Таҳририят кенгаши раиси


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/91
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1036604
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   91
Bog'liq
Maqolalar 2022 2 soni (4)

Биринчидан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китобларни амалга 
ошириш тартибини такомиллаштириш, замонавий ахборот ечимларини жорий этиш, 
иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш, шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан 
жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш 2022 йил 
1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат 
кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг 
махсус мобиль иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-
код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк 
карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан 
қайтарилиши бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди
коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, харид чеклари мустасно эканлиги; 
Иккинчидан, назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш 
тартибини бузганлик, нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига 
қараб нархларни сунъий равишда оширганлик ёки пасайтирганлик, тадбиркорлик 
фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик, шунингдек, идентификация 
қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган 
маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлик ёки маркировка мавжуд эмаслиги 
тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга
ушбу маълумот асосида ўтказилган текшириш якунига кўра ҳуқуқбузарлардан ундирилган 
жарима суммаси ҳисобидан назорат-касса техникасининг ва ҳисоб-китоб терминалларини 
қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик бўйича белгиланган 
жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши ва бунда, жариманинг қолган 
ундириладиган қисми белгиланган тартибда тақсимланиши; 
Учинчидан, тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-
касса техникаларига мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот 
тизимларига интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилиши белгиланган. 
Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан бошлаб маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) 
ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган 
онлайн назорат-касса техникаси ва виртуал касса чекларини тақдим этиш жорий этилди. 
2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги имкониятларга эга бўлмаган онлайн назорат-
касса техникаларини давлат реестрига киритиш ҳамда солиқ органларида рўйхатга олиш, 
2023 йил 1 январдан бошлаб эса улардан аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга 
оширишда фойдаланиш: 
 банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш; 
 онлайн назорат-касса техникасининг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотни 
солиқ органларига тақдим этиш (виртуал кассалар ва онлайн назорат-касса техникаси 
сифатида фойдаланилаётган банк карталарини қабул қилувчи терминаллар бундан 
мустасно); 
 штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини эркин ўқиш ва аниқлаш 
имкониятига эга бўлганлар. 
Шунингдек 2022 йил 1 январдан бошлаб рақамли маркировкаланган маҳсулотлар 
чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун онлайн назорат-касса 
техникаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини 
тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмалардан (2D-сканерлар, 
маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) мажбурий 
фойдаланиш талаби ўрнатилиши жорий қилинган. 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
87 
Буларга нисбатан, 2023 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига онлайн 
назорат-касса машинаси ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган 
махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, 
лекин битта қурилма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан кўп бўлмаган 
миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан 
олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилди. 
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига жами 209144 та онлайн назорат-касса техникаси 
ўрнатилган бўлиб, ҳақиқатда 168132 таси фойдаланиб келинган. Республика бўйича 
фойдаланмасдан келинган онлайн назорат касса техникаси 36712 тани ёки 18 фоизни 
ташкил қилган. 
Онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланмаслик даражаси республика 
кўрсаткичидан паст ҳудудлар асосан, Фарғона вилояти 1068 тага (7%), Тошкент шаҳар 
5455 тага (12%), Хоразм вилояти 1926 тага (14%), Бухоро вилояти 1732 тага (14%), 
Қорақалпоғистон Республикаси 1636 тага (15%), Қашқадарё вилояти 2287 тага (16%), 
Сурхондарё вилояти 1688 тага (17%) тўғри келади. 
Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида “Солиқ” мобил иловаси орқали келиб тушган 
мурожаатларда чек бермаслик ҳолатлари сони республика бўйича 23023 тани ёки 
ҳудудлар кесимида солиштирилганда булар асосан, Тошкент шаҳрида 10541 тани, 
Тошкент вилоятида 2500 тани, Андижон вилоятида 1332 тани, Самарқанд вилоятида 1080 
тани, Наманган вилоятида 1009 тани, Қашқадарё вилоятида 1009 тани, Фарғона вилоятида 
952 тани, Бухоро вилоятида 733 тани, Навоий вилоятида 684 тани, Хоразм вилоятида 672 
тани, Қорақалпоғистон Республикасида 665 тани, Сирдарё вилоятида 638 тани, Жиззах 
вилоятида 604 тани ва Сурхондарё вилоятида 603 тани ташкил этади. 
Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тасдиқланган субъектлар сони республика бўйича 
13902 тани ташкил этиб булар асосан, Андижон вилоятига 1034 тага, Хоразм вилоятига 
562 тага, Бухоро вилоятига 546 тага, Қорақалпоғистон Республикасига 482 тага, Навоий 
вилоятига 469 тага, Жиззах вилоятига 419 тага ва Сирдарё вилоятига 376 тага тўғри келган. 
Хўжалик юритувчи субъект ва техник хизмат кўрсатиш марказлари томонидан ҳар 
ойда (абонент) тўлови ўртача 100,0 минг сўмни ташкил этади. Республика бўйича 209144 
та онлайн назорат-касса техникаси ўрнатилган шахобчалар мавжуд. Ушбу шахобчаларда 
ўрнатилган онлайн-касса техникаларига бир ойда ўртача 20,9 млрд.сўм (абонент) тўлов 
ҳисобланади. 
Мазкур ҳуқуқбуралик аниқланган ҳолатлар юзасидан хўжалик юритувчи 
субъектларга нисбатан Солиқ кодексининг 221-моддасига асосан, назорат-касса 
техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани 
ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди 
шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга 
тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни 
бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек 
ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик - беш 
миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан сайёр солиқ текширувларини ўтказиш 
чоғида солиқ органлари профилактика тадбирларини ва хронометраж кузатувларини 
амалга оширишга, назорат-касса техникаси ва тўлов терминаллари қўлланилишини 
текширишга ва солиқ назоратининг бошқа тадбирларини ўтказишга ҳақли эканлиги 
белгиланган бўлсада, бугунги кунда айнан хронометраж кузатувлари тўлиқ амалга 
оширилмасдан келинмоқда. 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
88 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling