Тақризчилар: доцентлар Н


эмас, балки уларнинг тизими асос қилиб олинади


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

эмас, балки уларнинг тизими асос қилиб олинади. Маълум 
тарбия натижаларига эришиш учун қўлланилаётган методлар бир 
хилда бўлса-да, шароит, ҳолатга қараб турлича вариантларда 
қўлланилиши мумкин. Бу ўринда педагогик маҳорат шундаки, 
тарбиячи ўқувчилар ривожланишининг ёш ва ўзига хос 
хусусиятлари ҳамда қонуниятларига мос энг қулай тарбия 
методларини топади ва қўллайди. 
Тарбия методларини танлашда педагогик амалиётда 
тасдиғини топган қуйидаги каби бир қатор педагогик 
талабларга риоя қилиш керак: 
1.
тарбия методларининг тарбия мақсад ва вазифаларига 
мувофиқ келиши; 
2.
тарбия принциплари талабларига жавоб бериши; 
3.
тарбияни амалга оширишга хизмат қилиши; 
4.
ўқувчиларнинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олиши; 
5.
тарбияланувчининг 
тарбияланганлик 
даражасига 
боғлиқ бўлиши; 
6.
методлар жамоа ривожланиш даражасига кўра ҳам 
танланиши; 
7.
конкрет шарт-шароит, имкониятларнинг ҳам ҳисобга 


135 
олиниши; 
8.
боланинг шу конкрет шароитдаги руҳий ҳолатига ҳам 
алоҳида эътибор берилиши керак. 
24-
боб. ШАХС ОНГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДЛАРИ 
I
. Тарбия жараёнида ушбу гуруҳ методларининг асосий ўрни 
Шахс маънавий ҳаёти ва фаолиятида тор доирадаги 
қарашлар ҳамда илмий онг ўртасида доимо кураш кетади. 
Фаолият ва муносабат соҳасининг кенгайиши, инсоннинг ўз ички 
дунёсига бўлган шахсий эҳтиёжининг ортиб бориши, ҳаётида янги 
ҳодисалар билан рўбарў бўлиши ўқувчидан чуқур мушоҳада 
юритишни, муаммоларни ҳамма нарсага интилиш орқали ҳал 
этишни талаб қилади. Пайдо бўлаётган саволларга, муаммоларга 
жавоб излаш шунга олиб келадики, ўқувчининг онг заҳираси, 
қарашлари, тушунча ва дунёқараши, баҳо бериши, хулоса 
чиқариш имконияти етарли эмаслиги маълум бўлади. Бу ўринда 
шахс онгига янги билимлар, талаблар, меъёр, қоида ва 
қонуниятларни киритишда тарбиячи ёрдамга келади. Англаб 
етилган ва ғоявий асосланган билимлар эса ўқувчида қатъий 
ҳамда ўзига хос қарашлар ва ишонч тизимининг юзага келишига 
асос бўлади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling