Тақризчилар: доцентлар Н
жавоб беришга эришиши зарур. Бу эса, ўз ўрнида, суҳбатдан
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
жавоб беришга эришиши зарур. Бу эса, ўз ўрнида, суҳбатдан
янада мураккаброқ методга - маъруза методига ўтишга олиб келади. Бу энг қулай, кенг, атрофлича ва ташкилий жиҳатдан аҳамиятли бўлган метод ижтимоий-сиёсий, ахлоқий, ғоявий, 138 эстетик мазмундаги у ёки бу муаммолар моҳиятини тингловчиларга изчил, асосли етказишга ёрдам беради. Маърузанинг мантиқий асоси илмий онгга алоқадор маълум маънодаги назарий фикрлар ҳисобланади. Бу ўринда маъруза материалининг асосини ташкил этувчи кириш суҳбати, далиллар, иллюстратив манбалар йўналтирувчи ҳолат бўлиб хизмат қилади. Далилларнинг ишончлилиги, асослилиги, композицион тузилиши, жонли ва юракдан билдирилган фикрлар, сўзлар маърузанинг ғоявий ва эмоционал таъсирчанлигини оширишга ёрдам беради. Юқори синф ўқувчилари, талабалар айниқса, маъруза вақтида ўқитувчининг эркин ва мустақил фикр юритишига, кутилмаганда мавзуни ўзгартира олишига, берилаётган материалга шахсий қарашларини, нуқтаи назарини билдира олишига, танқидий таҳлил эта олиш қобилиятига баҳо берадилар. Оммавий ахборот воситалари орқали ўқувчилар, талабалар жуда кўп маълумотларни эгаллашаётгани, маълум тушунчаларга эга бўлаётганини назарда тутиш зарур. Лекин бу йўллар билан олинган тўлиқ бўлмаган билимлар, уларнинг фикрича, ҳақиқий билим бўлиб туюлади. Шунинг учун ўқитувчи маъруза вақтида ўқувчи, талабалар кўрган, эшитган ҳодиса, воқеа тўғрисидаги маълумотлар моҳиятини англаб етишга, ахборот воситалари орқали олинган билимларни таҳлил этиш, баҳо бера олишга ўргатиши муҳимдир. IV. Ўтказиладиган мунозараларнинг ўзига хослиги Қатъий фикр, ишончни шакллантириш, олдиндан маълум бўлган қонуниятларга асосланган фикрлар тўқнашувида эгалланган билимлар, турлича нуқтаи назар ҳамма вақт юқори даражадаги мустаҳкамлиги ва ихчамлиги, умумийлиги билан ажралиб туриши жиҳатидан мунозара методи алоҳида аҳамият касб этади. Мунозара юқори синф ўқувчилари хусусиятларига тўлалигича мос келади. Шаклланаётган шахс турмушнинг ҳақиқий маъносини топишга интилиш, юзаки нарсаларга ишонмаслик, ҳақиқатни билиш учун жуда кўплаб далилларни қиёсий ўрганиш каби сифатларга эга бўлади. Мунозара қатъий, тугал қарорни талаб этмайди. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling