Тақризчилар: доцентлар Н


Бу метод ўқувчиларга тушунча ва асосларни таҳлил


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Бу метод ўқувчиларга тушунча ва асосларни таҳлил 
этиш, ўз қарашларини ҳимоя қилиш, бошқаларни бунга 


139 
ишонтириш учун имкон яратади. Мунозарада иштирок зтиш 
учун қарама-қарши томоннинг кучли ва бўш томонларини 
аниқлаш, бу борада ўз нуқтаи назари тўғрилигини, иккинчи 
томоннинг хатоларини, даъволари нотўғрилигини исботлаш, 
уни далиллаб кўрсатиш керак. Мунозара ҳақиқат йўлида 
курашишга, ҳақиқатни тан олиш каби олижаноб сифатлар 
шаклланишига ёрдам беради. 
Педагогик нуқтаи назардан муҳокама, мунозара учун 
танланган 
мавзу 
ўқувчи, 
талаба 
ҳаётида 
муҳим 
ўрин 
эгаллайдиган, уларни қизиқтирадиган, очиқчасига суҳбатга торта 
оладиган бўлмоғи лозим. Мунозара мавзуларини ўқувчиларнинг 
ўзлари айтиши мумкин. Нима учун хулқ ҳаёт талабларига доимо 
тўғри келавермайди? Кўнгилчан одамлар қандай пайдо бўлади? 
Ўз бахтининг ҳақиқий эгаси бўлиш мумкинми? каби мавзулар 
очиқчасига эркин мунозара юритиш учун хизмат қила олади. 
Мунозара тарбиячининг, шунингдек, ўқувчининг ҳам пухта 
тайёрланишини талаб этади. Муҳокама учун киритилаётган 
саволлар ўқувчиларни фаол жалб этган ҳолда олдиндан тузилса 
яхши бўлади. Ҳақиқий тарбиячи ўзининг маданиятлилик, 
иродалилик сифатлари билан ўрнак бўлиши, мунозарага ўринсиз 
аралашмаслиги, қўполлик билан бузмаслиги, ўз фикрини 
мажбуран ўтказмаслиги керак. Мунозарани бошқаришда қатъий 
тасдиқлаш ёки қатъий ман этиш йўлидан бормаслик керак. 
V. Ибрат методи 
 
Ўқувчининг шаклланаётган онги реал ҳаётда, амалиётда, 
жонли образлар мисолида ўзига таянч, асос бўладиган ва жамият 
талаб этаётган идеал сифатларни ўзида мужассамлаштирган 
инсоний фазилатларни кўришни хоҳлайди. Бундай изланишда 
ўқувчидаги тақлидчилик муҳим ҳисобланиб, у тарбия методи 
сифатида ибратнинг психологик асоси бўлиб хизмат қилади. 
Тақлидчилик, кўр-кўрона эргашиш, ўхшаш бўлиш эмас, балки 
ғоялар 
идеал 
сифатларга 
етакловчи 
янги 
кўринишдаги 
ҳаракатларни шакллантиришга хизмат қилиши зарур. Тақлид 
орқали 
инсонда 
ижтимоий-ахлоқий 
мақсадларни 
амалга 
оширувчи, фаолиятнинг ижтимоий жиҳатдан юзага келган 
усуллари шаклланади. 
Тақлидчилик фаолияти ўз характерига кўра ёш ўзгариши, 
тажриба, ўз ҳаётий ўрнининг ортиб бориши орқали, интеллектуал 
ва ахлоқий ривожланиш туфайли ўзгариб боради. Одатда кичик 


140 
ёшдаги ўқувчилар тақлид учун тайёр образларни танлайди. Ўсмир 
ёшда тақлид мустақил фикр юритиш орқали у ёки бу тарзда юзага 
келади. Катта мактаб ёшида тақлидчилик кўпроқ онглилик, 
гапларнинг ички моҳиятини англаб етиш билан бевосита боғлиқ 
бўлади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling