Таҳририят кенгаши раиси


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/91
Sana20.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1036604
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   91
Bog'liq
Maqolalar 2022 2 soni (4)

II СОН. 2022 
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ 
ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
91 
кунда республикамизда махсус меъёрий ҳужжатлар билан ҳам мустаҳкамланмаган. Айнан 
шулар ҳозирги кунда мазмун ва моҳиятан бир хил бўлган автомобилларга кўрсатилаётган 
хизматларни, уларга доир даромад ва харажатларни корхоналар амалиётида турлича тан 
олинишига, ҳар хил ҳужжатлар билан расмийлаштирилишига, шунингдек турли бир-
биридан фарқ қилувчи тартиблар билан ҳисобда акс эттирилишига сабаб бўлмоқда. Бу 
эса, ўз навбатида, ушбу хўжалик бирликларида ўтказилаётган аудитда ҳам турли 
мунозарали ҳолатларни вужудга келтирмоқда. 
Бизнингча, автомобилларга кўрсатилаётган хизматларининг борган сари равнақ 
топиши, уларни келажакда ҳозиргидан ҳам ривожланишининг устуворлиги улар ҳисоби ва 
аудитининг муҳим коннцептуал масалаларини республикамиз миқиёсида яхлит тарзда 
ҳал этишни зарурат қилиб қўяди.
 
2. Адабиётлар шарҳи.
Автомобилларга кўрсатилаётган хизматлар ҳисоби ва аудитини муҳим концептуал 
масалаларидан бири бўлиб ушбу хизматларнинг ҳисоб ва аудит объектлари сифатида 
илмий асосланган таснифий ва тавсифий асосларини яратиш ҳисобланади. 
Адабиётларда сервис, хизмат, хизмат кўрсатиш тушунчаларига жараён, фаолият, 
ҳодиса, 
хўжалик 
операцияси 
сифатида 
таърифлар 
берилган. 
Чунончи, 
И.Христофорованинг (2008) фикрига кўра, “сервис – бу кундалик эҳтиёжларни 
қониқтирадиган хизматларни кўрсатишдир. 
С.Мозокина (2014) фикрича, “хизматлар” статик нарса сифатида тақдим этилади, 
“сервис” (ишлаб чиқариш) билан боғлиқ динамик (фаолият) тоифаси сифатида ишлайди. 
Профессор М.Пардаев (2009) фикрига кўра, “сервис деганда инсонларнинг маълум бир 
эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган, кишиларнинг наф келтирадиган, маълум 
сертификат ва андозаларга эга, сифат жиҳатидан юқори бўлган хизмат жараёни билан 
боғлиқ онгли фаолият тушунилади. Кўриниб турибдики, хизмат нафақат инсонларга, 
балки корхоналарга, жамиятга, давлатга кўрсатилса, сервис асосан аҳолига, одамларга 
кўрсатиладиган сифатли хизмат бўлиб ҳисобланади”. И.Очилов (2008) хизматларга 
қуйидагича таъриф берган: “хизмат дейилганда инсоннинг, хўжалик юритувчи 
субъектларнинг, давлатнинг ва жамиятнинг маълум бир эҳтиёжини қондиришга 
йўналтирилган кишиларнинг наф келтирадиган хизмат жараёни билан боғлиқ онгли 
фаолият тушунилади”. Профессор Қ.Мирзаев (2013) фикрича, “хизмат кўрсатиш 
дейилганда – инсонларнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш чиқариш субъектларида 
юзага келадиган, ўз истеъмол эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ва даромад 
олишга қаратилган ҳаракатлар мажмуини ифодаловчи фаолият тушунилади. 
Таъкидлаш жоизки, юқорида келтирилган сервис, хизмат, хизмат кўрсатиш каби 
тушунчалар бевосита автомобиллар бозори иштирокчилар фаолиятида ҳам энг кенг 
учрайдиган тушунчалардир, чунончи автосервис, автомобилларга кўрсатиладиган 
хизматлар, автомобилларга хизмат кўрсатиш каби тушунчалар мазкур соҳага кирувчи 
субъектларнинг устав ҳужжатларида уларнинг асосий фаолият турлари сифатида эътироф 
этилган.
Бизнинг фикримизча, автомобилларга кўрсатиладиган хизматларни автосервис деб 
аташ тўғрироқдир. Чунки, автомобилларга кўрсатиладиган хизматлар, бир томондан, 
махсус билим ва касб-ҳунар тайёргарлигидан ўтган ходимлар томонидан кўрсатилади. 
Иккинчи томондан, бундай хизматлар махсус жиҳозланган жойларда (устахоналар, 
цехлар, мастерлик заллари, боксларда) тегишли меҳнат қуроллари ёрдамида амалга 
оширилади. Учинчидан, автомобилларга кўрсатилган хизматлар уни эгасининг эстетик ва 
маънавий талабларига жавоб бериши лозим. 


www.soliqvahayot.uz
II СОН. 2022 
92 
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бизнингча, автомобиларга кўрсатиладиган 
хизматларнинг юқорида тавсифини ўзида мужассамлаштирувчи автосервис атамисига 
қуйидагича таърифнинг берилиши мақсадга мувофиқдир: автосервис – бу улар 
эгаларининг эстетик ва маънавий талабларини, шунингдек автомобилларнинг соз ва 
хавфсиз ҳаракатини таъминлашга қаратилган хизматлар мажмуаси.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling