобилга очиладиган калькуляция карточкасида харажат турлари бўйича амалга оширилиши керак. Ушбу калькуляция карточкалари асосида кўрсатилган хизматлар таннархини аниқлашнинг услубий жиҳатларини тармоқ вазирлиги томонидан махсус меъёрий ҳужжат билан белгилаш соҳа корхоналарида мазкур кўрсаткич ҳисоби ва аудитини яхлит тартибларда юритиш ҳамда ўтказиш имконини беради. 4. Автомобилларга хизмат кўрсатишда меҳнат ва вақт сарфи ўта муҳим ҳисобланади. Айнан сарфланган вақт ва унинг бир бирлиги учун белгиланган ҳақ тўлаш таърифлари кўрсатилган хизматлар таннархини аниқлашда меҳнат харажатларини топишда асосий база бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги пайтда автомобилларга кўрсатиладиган барча сервис 1 МҲХС (IFRS )15. Мижозлар билан тузилган шартномалардан олинган тушум www.soliqvahayot.uz II СОН. 2022 96 турлари, уларга сарфланадиган вақт меъёрлари, бир бирлик вақт сарфи учун белгиланган таърифлар тасдиыланган махсус «Классификатор»да 2 ўз аксини топган. Мазкур классификаторни “Ўзавто”, “Ўзавтотеххизмат” акциядорлик жамиятлар томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда янги таърифлар асосида қайта тасдиқлаш ва уни барча турдаги автосервис субъектларида бир хилда қўллаш тартибини белгилаш лозим деб ҳисоблаймиз. 5. Шундай қилиб, қорида келтирилган қисқача шарҳдан кўриниб турибдики, автомобилларга кўрсатиладиган хизматлар бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг ўзига хос объектлари ҳисобланади. Ушбу хизматларни даромад олиш манбаи ва таннарх калькуляцияси бирлиги нуқтаи назаридан тўғри талқин қилиш, тан олиш, ўлчаш ва алоҳида ҳисобини юритиш тамойилларини тўғри белгилаш ҳамда уларга амал қилиш ҳам ишлаб чиқарувчи корхона-завод, ҳам автодилерлар ва автосервис корхоналари учун ўта муҳимдир. Фикримизча, юқорида билдирилган таклифларимиз соҳа субъектларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни яхлит тартилар асосида ташкил қилишга имкон беради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling