Таҳририят кенгаши раиси
Кафолатли хизматлар муддатидан кейинги хизматлар
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2022 2 soni (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Автосервисдан олинган даромадлар
- Д= Эқ + Хҳ Бу ерда: Эқ
- Д= Хҳ
Кафолатли хизматлар муддатидан кейинги хизматлар деганда автомобилларга
кафолат муддатидан кейинги фойдаланиш даврларида кўрсатиладиган хизматлар тушунилади. Ушбу хизматлар ўз ичига жорий (майда) ва капитал таъмирлаш ишларини олади. Автомобилларни жорий (майда) таъмирлаш, одатда, вақтни кўп талаб этмайдиган хизматлар ҳисобланади. Автомобилларни капитал таъмирлаш эса вақтни кўп олади ва, мос равишда, жорий (майда) таъмирлашга нисбатан қиммат турадиган хизматлар ҳисобланади. Автотеххизмат корхоналари томонидан амалга ошириладиган ҳам жорий (майда), ҳам капитал таъмирлаш уларда асосий фаолиятнинг бир тури ҳисобланади. Бу фаолият, бир томондан даромад келтиради, иккинчи томондан, унга маълум сарф–харажатлар қилинади. Автосервисдан олинган даромадлар деганда уларни кўрсатишда автомобил эгаларидан олинган пул тушумлари тушунилади. Ушбу даромадлар таркибан қуйидаги иккита элементни ўз ичига олади: Д= Эқ + Хҳ Бу ерда: Эқ - автомобилларга хизмат кўрсатиш чоғида қўйилган эҳтиёт қисмларнинг сотиш қиймати; Хҳ - кўрсатилган хизматлар учун олинган хизмат ҳақи. Автомобилларга кўрсатиладиган хизматларда уларга қўйиладиган эҳтиёт қисмлар мижоз томонидан тақдим этилган ҳолда, олинган даромадлар фақат хизматларни кўрсатиш учун олинган хизмат ҳақидан иборат бўлади, яъни: Д= Хҳ Ҳозирги кунда автомобилларни дилерлик асосида сотувчи автотеххизмат корхоналари автомобилларга эҳтиёт қисмлар билан ҳам дилерлик асосида таъминланмоқда. Ушбу ҳолатда автодилерлар томонидан кўрсатилаётган хизматларлардан олинаётган даромадлар қуйидаги иккита элементдан ташкил топади: Д= Эқвҳ + Хҳ www.soliqvahayot.uz II СОН. 2022 95 Бу ерда: Эқвҳ - автомобилларга хизматлар кўрсатиш чоғида сотилган эҳтиёт қисмларга тўғри келувчи воситачилик ҳақи. Автосервис нақд пулга ва нақдсиз йўл билан амалга оширилади. Ушбу даромадларни ҳисобга олиш негизида, мос равишда, касса методи ва ҳисоблаш тамойили ётади. Касса методини қўллаш хизмат кўрсатиш ва унга ҳақ тўлашни бир вақтнинг ўзида амалга ошишига олиб келади. Бу методни қўллаш кўрсатилган хизматларга тўғри келадиган даромадларни реал пул маблағлари билан таъминлашга имкон беради. Ҳисоблаш тамойилига кўра хизматлардан олинадиган даромадлар улар кўрсатилган пайтда турли усулларга асосан тан олинади. Бундай усуллар бўлиб, 2-сон БҲМСга (1998) ва 15-сон МҲХС (IFRS )га 1 асосан қуйидагилар ҳисобланади: *тўлиқ тугалланиш фоизи усули; *тугалланиш фоизи усули; *қилинган харажатларга мутаносиб ҳисоблаш усули. Автотеххизмат корхоналарида кўрсатилган хизматлардан олинадиган дармомадларни тан олишда юқоридаги усуллардан биринчиси қўлланилади. Ушбу усулга кўра автомобилларга кўрсатилган хизматлардан олинадиган дармомадлар улар тўлиқ амалга оширилган вақтда (кунда) тан олинади. Хизматлар учун тўловни ўша куни тўланмасдан қолиниши сабабли, мос равишда, дебиторлик қарзи ҳам тан олинади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling